Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умид» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги ПФ-5545-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган 2018 ― 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
1. 2-позициянинг «Молиялаштириш манбаи» ва «Масъул ижрочилар» устунларидаги «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 10-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.