Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул
ижрочилар

I. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартларни ҳамда йўл қурилишида қўлланиладиган замонавий инновацион технологияларни жорий этиш

1.

Қуйидагиларни ташкил этиш:

потенциал ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида чет элнинг энг яхши консалтинг компаниялари хусусан, ўз йўлларининг сифати ва йўл инфраструктурасини сақлаш технологиялари самарадорлиги бўйича бутун дунёга машҳур давлат — Германиянинг ихтисослашган илғор компаниялари рейтингини ўрганиш;

чет элнинг илғор консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболли йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Йўл қурилиши соҳасида иш тажрибасига эга бўлган етакчи чет эл консалтинг компаниялари билан музокаралар ўтказиш.

Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Ишларни якунлашнинг аниқ муддатлари ва ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар рўйхатини кўрсатган ҳолда консалтинг хизматларини кўрсатишга шартномалар тузиш.

Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг компаниялар ишларини ташкил этиш (босқичларини, муддатларини, асосий йўналишларни аниқлаш).

2018 йил декабрь


2018 йил

30 декабрь

2019 йил январь




Тасдиқланган муддатларга мувофиқ

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Инвестициялар эксперт маркази» УК, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

2.

Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш соҳасида халқаро стандартларни ва энг яхши амалиётларни қўллаш.

Самарасиз ва эскирган механизмлар ва меъёрларни бекор қилишни кўзда тутган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш соҳасидаги меъёрий ва техник ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил декабрь




2019 йил февраль

Қурилиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги

3.

Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш.

Йўл қурилиши соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича режалар дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил

I ярим йиллик

Вазирлар Маҳкамаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро муҳандислар-консультантлар федерациясига (FIDIC) кириши бўйича таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикасининг FIDICга кириши таклифи юзасидан ёзма ахборотнома киритиш.

Музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон Республикасининг FIDICга кириши шартларини келишиш.

2019 йил

I чорак

2019 йил давомида

Қурилиш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг пудрат ташкилотлари базасида Германиялик чет эл ҳамкорлар билан биргаликда автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш ва таъмирлаш бўйича ҳудудий филиалларига эга корхона тузиш.

Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш ва таъмирлаш бўйича ҳудудий филиалларига эга корхона тузиш юзасидан чет эл компаниялари билан битим тузиш.

2019-2020 йиллар

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш ва таъмирлашга ихтисослашган илғор чет эл компанияларига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси пудрат ташкилотларидаги давлат (хўжалик) улушини қисман ёки тўлиқ сотиш бўйича таклиф киритиш.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси пудрат ташкилотларидаги давлат (хўжалик) улушини қисман ёки тўлиқ сотиш бўйича таклиф тайёрлаш.

2018 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Давлат рақобат қўмитаси

7.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда иштирок этиш учун кўпроқ Германиядан етакчи пудрат ташкилотларини жалб этиш.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда етакчи ҳамкорлик ташкилотларида иштирок этиш.

доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

II. Йўл қурилишини молиялаштириш самарадорлигини ошириш, халқаро молия ташкилотлари ва чет эл банк муассасаларининг имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш ҳажмини ошириш, автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш

8.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл хўжалиги соҳасида қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда уларни иш ҳажми ва сифатига мувофиқ («ҳажм методи») қабул қилиш тартибини жорий қилиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл хўжалиги соҳасида қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда уларни иш ҳажми ва сифатига мувофиқ («ҳажм методи») қабул қилиш тартиби бўйича Низомни тасдиқлаш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳаси.

Шаҳарсозлик қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми ва сифати асосида бажариш ва қабул қилиш методини йўл хўжалиги соҳасига жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил январь





2019 йил февраль

Қурилиш вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

Қурилиш вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

9.

Қуйидагиларни жалб қилиш бўйича масалаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи доирасида имзолаш учун тайёрлаш:

немис молия ташкилотлари ва банклари, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари кредит ресурсларини имтиёзли шартларда;

автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш, замонавий инновацион технологияларни жорий этиш соҳасида техник ёрдам ва консультатив хизматлар кўрсатиш учун Германиянинг етакчи компанияларини;

йўл хўжалиги учун замонавий қурилиш материаллари ва махсус йўл-қурилиш техникасини ишлаб чиқувчи қўшма корхона ташкил этиш учун етакчи ишлаб чиқувчиларни;

йўл хўжалиги тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида кенг миқёсда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Германиянинг таълим муассасаларини, шу билан бирга етакчи компания — ҳамкорлар базасида стажировка программаларини.

Ҳамкорлик дастурлари, меморандумлар, шартномалар, кредит битимлари лойиҳалари.

Жадвалга мувофиқ

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

10.

Ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция ва таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш, йўллардан фойдаланиш корхоналарини замонавий техникалар билан таъминлаш, йўл қурилиши соҳасида немис компаниялари билан қўшма корхоналар тузиш учун немис банкларининг кредит ресурсларини имтиёзли шартларда жалб қилиш.

Кредит битимларини тузиш.

2019 йил январь-февраль

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги, тижорат банклари

11.

Умумий фойдаланиладиган ва ҳудудий автомобиль йўлларни устувор равишда немис шериклари билан лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик принципларини жорий қилиш.

Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва сақлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик принципларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил февраль-март

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси

III. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш бўйича ишлар сифатини ошириш

12.

Йўллардан фойдаланиш ташкилотларини замонавий йўл-қурилиш техникалари ва таъмирлаш ускуналари билан таъминлаш.

Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ташкилотлари ва ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларининг йўл-қурилиш техникалари ва таъмирлаш ускуналарига эҳтиёжини аниқлаш.

Йўл-қурилиш техникалари ва таъмирлаш ускуналарининг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, немис молия ташкилотлари ва банкларининг узоқ муддатли имтиёзли мақсадли маблағларини жалб қилиш ҳамда сервис марказларини ташкил этиш.

Шартномалар тузиш ва замонавий йўл-қурилиш техникалари ва ускуналарини етказиш.

2018 йил

декабрь



2019 йил

январь-февраль





2019-2020 йиллар

Автомобиль йўллари қўмитаси,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

13.

Харид қилинаётган замонавий йўл-қурилиш техникаларига ва таъмирлаш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш учун сервис марказларини ташкил этиш.

Йўл-қурилиш техникалари ва таъмирлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан сервис марказларини ташкил этиш бўйича Битимлар тузиш.

2019 йил мобайнида

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

14.

Автомобиль йўлларидан фойдаланиш муддатларини узайтириш учун автомобиль йўлларини сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасига инновацион технологияларни татбиқ этиш.

Замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019 йил мобайнида

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

15.

Автомобиль йўли ўқининг майдонларида вазн ўлчовчи стационар назорат постларини жойлаштириш, уларни автотранспорт воситаларининг габарит параметрлари ва оғирликларини ўлчаш учун ускуналар билан таъминлаш ҳамда махсус автомобилларда кўчма вазн ўлчов назорат постини ташкил этиш.

Республика ичида катта габаритли мослама пунктларининг ва жойлари дислокациясини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Жойига чиққан ҳолда автомобиль йўллари ва вазн стационар ўлчов назорат постларини жойлаштиришни аниқлаш.

Вазн ўлчов стационар постларининг дислокация жойларини аниқлаган ҳолда, махсус автомобилларда кўчма вазн ўлчов назорат постини ҳисобга олиб, молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Мобиль ва стационар вазн ўлчов постларини мосламалар билан жиҳозлаш учун етказиб берувчиларни аниқлаш.

Вазн ўлчовчи стационар назорат постларини транспорт воситаларининг габарит параметрлари ва оғирликларини ўлчаши учун ускуналар билан таъминлаш ҳамда махсус автомобилларда кўчма вазн ўлчов назорат постини ташкил этиш.

2018 йил

декабрь



2019 йил

январь — март






2019 йил
апрель





2019 йил
май






2019-2020 йиллар

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

ИИВ, Давлат божхона қўмитаси,

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги,


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, ИИВ, Давлат божхона қўмитаси






Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, ИИВ, Давлат божхона қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Республикада йўл-транспорт инфратузилмасининг мақсадли параметрларини аниқлашда логистика самарадорлиги индекси методологиясига мувофиқ (Logistic performance Index) республиканинг транспорт логистика комплекси ҳолатини баҳолаш тизимини татбиқ этиш.

Логистика самарадорлигининг индекс методологиясига мувофиқ республиканинг транспорт логистика комплекси ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича чора- тадбирлар режаси.

2019 йил

I чорак

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

IV. Йўл хўжалиги учун замонавий қурилиш материалларини ва махсус йўл қурилиши техникаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

17.

Йўл хўжалиги учун замонавий қурилиш материаллари ва махсус йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқариш, ушбу техникаларнинг сервис марказларини мамлакатимиз ҳудудларида очиш бўйича етакчи чет эл компаниялари иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиш.

Йўл хўжалиги учун замонавий қурилиш материаллари ва махсус йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи илғор чет эл ишлаб чиқарувчиларини асосан Германиядан дастлабки танлаб олишни амалга ошириш.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб бориш.

2019 йил

март




2019 йил мобайнида

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ

18.

Автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш соҳасида етакчи немис компаниялари орасидан хорижий инжиниринг компаниялар («OBERMEYER Planen+Beraten GmbН», «Lahmeyer International GmbН», «Lomb Ingenieurgesellschaft mbН, «INROS LACKNER SE» ва бошқалар) билан ҳамкорликни йўлга қуйиш.

Автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш соҳасида ҳамкорлик.

2019 йил

I чорак

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

19.

Асфальтбетон қоришмаларини ишлаб чиқариш бўйича «GP Günter Papenburg AG» Германия компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш.

Асфальтбетон қоришмаларини ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва қурилишни амалга ошириш.

2019 йил

август

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

20.

Германиянинг илғор компаниялари билан қўшма корхоналар ташкил этиш:

«Ўзйўллойиҳа» ДУК корхонаси базасида автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш бўйича;

мустақил йўл-тажриба лабораториялари ва ишлаб чиқариш полигонлари.

Замонавий немис технологиялари бўйича автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни лойиҳалаш соҳасида йўл-тажриба лабораториялари ва полигонларини ташкил этиш бўйича чет эл компаниялари билан қўшма корхоналарни ташкил этиш юзасидан битимлар имзолаш.

2019 йил мобайнида

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

V. Йўл хўжалиги соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш

21.

Йўл хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини, шу жумладан чет эл ихтисослашган таълим муассасалари ва марказлари билан ҳамкорликда тубдан такомиллаштириш.

Йўл хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

I ярим йиллик

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

22.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси и�ститути қошида Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказини ташкил қилган ҳолда етакчи хорижий таълим муассасалари ва компаниялари — ҳамкорлар билан биргаликда ўқитувчилар, талабалар ва мутахассислар билан алмашиш ва стажировкадан ўтказишни йўлга қўйиш.

Автомобиль йўлларини қуриш
ва таъмирлаш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича Марказ ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

2019 йил

I ярим йиллик

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

23.

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ваколатли вакилларини йўл қурилиши бўйича Германияда ўтказиладиган халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш.

Йўл қурилиши бўйича ўтказиладиган халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ва симпозиумларда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларининг иштирок этиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2019 йил январь

Ташқи ишлар вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

24.

Чет эл ўқув муассасаларида йўл соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар ва ўқув курсларини ўтказиш графиклари.

доимий

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

25.

Йўл соҳасидаги мутахассисларнинг Германия Федератив Республикаси етакчи йўл-қурилиш компанияларида стажировкадан ўтишини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар ва стажировкадан ўтиш графиклари.

доимий

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)