Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
туризмни ривожлантириш ва Томонлар давлатлари аҳолисининг маданий ҳаёти билан танишиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида,
Ўзбекистон тарафидан Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун соддалаштирилган виза режими ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш, ундан транзит ўтиш ва жўнаб кетишда визадан озод этиш тартибини жорий этилганлигининг икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини ошишидаги ижобий ролини қайд этиб,
Томонлар давлатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишида туризмнинг муҳим ролини ҳисобга олиб,
Томонлар ҳар иккала Томон давлатларининг фуқароларини ўз давлатларининг фан, иқтисодиёт, ижтимоий тараққиёт, маданият, табиат, диққатга сазовор жойлар, шунингдек, тарихий обидалар ва маданий анъаналар соҳасидаги ютуқлари билан яқиндан таништириш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Томонлар икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш учун ўз давлатларининг миллий қонунчилиги доирасида давлатлари ҳудудига бошқа Томон давлатининг фуқаролари кириши тартибини соддалаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Томонлар ўз давлатлари ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида давлатларининг туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Томонлар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Тошкент, Қўқон, Термиз ва бошқа, шунингдек, Ҳиндистоннинг Деҳли, Агра, Варанаси, Ҳампи, Аҳмадобод, Мадурай ва бошқа қадимий шаҳарлари ва сайёҳлик марказларини тарғибот қилишни, шу жумладан, халқаро конференциялар, анжуманлар, семинарлар, кўргазмалар ва оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил қилиш, уларнинг тарихий роли, замонавий аҳамияти, улкан туристик салоҳияти ва инвестициявий имкониятларини очиб бериш орқали рағбатлантирадилар.
Мазкур Битим доирасидаги мақсадларга эришиш учун Томонлар ўз давлатларининг қонунлари, қоидалари ва сиёсатига мувофиқ қуйидаги йўналишлар ва шаклларда ҳамкорлик қилишга келишадилар:
b) туризмни ривожлантириш учун турли хил тадбирлар, шу жумладан, семинарлар, конференциялар ва В2В форматидаги учрашувлар ўтказиш;
e) Томонлар давлатларининг туризм ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўқув сафарлари ташкил этиш;
g) Томонлар давлатлари тегишли муассасалари мутахассисларининг тажриба алмашинуви орқали туристик саноат вакиллари учун амалиётлар ташкил этиш, ходимларни ўқитишда ёрдам кўрсатиш;
h) туризм соҳасида ахборот ва тажриба, шунингдек Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ инвестиция соҳасида бериладиган имтиёзлар тўғрисида маълумот алмашиш;
i) туристик нашрлар ва бошқа материалларни, айниқса, ҳар иккала Томон давлатларининг туристик салоҳиятини тарғибот қиладиган аудио ва видео материалларни тарқатиш;
Томонлар қуйидагиларни мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб тайинлайдилар:
Томонлар ҳар бир давлатнинг қонунчилиги билан ўрнатилган қонунлар, қоидалар, йўриқномалар ва сиёсатга мувофиқ Томонлар давлатларининг бошқа Томон давлати ҳудудида бўлиб турган сайёҳларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда уларни эвакуация қилиш чораларини кўрадилар.
Томонлар мазкур Битимнинг амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида таркибига ҳар икки Томондан тенг миқдорда аъзолар киритиладиган туризм соҳасида Қўшма ишчи гуруҳини тузадилар.
Қўшма ишчи гуруҳ ўз даврий учрашувларини ҳар икки йилда бир маротаба Томонлар олдиндан ўзаро келишган муддатларда навбат билан Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўтказади. Томонлар мазкур учрашувларга туризм соҳасида фаолият юритадиган хусусий компаниялар вакилларини ҳам таклиф этишлари мумкин.
Мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, башарти ҳар бир алоҳида ҳолатда бошқача келишилмаган бўлса, ҳар бир Томон тарафидан Томонлар давлатларининг қонунчилиги ва сиёсатига мувофиқ тегишли соҳага ажратилган мавжуд молиявий манбалар доирасида қопланади.
Мазкур Битим қоидаларини қўллаш ёки талқин қилиш юзасидан келиб чиқадиган низо ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Мазкур Битим Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Томонларнинг ўзаро розилигига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг уни тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарномасини олгандан сўнг уч ой ўтгунга қадар ўз кучида қолади.
Мазкур Битим кучга кириши билан 2015 йил 6 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ўз кучини йўқотади.
Бунинг тасдиғи сифатида ўрнатилган тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.