Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2024 й., 06/24/19/0059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2024 й., 06/24/19/0059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 октябрдаги ПҚ-4872-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 07/20/4872/1423-сон)

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

муддати

Масъул ижрочилар

I. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасини жамоатчилик вакиллари, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, сайлов ҳуқуқи соҳасидаги олим ва мутахассислар, хорижий экспертлар иштирокида кенг муҳокамадан ўтказиш, шунингдек, лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириш.

2018 йил

15 ноябргача

Олий Мажлис палаталари (Н. Йўлдошев, Н. Исмоилов), МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), сиёсий партиялар, ҚР МСК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ОАВ

2.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамаси жараёнида унинг матни бўйича келиб тушган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш ҳамда Кодекс матнини такомиллаштириш.

2018 йил

1 декабргача

Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МСК (М. Абдусаломов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини қабул қилиш.

2018 йил

ноябрь-декабрь

Олий Мажлис палаталари (Н. Йўлдошев, Н. Исмоилов)

4.

Марказий сайлов комиссиясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқлаштириш.

2019 йил

январь-февраль

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида зарур миқдорда чоп этиш.

2019 йил

1 мартгача

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

6.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида Марказий сайлов комиссиясининг қоидаларини, шу жумладан, сайловларни молиялаштиришнинг аниқ тартиби, сайлов комиссиялари фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа жиҳатларини очиб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 мартгача

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

II. Сайлов комиссиялари фаолиятининг самарадорлигини ошириш

7.

Сайлов комиссиялари вакилларини сайлов қонунчилигига мувофиқ сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари билан ишлаш, шунингдек, СЯЭР тизимидан фойдаланиш тартиблари бўйича ўқитишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018-2019 йй.

МСК (М. Абдусаломов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Фуқароларнинг сайловларда иштирок этишлари учун имкон қадар қулай шароитлар яратиш мақсадида сайлов комиссиялари жойлаштириладиган бино ва иншоотларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2018 йил

1 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув марказини сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2019 йил

1 февралгача

МСК (М. Абдусаломов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантиришда жамият ҳаётининг турли соҳа вакиллари, аёллар, аввалги сайловларда сайлов комиссиялари таркибида фаолият кўрсатган, ҳуқуқий ва компьютер саводхонлигига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг тавсияларини қабул қилиш.

2019 йил

1 февралгача

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

11.

Марказий сайлов комиссияси тавсиялари асосида сайлов комиссиялари аъзоларининг ягона электрон рўйхатини, шунингдек, округ ва участка сайлов комиссияси аъзолигига кадрлар захирасини шакллантириш.

2019 йил

15 февралгача

МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, сайловчиларга интерактив хизматлар кўрсатиш имкониятини кенгайтириш, шу жумладан, уларни СЯЭРдаги сайловчилар рўйхати билан таништириш, муддатидан олдин ва сайлов куни овоз бериш тартиби бўйича услубий ва видео материаллар тайёрлаш ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда, МСК www.elections.uz веб-сайтини модернизация қилиш.

2019 йил

1 июнгача

МСК (М. Абдусаломов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Сайлов жараёни иштирокчиларининг электорал маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар

13.

Жамоатчиликни сайлов қонунчилиги янгиликлари билан кенг таништириш, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг моҳияти ва аҳамияти, фуқаролар, жамоат ташкилотларининг сайлов ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёнларини ёритиш кафолатларини таъминлашни назарда тутувчи аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш.

2019 йил

март —
декабрь

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий Мажлис палаталари (Н. Йўлдошев, Н. Исмоилов), ЎзА (А. Кучимов), МТРК (А. Хаджаев) ва бошқа ОАВ

14.

Сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов институти муҳимлиги, жамиятда фикрлар плюрализми, кўп партиявийликни ривожлантириш, давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш, давлат ва жамият бошқарувида ҳар бир сайловчининг шахсан иштироки муҳимлигини тушунтиришга бағишланган ҳудудий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш.

2019 йил

март — декабрь

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий Мажлис палаталари (Н. Йўлдошев, Н. Исмоилов), ДБА (Р. Қосимов), ЎзА (А. Кучимов), МТРК (А. Хаджаев) бошқа ОАВ

15.

Сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов кампаниясининг асосий босқичларини ёритувчи, жумладан, сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари учун СЯЭР бўйича ўқув видео материаллар сценарийсини тайёрлаш.

2019 йил

1 майгача

МСК (М. Абдусаломов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ёритиш масалалари ҳамда сайловолди тарғибот-ташвиқоти ва бошқа сайлов жараёнларида уларнинг иштироки бўйича семинар-тренинглар ўтказиш.

2019 йил

давомида

МСК (М. Абдусаломов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишнинг роли ва аҳамиятини тушунтириш, фуқароларни сайлов кампаниясининг бориши ва овоз бериш тартиб-қоидалари билан танишиш учун қўшимча имкониятлар тўғрисида хабардор қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш.

2019 йил

давомида

МСК (М. Абдусаломов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), Ергеодезкадастр қўмитаси

(А. Абдуллаев), МТРК (А. Хаджаев)

18.

СЯЭР ахборот тизими имкониятларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тадбирларни ўтказиш.

2019 йил

давомида

МСК (М. Абдусаломов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), ДБА (Р. Қосимов)

IV. Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш

19.

Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамасига, шунингдек, сайлов жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш истиқболларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

2018 йил

1 декабрь

МСК (М. Абдусаломов), Олий Мажлис палаталари (Н. Йўлдошев, Н. Исмоилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ТИВ (А. Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Марказий сайлов комиссиясининг хорижий давлатлар сайлов органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

2018-2019 йй.

МСК (М. Абдусаломов), ТИВ (А. Камилов)

21.

Ўзбекистон Республикаси вакилларини халқаро ўқув курсларда халқаро кузатувчиларни тайёрлаш ва сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича ўқитиш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш.

2018-2019 йй.

МСК (М. Абдусаломов), ТИВ (А. Камилов)

22.

Сайлов қонунчилиги соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида халқаро ҳамжамиятга етказиш.

2018-2019 йй.

МСК (М. Абдусаломов), ТИВ (А. Камилов)

23.

Жанубий Корея билан ҳамкорликда сайлов жараёнига замонавий АКТни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш.

2019 йил

давомида

МСК (М. Абдусаломов), ТИВ (А. Камилов), АКТ вазирлиги (Ш. Садиков)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2024 й., 06/24/19/0059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПФ-19-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2024 й., 06/24/19/0059-сон)