Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ва унинг аппарати тузилмаси 1, 2, 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тизими ходимларининг чекланган сони ҳудудий бўлинма (бўлим)лар билан биргаликда 180 кишидан иборат этиб, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси ходимларининг илгари белгиланган сонига қўшимча ажратиладиган 113 кишини ҳам қўшган ҳолда, тасдиқлансин. Марказ аппарати ходимларининг сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 45 киши бўлишига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директори лавозими киритилсин.
Марказга Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бўлинмалар (бўлимлар) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига ва давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий органларига бўйсунадилар.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳудудий бўлимларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармасининг раҳбари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош директори билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳудудий бўлими тўғрисидаги намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлимларини маблағ билан таъминлаш учун республика бюджетида зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника ресурсларини, анжомларини, асбоб-ускуналарини ва транспорт воситаларини Марказга берсин;
марказий аппаратда Молия вазирлигининг Қимматли қоғозлар бошқармаси негизида 18 кишидан иборат Давлат қимматли қоғозлар эмиссияси бошқармасини ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмалари илгари эгаллаб келган хизмат бинолари ва алоқа линиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг ҳудудий бўлинмалари (бўлимлари) ихтиёрида қолдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг марказий аппарати Тошкент шаҳар, «Правда Востока» кўчаси, 10-уйдаги Республика биржа маркази биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини тартибга солиш ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 351-сон қарорининг 1—3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар операцияларини ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бошқармаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.
республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилиши ва бозор қатнашчиларининг, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши бўйича маълумотлар банкининг ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомаласини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш;
барча давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қимматли қоғозлар ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларнинг миллий ва халқаро бозорларида ўзбекистонлик ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши ва самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар — инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофессионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг қатнашчилари фаолияти масалаларига оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
инвесторларнинг корхонани (акционерлик жамиятини) бошқаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
ўзбекистонлик эмитентлар қимматли қоғозларининг чет элда ва хорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши шартлари ва тартибини белгилайди;
қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари эмиссиясини (чиқарилишини), эмитентлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширувчи хорижий эмитентлар қимматли қоғозлари эмиссияси проспектларини рўйхатдан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашади;
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, қимматли қоғозлар билан касб фаолиятини амалга оширишга ягона талабларни, қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга ошириш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботи стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти устидан, хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига муомалага қўйилиши қоидалари ҳамда квоталарига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидалар ва қоидаларни бузувчиларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади, гувоҳномалар, қимматли қоғозлар эгалари реестри ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабномаларни беради, уларга риоя этилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхиллаштириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларнинг, шунингдек инвестиция институтлари сифатида фаолиятга лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона давлат реестрларини юритади ҳамда уларни рўйхатларини эълон қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
турлари бўйича рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг миқдори ҳақидаги йиллик оммавий ҳисоботларни тузади, инвесторлар ва жамоатчиликнинг кенг хабардор қилинишини таъминлайди;
ахборот тизимини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан ишлашни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар ижросини назорат этиш, қимматли қоғозлар ички ва ташқи бозорларида қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни бирхиллаштириш, улар қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиб бориш халқаро ва хорижий органлари билан ҳамкорлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказнинг вазифалари ва ваколатларидан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.
барча эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчилари томонидан ахборот бериш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш;
ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини профессионал таъминловчи исталган шахс орқали тақдим этувчи эмитентдан, шунингдек фонд биржаларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тузилиши ва эълон қилиниши мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, иш тартиблари, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб этиш;
эмитентларнинг ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг бухгалтерия ҳужжатларини қимматли қоғозлар ва улар билан операциялар ўтказиш ҳақидаги эълон қилинган ахборотнинг тўғрилигини текшириш юзасидан, шунингдек қонунлар ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлар тушиши юзасидан текшириш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши, улар билан операциялар ўтказишга оид уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига доир шикоятларини кўриб чиқиш, қимматли қоғозлар бўйича қонунчиликнинг бузилиш ҳолларини текшириш;
эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва уларга Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифодалаш;
юқори малакали хорижий ва ватанимиз мутахассисларини маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида контракт асосида ишга таклиф этиш;
фонд биржалари биржа кенгашлари, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари мажлисларида қатнашиш, биржа фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун давлат назоратчиларини тайинлаш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари бўлган профессионал уюшмаларнинг фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ўз ваколатлари доирасида қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатларни бузувчиларга нисбатан қуйидаги санкцияларни қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг кўриб чиқиши ва бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни киритиш;
фонд биржалари (ёки бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари)дан аъзоларидан бири ёки бир нечтаси қимматли қоғозларга оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ва Марказ талабларини бузган ҳолларда уларни фаолият кўрсатишдан чиқаришни ёки четлатишни талаб қилиш;
қимматли қоғозлар эмиссияси проспектини белгиланган тартибда тасдиқламасдан ўтказилаётган қимматли қоғозларни очиқ сотишга таклиф қилишга оид рекламани тўхтатишни эмитентлардан талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
эмитентлар томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларнинг эмиссиясини ва қимматли қоғозлари муомаласини тўхтатиш ёки чеклаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиси сифатида қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг аниқланган фактлари бўйича материалларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ошириш;
фуқароларга қимматли қоғозларга оид профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи малака аттестациялари бериш, шунингдек улар томонидан амалдаги қонунчилик бузилган ҳолларда уларнинг аттестацияларини тўхтатиб қўйиш ёки уларни бекор қилиш;
биржалар ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ишлари қоидалари бузилган ҳолларда фонд биржасида операцияларни бир мунча вақт тўхтатиб қўйиш ҳамда операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни муайян даврга тўхтатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
акционерлик жамиятларини таъсис этилмаган деб тан олинишига тааллуқли Марказ томонидан аниқланган маълумотларни қонунчилик билан белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;
белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонунчилик талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда қимматли қоғозларни рўйхатга олишни рад этиш ҳуқуқига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ фаолияти унинг бош директори, Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши, марказий аппарат ва Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлари томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказнинг бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Бош директор ўринбосарлари ва Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши аъзолари Бош директорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятида Марказга ва давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий органларига бўйсунадилар.
Ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари Марказнинг бош директори билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармасининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради, Марказнинг ва унинг жойлардаги органларининг фаолиятини ташкил этади, Марказ ходимларининг вазифаларини тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва уларни ишдан бўшатади ҳамда бошқа ваколатларни амалга оширади;
ўз ваколати доирасида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида буйруқлар, йўриқномалар ва қарорлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади, Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Марказнинг тасдиқланган тузилмасига, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритишга ҳақлидир;
12. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган етти кишидан иборат бўлган Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши ўзининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари устидан берилган апелляцияларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарор чиқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солишга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий масалаларини кўриб чиқади.
13. Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашининг қарорлари унинг мажлисида камида 5 аъзо қатнашган тақдирда Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кенгаш қарорлари сифатида расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.