Ушбу Қонун давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг (бундан буён матнда — солиқлар дейилади) тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга тушишини таъминлаш мақсадларида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ назорати солиққа тортиладиган субъектлар ва объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.
Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиққа тортилиши лозим бўлган субъектлар ва объектларни ҳисобга олиш, солиқларга доир текширувлар ўтказиш, солиқ тўловчилар, бошқа шахсларни сўраб-суриштириш воситасида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари қуйидагилардир: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманларнинг давлат солиқ инспекциялари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширув ва тафтишни амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш махсус бўлинмаси тузилади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қиладилар.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларидан мустақил тарзда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Давлат солиқ хизмати органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахслар ҳисобланади, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика пул жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;
(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;
солиққа тортиладиган объектлар ва субъектларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) солиқ тўловчиларнинг (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектларнинг) молиявий ҳужжатлари, шартномалари (контрактлари), режалари, сметалари, даромадлар ҳақидаги декларациялари солиқларни ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини текшириш, текширув вақтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва ахборотлар олиш;
(5-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
2) юридик ва жисмоний шахслардан солиқ тўловчиларнинг фаолиятига тааллуқли ахборотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахслардан даромадни (фойдани) ва солиққа тортиладиган бошқа объектлар яширилганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни, шунингдек ҳуқуқбузарлик предметларини олиб қўйиш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузаётган жисмоний шахслардан лицензияларини, патентлари ёки рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини олиб қўйиб, сўнгра қонун бузилганлигига доир материалларни мазкур фаолият билан шуғулланишга рухсат берган органларга топшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) кассаларни ва товар-моддий бойликлар ҳамда ҳужжатлар сақланадиган жойларни муҳрлаб қўйиш, товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни текширишга, тадқиқ қилишга ва экспертизага юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) савдо, товарларни бериш ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш;
(5-модданинг биринчи қисми бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
6) юридик ва жисмоний шахсларнинг қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиққа тортиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, савдо ва бошқа биноларни ҳамда жойларни (шу жумладан алоҳида режимдаги корхоналарни) текшириш, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни текширув тариқасида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни рўйхат қилиш. Солиқ хизмати органларининг солиқлар бўйича текшириш ўтказаётган мансабдор шахслари мазкур бинолар ёки жойларга киритилмаган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари ўзларида мавжуд бўлган ахборотлар (шу жумладан, солиқ тўловчининг харажатлари ҳақидаги ахборотлар) асосида ёки бошқа шунга ўхшаган солиқ тўловчиларга солинадиган солиқларни назарда тутган ҳолда солиқлар суммасини мустақил равишда белгилашга ҳақлидирлар;
7) юридик ва жисмоний шахслардан қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган ҳолларни бартараф этишни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳужжатлар асосида (ҳисоб-китобли) текширув ўтказилишини ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёки солиққа тортиш объектини сақлаб туриш билан боғлиқ бинолар ва жойларга киришини рад этса, солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тақдим этмаса (ёки тақдим этишни рад қилса), бундай юридик шахсларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майдаги ЎРҚ-2-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 148-модда)
солиқларга оид қонунбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 264-моддаси.
10) солиқлар борасида қонунбузарлик фактлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мусодара қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низом.
11) солиқлар бўйича боқимандаларни, шунингдек жарима суммаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ сўзсиз ундириб олиш;
12) юридик ва жисмоний шахсларнинг ғайриқонуний равишда олган маблағларини давлат даромадига ундириш ҳақида уларга нисбатан судда даъво қўзғатиш;
13) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни белгиланган тартибда мувофиқлаштириш, назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш юзасидан амалга ошираётган ишларни тўхтатиш ҳақида таклифлар киритиш;
Қаранг: Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1573, 06.05.2006 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми 15-банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модда биринчи қисмининг 1—7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8—13-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, давлат солиқ хизмати органларининг фақат бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 271-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 182-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари давлат статистика, ахборот, архив, маълумот ва бошқа ташкилотларининг солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотларни бериш юзасидан кўрсатадиган хизматлари (бажарадиган ишлари) учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика пул жамғармаларига мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилиши устидан давлат назоратини амалга оширишлари, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари.
(6-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-8-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 37-38-сон, 280-модда)
2) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишлари;
3) солиққа тортиладиган субъектлар ва объектлар, ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, шунингдек жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этишлари устидан назоратни таъминлашлари;
4) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича йўриқнома материаллар, услубий кўрсатмалар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш ва нашр этишлари;
5) солиқлар бўйича текширувлар ўтказилаётган вақтда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиришлари;
8) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш фактларини тўплаш, таҳлил этиш ва баҳолашлари ҳамда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритишлари;
9) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишлари;
10) солиқларга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширишлари;
11) юридик ва жисмоний шахсларга улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганликлари тўғрисидаги ҳужжатларни, рўйхатдан ўтказиш (идентификациялаш) тартиб рақамларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришлари;
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 23-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналарнинг ва мол-мулкнинг ҳисобини юритишлари, уларни баҳолашлари ва уларнинг ўтказилишини назорат этишлари;
(6-модданинг биринчи қисми 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат олиб боришлари, шунингдек давлат органларига беғараз ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб боришлари;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонунига асосан 121 банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
13) масалани ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасидан чиққан ҳолларда қонун ҳужжатларини бузиш фактларига оид материалларни прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати органларига ва судга оширишлари;
14) юридик ва жисмоний шахслар валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этишларини ўз ваколатлари доирасида назорат қилишлари;
Батафсил маълумот учун қаранг: Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операцияларининг амалга оширилиши асослантирилганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат № 1281 04.10.2003 й.).
15) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларга тааллуқли маълумотларнинг махфийлигига риоя этишлари;
Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажарадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлатнинг бошқа бошқарув органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар ва ташкилотлар солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашда давлат солиқ хизмати органларига кўмаклашишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия органлари, банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари ўзаро келишиб белгиланган тартибда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, ўтказилаётган текширувлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа ахборотларни алмашиб турадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида солиққа тортиш субъектлари ва объектлари, солиқ базасини белгилаш, солиқ имтиёзларини қўллаш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини тушунтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан қабул қиладиган умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг ҳисобга олинишини ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) хўжалик юритувчи субъектлар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олинганликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган тақдирдагина улар учун ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақлари очишлари мумкин ва бу ҳисобварақлар очилганлиги ҳақида улар очилган куннинг эртасидан кечиктирмай мазкур органга хабар берадилар;
2) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажарганликлари тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг хулосаси тақдим этилган тақдирдагина хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларини ёпишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўловчи мижозлардан белгиланган муддатда тўланмаган солиқлар ва жарималарни сўзсиз ундириш тўғрисидаги фармойишларини (инкассо топшириқларини) меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ҳақидаги, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга доир, шунингдек ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағлари ўтказилиши ёки берилишини назарда тутадиган ижро ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда бажарадилар;
(7-модданинг тўртинчи қисми учинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
4) солиқ тўловчи мижознинг маблағлари бўлса, унинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операцияси амалга оширилган куни солиқлар ва жарима суммаларини бюджет даромадига ўтказадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг тўртинчи қисми бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
6) давлат солиқ хизмати органларининг ёзма талаби бўйича солиқ тўловчи мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан пул маблағлари бериш, ўтказиш ёки уларни ҳисобдан чиқаришга доир барча операцияларни тўхтатиб қўядилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларнинг депозит ва бошқа ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларни текшириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўядилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8) давлат солиқ хизмати органларининг сўровномасига кўра уларга сўралаётган давр мобайнида солиқ тўловчи мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар ва ана шу ҳисобварақларда пул маблағларининг бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар;
LexUZ шарҳи
9) давлат солиқ хизмати органларининг сўровномасига кўра экспорт-импорт контрактларининг ижросига доир маълумотларни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операциялари ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан корхоналарнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан эътиборан уларнинг фаолиятни давом эттириши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун ахборотни уларни ҳисобга олган жойдаги давлат солиқ хизмати органига уч иш куни мобайнида тақдим этадилар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига асосан ўнинчи банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотларининг солиқ тўловчи мижозларнинг солиқлар, шунингдек жарима суммаларини ўтказиш ҳақидаги топшириқларини бажаришни кечиктириши тақиқланади.
Банк ва бошқа молия-кредит ташкилотининг айби билан солиқ тўловчи мижознинг ёки давлат солиқ хизмати органининг солиқларни ўтказиш ҳақидаги топшириғи бажарилмаган (бажариш кечиктирилган) тақдирда банк ва бошқа молия-кредит ташкилотидан ҳар бир кечиктирилган кун учун ўтказилмаган солиқлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакили ҳисобланадилар. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш хусусидаги талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Ҳеч ким давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилиниш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид қилиш, зўравонлик қилиш ёки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиққа тортиш субъектлари ва объектларининг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида участка солиқ инспекторлари лавозими ташкил этилади. Участкаларнинг чегаралари, шунингдек участка солиқ инспекторларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган нормативлар бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Участка солиқ инспекторлари ўзларига бириктирилган участкада мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни ҳисобга олиш юзасидан тегишли ишларни бажарадилар ҳамда улар тегишли солиқларни ўз вақтида тўлашларини назорат қиладилар.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органининг раҳбари томонидан тайинланади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:
Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида низом»нинг V боби.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қуйидагилар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун;
ўзининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтириб юборганлиги ва солиқ солиш базасини камайтириб юборганлиги учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ текширувини амалга ошириш чоғидаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 15 ва 990-моддалари.
Давлат солиқ органлари ходимларининг ўз хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажармаганлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ижтимоий ҳимояси давлат томонидан кафолатланади.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий давлат суғурталаниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 631-сонли «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдори тўғрисида»ги қарори.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари ўз хизмат фаолиятларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлса, уларга тан жароҳати етказилса, тегишли равишда, ҳалок бўлган шахснинг оиласига ёки давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси ўз хизмат фаолиятини амалга ошириши муносабати билан унинг мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағларидан қопланади ва бу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи — мансаб маоши, махсус унвон, кўп йил хизмат қилганлиги учун тўланадиган устама ҳақлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда тўланадиган бошқа қўшимча ҳақлардан иборат бўлади.
Махсус унвон берилган шахслар белгиланган нормалар бўйича бепул махсус формали кийим-бош билан таъминланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларида махсус фонд ташкил этилиши мумкин, уни ҳосил қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тажриба алмашиш, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш, кадрларни ўқитиш мақсадида ҳамда бошқа масалалар бўйича хорижий давлатларнинг солиқ ва бошқа органлари билан алоқалар ўрнатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.