Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
1995 йил 8 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида Протокол қоидаларига амал қилган ҳолда,
икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиб,
Томонлар Ташқи ишлар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ёки Томонлар бошқармалари раҳбарлари ва экспертлари даражасида маслаҳатлашувлар ўтказишлари мумкин.
2. Муҳим ва долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси; Ислом ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ҳамкорликни амалга ошириш (2019-2020 йиллар);
3. Икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, улар ўртасида ўзаро товарлар алмашинуви ҳажмининг ошишига кўмаклашиш, ҳар бир давлатга инвестицияларнинг оқимини жадаллаштириш (2019-2020 йиллар);
4. Томонлар давлатлари ўртасида тузилган икки томонлама шартномаларни самарали ва изчил бажарилишини таъминлаш мақсадида уларни кўриб чиқиш, шартномавий-ҳуқуқий базани янада кенгайтириш ва инвентаризация қилиш, халқаро оммавий ҳуқуқ нормаларини шакллантириш бўйича ўзаро фикр алмашиш (2019 йил).
Томонлар маслаҳатлашувларни ўтказиш жойи ва аниқ муддатларини дипломатик каналлар орқали келишадилар.
Томонлар ўзаро келишув асосида ахборот алмашадилар, ўзаро қизиқиш уйғотадиган даврий нашрлар, пресс-релизлар, босма нашрлар ва бошқа очиқ материалларни тақдим этадилар.
Томонлар икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасида амалий ҳамкорлик лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва бошқа муайян масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилишига кўмаклашадилар, шунингдек, икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишда дипломатик ёрдам кўрсатадилар.
Мазкур Дастур қоидаларини қўллаш ва талқин қилишда юзага келадиган низо ва келишмовчиликларни Томонлар дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.