Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

Ҳужжат тури, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълими ва тарбияси тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил
31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Қонун лойиҳаси.

Лойиҳа Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатиш, оиланинг ўрнини, мактабгача таълим муассасаси ва нодавлат мактабгача таълим (тижорат, нотижорат) муассасасининг мавқеини белгилаш, педагогик фаолият учун қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутади.

2.

Қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низомни, шунингдек янги таҳрирдаги қуйидаги низомларни ишлаб чиқиш:

давлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низом;

нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низом;

давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низом.

2018 йил

30 ноябргача

Мактабгача таълим вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 528-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш:

мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар бадал тўловларининг электрон тизимини жорий этиш;

ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига бепул қабул учун нозологияларни қайта кўриб чиқиш;

тиббий-педагогик комиссиядан ўтиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

ихтисослаштирилган муассасаларга бўлган эҳтиёжни ва уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш асосида уларнинг турлари рўйхатини қисқартириш;

ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ёшини қайта кўриб чиқиш.

3.

Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, шунингдек, уларни нашр қилишни такомиллаштириш бўйича механизмларни жорий этиш.

2018 йил

31 декабргача

Мактабгача таълим вазирлиги,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ошкоралик, сифат, самарадорлик ва тезкорлик принциплари, шунингдек, экспертизадан ўтказиш ва махсус адабиётларни чоп этиш асосида мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар муаллифлари ҳамда нашриётларини танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.

4.

2030 йилгача Мактабгача таълимни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил

31 декабргача

Мактабгача таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Мактабгача таълимни ривожлантириш концепцияси мактабгача таълимни ривожлантиришнинг қуйидаги асосий тадбирларини белгилайди:

давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари кесимида шу жумладан давлат-хусусий шерикчилик асосида, шунингдек вилоятлар кесимида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш шаклларини қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида янги мактабгача таълим муассасалари сонини ҳисоблаб чиқиш;

6 ёшгача бўлган болаларни мактабга чиқишидан олдин мактабгача таълимга жалб қилиш орқали болаларни мактабдан олдин тайёрлаш учун тенг имкониятлар яратиш.

II. Мактабгача таълимни қамраб олиш ва ундан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари

5.

Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 мартгача

Мактабгача таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги

Ташкилий чора-тадбирлар.

ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мактабгача таълим олиш имкониятини таъминлаш мақсадида, шу жумладан республиканинг мактабгача таълим стандарти шаклларини кенгайтириш мураккаб бўлган олис туманлари ва жойларида мактабгача таълимнинг янги муқобил шаклларини татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

6.

2018 йил ноябрдан бошлаб республиканинг айрим ҳудудларида мажбурий бир йиллик мактабгача таълимни синов тарзида жорий этиш.


2018 йил

10 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Республиканинг бир қатор ҳудудларида мажбурий бир йиллик мактабгача таълимни синов тарзида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, коллежлар, маҳалла қўмиталари ва бошқа биноларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун алоҳида хоналар ажратилишини таъминлаш;

гуруҳларга ажратилган хоналарни мебеллар, жиҳозлар ва ўқув материаллари билан жиҳозлаш учун молиялаштиришни ташкил этиш;

тайёрлов гуруҳларини малакали педагоглар билан тўлдириш.

7.

Мактабга чиқишдан олдин бир йил давомида 5-6 ёшдаги болаларни мажбурий мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни ташкил этиш йўли билан барча болаларни мактабдан олдинги тайёргарлиги учун тенг имкониятлар билан таъминлаш.

2019 йил

30 сентябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа 2021 йилгача мажбурий бир йиллик бепул мактабгача таълимга босқичма-босқич ўтишни назарда тутади.

8.

Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва самарали ташкил этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қурилаётган тураржой мажмуаларини зарур ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш.


2018 йил

1 ноябргача

Қурилиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қишлоқ жойларда бир қанча кўп қаватли уй-жойлар ёки уйлардан иборат янги комплексларни лойиҳалаштириш нормативлари ва тартибини ишлаб чиқиш, бунда мактабгача таълим муассасаси албатта кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида ёки алоҳида бинода бўлишини назарда тутиш.

Уй-жой комплексларини қуришда мажбурий тарзда ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари қувватини қишлоқ жойлардаги ҳар бир 200 та хонадон ёки уй учун 50 та ўринга мўлжаллаган ҳолда белгилаш тартиб-таомилини ишлаб чиқиш.

Инвестор зиммасига ижтимоий мажбуриятларни, шу жумладан, мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва мазкур мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун инфратузилма яратиш (сув таъминоти, подъезд йўллари ва бошқалар)ни юклаган ҳолда республика ҳудудида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганиш.

9.

Барча бўш турган ва фаолият юритмаётган собиқ мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, давлат органлари ва идоралари томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни, уларни реконструкция қилиш ва фаолиятини давлат-хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасалари сифатида ташкил этиш мақсадида, комплекс равишда ўрганиб чиқиш.

2018 йил

30 ноябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ташкилий чора-тадбирлар.

Ҳар бир объектни ўрганиш, бино эҳтиёжи ва ҳолатини аниқлаш ҳамда уни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағлар ҳажмини белгилаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

Биноларни, уларда давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этган ҳолда ёки мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари учун хусусий ҳамкорларни танлов асосида саралаб олиш учун кўрсатиладиган объектлар рўйхатига киритиш орқали, мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

10.

Муайян бир ҳудуддаги олис туманларда яшаётган болаларни мактабгача таълим муассасаларига транспортда ташишни синов тарзида жорий этиш.

2019 йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Ташкилий чора-тадбирлар, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Синов натижаси якунлари бўйича 2020 йил 1 январгача мазкур амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида келгусида жорий этиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва транспорт воситаларини харид қилиш, улардан фойдаланиш, болаларни ташиш ҳамда уларнинг хавфсизлиги таъминланишини ташкил этиш тартибини белгилаб олиш.

III. Мактабгача таълим муассасалари ҳолатини ва моддий-техника базасини яхшилаш чора-тадбирлари

11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2025 йилгача Мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тизими, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлашни тубдан яхшилаш Дастурини киритиш.

2019 йил

1 мартгача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси,

«Ўзбекэнерго»АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ,

«НЭК»АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

2025 йилгача барча мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тизими, электр энергияси ва табиий газ билан босқичма-босқич таъминлаш;

энергия тежовчи технологияларни жорий этиш;

молиялаштириш манбалари (республика ва маҳаллий бюджетлар, қарзлар, кредитлар, грантлар ва ижрочилар маблағлари).

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида «Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти» ДУК ва «Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» фаолиятини ташкил этиш:

низомлар (уставлар) тузилмаси, штат жадвалини тасдиқлаш;

зарур ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва анжомлар, Интернет тармоғига уланишни таъминлаш;

малакали кадрлар билан таъминлаш.

2018 йил

31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Ташкилий чора-тадбирлар.

Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги тузилган ташкилотлар фаолиятини самарали йўлга қўйишни таъминлаш.

IV. Мактабгача таълим соҳасида бошқарув ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари

13.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш.

2018 йил

31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, унинг тузилмаси ва Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш.

14.

Мактабгача таълим соҳасидаги молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.

2019 йил

1 январгача

2019 йил

15 июлгача

2019 йил

1 августгача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Ташкилий тадбирлар мажмуи.

Тошкент шаҳрининг учта туманида жон бошига норматив молиялаштиришни синов тартибида жорий этиш.

Жон бошига норматив молиялаштиришни синов тартибида жорий этиш натижаларини батафсил таҳлил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур тартибнинг мактабгача таълим тизимида янада татбиқ этилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш.

15.

Давлат мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун уларни қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишга рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш.

2018 йил

31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш:

дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;

белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж
ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар) ташкил этиб қўшимча хизмат кўрсатиш;

мактабгача таълим муассасалари томонидан нархлар прейскурантини, дастурларни, пуллик хизматлар кўрсатиш учун ота-оналар билан намунавий шартномани ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишиш.

16.

Текширувчи ва назорат қилувчи ташкилотларнинг тўлиқ рўйхатини яратиш ва мактабгача таълим муассасаларини текшириш муддатини, тартибини ва соҳасини аниқлаш.


2018 йил

30 ноябргача

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор идоралар ва вазирликлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Тартиб белгилаш, унга кўра:

режали текширувлар 3 йилда кўпи билан 1 марта ўтказилади;

мактабгача таълим муассасаларини режадан ташқари текшириш фақат Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ўтказилади.

17.

Давлат мактабгача таълим муассасаларида бошқарувнинг замонавий шаклларини жорий этиш орқали шаффофликни таъминлаш.

2018 йил

31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги

Идора ҳужжати.

Мактабгача таълим муассасаларининг васийлик кенгашларини тугатиш тўғрисидаги ҳужжатни ишлаб чиқиш.

Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш:

а) кузатув кенгаши қуйидагилардан таркиб топади:

ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари;

педагоглар;

тарбиячилар ёрдамчилари;

мактабгача таълим муассасаси маъмурияти;

Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва ҳоказолар;

б) кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

ҳудудий мактабгача таълим бўлинмалари томонидан кўрсатилган номзодлар орасидан мактабгача таълим муассасасининг раҳбарини тасдиқлаш;

мактабгача таълим муассасасининг мақсадлари ва вазифаларини, уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;

белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.

V. Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ва инновацияларни жорий этиш чора-тадбирлари

20.

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини (EMIS) такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш.

2018-2019 йиллар давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Ягона интегратор

Ташкилий тадбирлар.

Биринчи даражада Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини (EMIS) «Электрон ҳукумат», Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзАСБО, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ахборот тизимлари билан бирлаштириш, иккинчи даражада барча идоралар ва ташкилотлар ахборот тизимлари билан бирлаштириш.

21.

Мактабгача таълим муассасаларининг Интернет тармоғига кенг полосали уланишини таъминлаш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий тадбирлар.

Мактабгача таълим муассасаларининг Интернет тармоғига кенг полосали уланишини таъминлаш:

республика ва вилоят даражасида — 2018 йилнинг охиригача;

туман даражасида — 2019 йилнинг 1 июлигача;

барча мактабгача таълим муассасаларини — 2020 йил 1 июлгача.

22.

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Маълумотларни қайта ишлаш марказида жойлаштириш.

2018 йил

31октябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий-техник тадбирлар мажмуи.

23.

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида ахборот хавфсизлигини ва шахсий ахборот ҳимоясини таъминлаш.

2018 йил

31 октябргача

«Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази» Давлат муассасаси, Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий-техник тадбирлар мажмуи.

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини ахборот хавфсизлиги талабларига мос келишини экспертизадан ўтказиш.

24.

Мактабгача таълим муассасалари учун ихтисослаштирилган мобил иловалар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019 йил

31 декабргача

Мактабгача таълим вазирлиги

Техник тадбирлар мажмуи.

EMIS’дан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида ота-оналар ва мактабгача таълим тизими ходимлари учун мобил иловалар яратиш.

25.

Мактабгача таълим муассасаларига қабулга доир ахборотни рақамлаштириш ва Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш.

2019 йил

1 январгача

Мактабгача таълим вазирлиги

Техник тадбирлар мажмуи.

Ахборотни босқичма-босқич рақамлаштириш.

26.

Мактабгача таълим муассасаларига, шу жумладан нодавлат ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига тарбияланувчиларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш.

2018 йил

1 ноябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат мактабгача таълим муассасаларига, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда ортиқча тартиб-таомилларни йўқ қилишни ва бюрократик тартиб-таомилларни камайтиришни ҳисобга олган ҳолда давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

27.

Маълумотларни юритиш ва EMIS’га киритиш учун мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини ишончли идентификациялашни таъминлаш.

2019 йил

1 январгача

Ягона интегратор,

Давлат хизматлари агентлиги, Давлат персоналлаштириш маркази,

Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий-техник тадбирлар мажмуи.

Болани давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланишда ота-оналарнинг ёки уларни алмаштириб турган шахсларнинг мурожаати бўйича болалар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖСШИР) олиш хизматларини жорий этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим органлари мурожаати бўйича мактабгача таълим муассасаларида таҳсил олаётган болалар учун ЖСШИР олиш хизматларини жорий этиш.

28.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотларнинг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритилишини таъминлаш.

2018 йил

30 ноябргача

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Мактабгача таълим билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятни лицензиялаш учун талаблар ва шартларга ўзгартишлар киритиш.

VI. Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва мактабгача таълим тизимини малакали мутахассислар билан таъминлаш,

таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш чора-тадбирлари

29.

Давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий штатларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

31 декабргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Идора ҳужжати.

Давлат мактабгача таълим муассасаларини улар штатларининг кўпайишини ёки камайишини ҳисобга олиб, методистлар ва логопедлар билан таъминлаш мақсадида штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, айрим штат бирликларини оптималлаштириш.

30.

Мактабгача таълим сифатини баҳолаш воситалари ва механизмларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 майгача

Мактабгача таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ташкилий тадбирлар.

ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мактабгача таълим сифатини баҳолаш доиралари, индикаторлари, механизмлари ва воситаларини ишлаб чиқиш.

31.

Мактабгача таълим педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

2019 йил

1 сентябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Идора ҳужжати.

Мактабгача таълим педагогларини тайёрлаш бўйича тадбирлар лойиҳаси педагог кадрларни базавий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ўз ичига олади.

32.

Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

2019 йил

1 сентябргача

Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ташкилий-амалий тадбирлар.

Мудир лавозимида ишлаш учун малака ошириш сертификати албатта бўлишини назарда тутувчи мактабгача таълим муассасалари раҳбарларини ёллаш тизимига ўтиш.

Мактабгача таълим тизимида раҳбар кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини қайта кўриб чиқиш.

33.

Мактабгача таълим тизими ходимларига қўйиладиган янги малака талабларини ишлаб чиқиш.

2018 йил
31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги

Идора ҳужжати.

Мактабгача таълим тизимини зарур малакалар, профессионал ва шахсий фазилатларга эга малакали мутахассислар билан таъминлашга қаратилган малака талаблари.

34.

Болаларни чет тилларига ўқитишни такомиллаштириш.

2019 йил

1 сентябргача

Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий тадбирлар.

Мактабгача таълим педагогларини тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

35.

Мактабгача таълим педагогларини зарур методистик материаллар билан таъминлаш.

2019 йил

1 июнгача

Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий-амалий тадбирлар.

ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси кўмагида «Ilk Qadam» янги таълим дастурини педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватловчи комплектни ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

36.

«Мактабгача таълим методикаси» журнали негизида «Ilk Qadam» (IQ) журналини таъсис этиш.

2018 йил

31 октябргача

Мактабгача таълим вазирлиги

Ташкилий-амалий тадбирлар.

Мактабгача таълим вазирининг қарорига биноан журнал номини ўзгартириш имконияти, журнални сотишдан тушган пул маблағлари, хайрия маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига журнал таҳририяти фаолиятини молиялаштириш.

VII. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғлом ва мутаносиб озиқ-овқат, сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш чора-тадбирлари

37.

Мактабгача таълим муассасалари учун тез бузиладиган маҳсулотлар харид қилиш тартиб-таомилини қайта кўриб чиқиш.


2018 йил

31 декабргача

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Ташкилий тадбир.

Мактабгача таълим муассасаларининг эҳтиёжлари учун тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишга тўғридан-тўғри шартномалар тузилишини назарда тутувчи қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш бўйича таҳлилий маълумот ва таклифлар тайёрлаш.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон)
а) тўртинчи хатбошидаги «тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари, олий маълумотли» деган сўзлар «олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) бешинчи хатбошидаги «тарбиячининг ўринбосарлари» деган сўзлар «тарбиячи ёрдамчиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази