Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарорини ижро этиш юзасидан, ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш ва уларнинг кейинчалик фаолият кўрсатиши соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир ой муддатда ва ҳар йили 1 февралгача давлат-хусусий шериклик шартларида ўсимликлар клиникаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун ажратилиши керак бўлган ер участкаларини белгиласинлар, шунингдек, тасдиқланган ер участкалари маълумотлари рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этсинлар.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) билан биргаликда бир ой муддатда фойдаланилмаётган бўш турган бинолар ва хоналар рўйхатларини аниқласинлар ва Агентликка тақдим этсинлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланилмаётган бўш турган бинолар ва хоналар Агентлик билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар асосида ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш учун «ноль» сотиш қиймати бўйича сотилишини ёхуд узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласинлар.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
давлат-хусусий шериклик — ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш мақсадида давлат ва хусусий шерикларнинг муайян муддатга юридик расмийлаштирилган ўзаро манфаатли ҳамкорлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат томонидан шерик — Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги);
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
ўсимликлар клиникаси — ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи ҳамда ўсимликларга ишлов бериш ва ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун аҳолини ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини биокимёвий, кимёвий, биологик, механик воситалар ва ускуналар (инвентарь) билан таъминлайдиган тижорат ташкилоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Давлат-хусусий шерикликка номзодларни танлаш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтининг вакилларидан иборат таркибда, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда хусусий шерикларга номзодларни танлаб олиш учун тузиладиган орган;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
давлат ва хусусий шерик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга оширишнинг бошқа шартларини белгилайдиган давлат билан хусусий шериклар ўртасида тузиладиган ёзма шартнома;
хусусий шерик — ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этишда асосий талабларга жавоб берадиган, давлат ва хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузган ёхуд тузиш хоҳишини билдирган тижорат ташкилоти.
3. Ўсимликлар клиникаси юридик шахс тарзида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиали) шаклида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилади.
4. Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик шакллари қуйидаги тарзда амалга оширилади:
а) шу жумладан, зарарсизлантириш бўйича камида тўрт нафар кишидан иборат отрядлар ташкил этиш ҳисобига ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш хизматлари кўрсатиш;
б) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситалари, ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича воситалар, шу жумладан:
гербицидлар, фунгицидлар, инстектицидлар, инсектоакарицидлар, нематоцидлар ва биопрепаратлар билан таъминлаш;
в) узлуксиз сотишни таъминлаш учун кимёвий, биокимёвий, биологик, механик воситалар, приборлар ва препаратларнинг минимал ассортименти мажбурий мавжуд бўлиши;
г) бинолар ва хоналарга қўйиладиган экологик талаблар, санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя қилиш;
д) зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларни аниқлаш учун тегишли лаборатория ускунаси, инвентарь мавжуд бўлиши, шунингдек, ўсимликларга ишлов бериш учун кимёвий, биокимёвий ва биологик воситаларни тайёрлаш ва қадоқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликлар клиникаларида мавжуд бўлиши мажбурий бўлган кимёвий, биокимёвий, биологик, механик воситалар, приборлар ва препаратларнинг минимал ассортименти рўйхати Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тасдиқланади ва (ёки) битимда назарда тутилади.
(5-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
6. Ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек, ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва аҳолини кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситалар билан таъминлаш ўсимликлар клиникаларининг асосий вазифалари ҳисобланади.
кейинчалик сотиш учун белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситаларини харид қиладилар;
белгиланган тартибда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситаларини сақлашни, йўқ қилишни таъминлайдилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини объектлари аниқланиши ҳамда ўсимлик дунёси касалликлари ва зараркунандалари тарқалиши ҳолатлари тўғрисида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини хабардор қиладилар, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг мурожаати бўйича амалиётда учрайдиган ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий, биокимёвий, биологик воситалари ва механик воситаларини қўллаш ва сақлаш бўйича аҳолига бепул маслаҳатлар берадилар ва ахборот ёрдами кўрсатадилар;
ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича зарур хизматларни кўрсатиш учун ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлар турларини аниқлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликлар клиникаларининг фаолиятини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларидаги клиникалар фаолияти мониторингини олиб бориш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади. Ўсимликлар клиникалари фаолияти мониторингини олиб бориш тартиби Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тасдиқланади ва (ёки) битимда назарда тутилади.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Таркибига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти вакиллари кирадиган Комиссия камида иккита иштирокчидан аризалар тушганда танлов ўтказади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия аъзоларининг сони тоқ бўлиши ва камида беш нафар кишини ташкил этиши керак. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари Комиссиянинг раиси ҳисобланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
10. Давлат томонидан шерик танлов бошланишидан 30 кун олдин танлов савдолари ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ўзининг расмий веб-сайтининг махсус бўлимида, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда ва бошқа манбаларда мажбурий тартибда жойлаштиради.
давлат томонидан шерикнинг номи ва почта манзили, унинг алоқа қилинадиган телефони ва электрон почта манзили;
давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклига боғлиқ равишда талаб этиладиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг минимал ҳажми;
12. Хусусий шерикликка номзод давлат томонидан шерикнинг расмий веб-сайтида аризани жойлаштиради, унда:
ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатиш учун товар захираси ва айланма маблағлар мавжудлиги, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситалари билан таъминлаш;
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларни аниқлаш, шунингдек, ўсимликларга ишлов бериш учун кимёвий, биокимёвий, биологик воситаларни тайёрлаш ва қадоқлаш учун тегишли лаборатория ускуналари, инвентарь мавжудлиги;
зараркунандаларга қарши курашиш учун биомаҳсулотларни етиштириш бўйича шарт-шароитлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
13. Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги Инспекция томонидан электрон идоралараро ўзаро ҳамкорлик йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ноаниқликлар юзага келган тақдирда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакиллари жалб этилган ҳолда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан жойнинг ўзида ўрганилиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тушган ариза, у тушган кундан бошлаб ўн кун мобайнида давлат томонидан шерик тарафидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Агентлик билан биргаликда кўриб чиқилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Тушган ариза кўриб чиқилгандан ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Агентликнинг ижобий хулосалари олингандан кейин давлат томонидан шерик танлов эълон қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ижобий хулоса олингандан кейин беш иш куни мобайнида номзодни Комиссия мажлисини ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузишга талабгорлик қилувчи номзод ўз номзодини кўриб чиқишда Комиссия мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Хусусий шерикнинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади ва у давлат томонидан шерикнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
18. Номзодни, хусусий шерикни танлаб олиш Комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситалари, ўсимликларга тўлиқ ҳажмда ишлов бериш учун препаратлар билан таъминлаш имконини берувчи тегишли моддий-техник база, товар захираси ва айланма маблағлар мавжудлиги;
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларни аниқлаш, шунингдек, ўсимликларга ишлов бериш учун кимёвий, биокимёвий, биологик воситаларни қадоқлаш учун тегишли лаборатория ускуналари, инвентарнинг мавжудлиги;
19. Танлов таклифи, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун энг мақбул деб эътироф этилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Танлов якунлари бўйича унинг таклифлари параметрлари танлов шартларига мувофиқ бўлган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан паст бўлган захира ғолиб ҳам аниқланади.
Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолашни рад этган ёки ундан бош тортган тақдирда, захира ғолиб билан тегишли битимни имзолашга йўл қўйилади. Танловнинг захира ғолиби билан битим тузиш танловнинг ғолиби билан битим тузиш тартибига ўхшаш тартибда амалга оширилади.
20. Фақат бир нафар иштирокчидан ариза тушган тақдирда танлов ўтказилмайди, қарор эса Комиссия томонидан иштирокчининг аризасини ва аризага илова қилинадиган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш якунлари бўйича танлов тўғрисида эълон берилган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тамом бўлгандан кейин беш иш куни мобайнида қабул қилинади. Комиссия хусусий шерикнинг таклифи танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.
Давлат томонидан шерик танлов якунлари тўғрисида Комиссия қарори қабул қилинган кунда ўзининг расмий веб-сайтида маълумотни жойлаштириш йўли билан танлов иштирокчиларини унинг натижалари тўғрисида хабардор қилиши шарт.
21. Комиссиянинг давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилишини рад этиш тўғрисидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
22. Давлат томонидан шерик қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда номзодга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини юборади.
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш мониторингини амалга ошириш ва даражасини баҳолаш тартибини;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) тақдим этиладиган инфраструктура объектлари, хизматлар сифатига қўйиладиган талабларни;
хусусий шерик томонидан унинг мажбуриятлари ижроси тўғрисида ахборот тақдим этилиши тартиби ва муддатларини;
давлат томонидан шерик ва хусусий шерик ўртасидаги битим ижроси билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартларини;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун давлат томонидан шерик томонидан хусусий шерикка бериладиган инфратузилма объектларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини;
ўсимликлар клиникаларидан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, модернизация қилиш тартибини;
битимни ижро этиш жараёнида ташкил этилган объектга ва бошқа мол-мулкка ҳуқуқларни битимнинг амал қилиши тўхтатилгандан кейин тақсимлаш тартибини;
хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун санкцияларни;
24. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат томонидан шерик хусусий шерикка битим лойиҳаси матнини тақдим этади.
25. Зарурат бўлганда битим қоидаларини келишиш мақсадида давлат томонидан шерик билан хусусий шерик ўртасида музокаралар ўтказилади.
26. Битим давлат томонидан шерик ва хусусий шерик ўртасида 2 нусхада (хар бир тараф учун бир нусхадан) имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Тузилган битимларнинг ягона реестри Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан юритилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
28. Битим томонлар уни имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва унинг муддати тамом бўлгунига ёки у бекор қилингунига қадар амал қилади.
давлат томонидан шерик билан хусусий шерикнинг шартномавий муносабатлари юзасидан ўсимликлар карантинини тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан — давлат томонидан шерикнинг талаби бўйича;
хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда — давлат томонидан шерикнинг талаби бўйича;
давлат томонидан шерик тарафидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда — хусусий шерикнинг талаби бўйича.
Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим суд тартибида бекор қилинади.
Битимнинг амал қилиш муддати тамом бўлиши томонларни унинг бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ташаббуси тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат томонидан шерикка тақдим этиш;
битимнинг амал қилиш муддатига ер участкалари, бўш турган объектлар, шу жумладан, фаолият кўрсатмаган давлат муассасаларини ҳамда фойдаланилмаётган хоналар ёки корпусларни олиш ва улардан фойдаланиш;
битим шартлари давлат томонидан шерик тарафидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда ўсимликлар клиникалари фаолият кўрсатиши учун юқори малакали кадрлар ва бошқа кадрлар билан бутлаши, зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриши;
ўсимликлар клиникалари фаолияти доирасида кўрсатиладиган хизматларнинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиши;
объектни тўлиқ ёки қисман молиялаштиришни, ундан фойдаланишни, техник хизмат кўрсатишни, шунингдек, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, модернизация қилишни таъминлаши шарт.
Битимнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар хусусий шерикнинг мулкида бўлган объект хусусий шерик томонидан ўзгага берилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерик алмаштирилиши бундан мустасно.
битим шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилишини баҳолаш;
қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя қилиш мониторингини олиб бориш доирасида аниқланган қоида бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;
битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда битимни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
объектни битимда белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда хусусий шерикка беришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Давлат томонидан шерик битим тузилган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида танлов ғолиби тўғрисидаги маълумотни ва битимнинг нусхасини бўш турган давлат мулки объектини «ноль» харид қиймати бўйича бериш жараёнини ташкил этиш учун Агентликка юборади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Агентликнинг топшириғи бўйича унинг ҳудудий органи маълумот олинган пайтдан бошлаб уч кун мобайнида бўш турган давлат мулкини, шу жумладан, биноларни балансда сақловчига (кейинги ўринларда балансда сақловчи деб аталади) Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулкни хатловдан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда хатловни ўтказади ва Агентликнинг ҳудудий органига:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
хатлов комиссиясининг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мол-мулкни хатловдан ўтказиш далолатномаларини;
кадастр ҳужжатларини, шу жумладан, кадастр харитасини (режани) ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларни (улар мавжуд бўлганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик томонидан тасдиқланган шакл бўйича фото суратларни (камида тўрт дона) илова қилган ҳолда давлат мулки объектлари паспортларини тақдим этади.
(38-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
39. Хатлов балансда сақловчи томонидан оралиқ баланси тузилган санада балансда сақловчи томонидан ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир сатри тегишли инвентарь рўйхатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Объектни топшириш-қабул далолатномаси имзолангандан ва хусусий шерик томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида Агентликнинг ҳудудий органи хусусий шерикка «Тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси қўйилган ҳолда мулк ҳуқуқига давлат ордерини беради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Битимнинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятлари ва давлат томонидан шерик тарафидан тақдим этилган ахборот бўйича битим шартлари бажарилиши шарти билан Агентликнинг ҳудудий органи хусусий шерик томонидан мулк ҳуқуқига давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси, шунингдек, аудитнинг хулосаси асосида «Тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгисини киритади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Давлат томонидан шерик хусусий шерик билан амал қилиш муддати 30 йил бўлган битим тузилган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида уни Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказига давлат рўйхатидан ўтказиш учун, шунингдек, объект балансида бўлган балансда сақловчига юборади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
43. Балансда сақловчи тузилган битим шартларига мувофиқ ўн кун муддатда объектни хусусий шерикка беради, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тамом бўлгач ёки битим муддатидан олдин бекор қилинганда объектни битим шартларига мувофиқ ҳолатда балансда сақловчига қайтаришга мажбурдир.
44. Объект унинг барча анжомлари ва унга тегишли бўлган техник ҳужжатлар билан биргаликда хусусий ҳамкорга берилади ва у томонидан қайтарилади.
45. Объектни топшириш ва қайтариш икки томонлама топшириш далолатномаси тузилган ҳолда томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади, икки томонлама топшириш далолатномасида:
Топшириш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.
46. Топшириш далолатномаси имзоланганидан кейин балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида етти кун мобайнида коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифлар ҳисобга олинган ҳолда коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловлар миқдори, тўлаш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади.
Электр энергияси, сув ва газ таъминотини ҳисобга олишнинг зарур приборларини ўрнатиш битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Давлат томонидан шерик битим тузилган кундан бошлаб бир кун мобайнида битим доирасида ер участкасини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
49. Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органи йигирма иш куни мобайнида ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади ҳамда ер участкасини танлаш ва бериш бўйича материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий шерикка ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага бериш учун ушбу ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Давлат томонидан шерик ва хусусий шерик ўртасида ер участкасини ижарага бериш шартлари ва муддати битимга қўшимча киритиш орқали белгиланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Ер участкасини бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битимга қўшимча киритилгандан кейин у томонидан қопланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ўсимликлар клиникалари фаолияти ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча ўсимликлар клиникаларида ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш ўсимликлар карантини бўйича тегишли Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бошқармаларига юкланади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)