1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда) 565-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
иккинчи қисм «нотариал тасдиқланган бўлиши керак» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 23-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат инвестиция дастурида» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 49-модданинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат инвестиция дастурига» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 152-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «давлат инвестиция дастурларини» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 154-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «давлат инвестиция дастурини» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 177-модданинг бешинчи хатбошисидаги «давлат инвестиция дастурларини» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майда қабул қилинган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-386-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 179-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
бешинчи қисми «бир йил муддатга тузилади» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин»;
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (бундан буён матнда суғурта полиси деб юритилади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади. Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши керак.
суғурталовчининг, унинг барча филиалларининг номи, жойлашган ери (почта манзили), улар билан алоқа боғлаш воситалари ҳамда уларнинг иш вақти тўғрисидаги;
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш даври ҳақидаги;
ташувчининг транспорт воситаси (вагонлари) (тури, маркаси, модели, рақамли (танитувчи) белгиси, ишлаб чиқарувчи завод паспорти бўйича йўловчи сиғими) тўғрисидаги;
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг бошқа муҳим шартлари ҳақидаги»;
«ташиш кунида амалда бўлган суғурта полисининг нусхасини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 32-модданинг учинчи қисми «Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида» деган сўзлардан кейин «ёки вақтинча олиб кириш божхона режимида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 64-модда тўртинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «инвестиция дастурига» деган сўзлар «ривожланиш давлат дастурларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси «контрактлар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи узилгунига қадар рад этишга» деган сўзлардан кейин «бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
юридик шахслар учун ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар учун қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда, бундан товарлар ташқи савдо контрактлари (шартномалари, келишувлари) бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида олиб ўтилаётган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар мустасно;
хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, ушбу товарларни декларациялаш кунида расмий айирбошлашнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича беш минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги товарларни олиб чиқишда, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
қиймати расмий айирбошлашнинг ушбу товарларни декларациялаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича бир минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги товарларни умумжаҳон Интернет тармоғида онлайн дўконлари орқали экспорт қилиш чоғида амалга оширилади».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова) 27-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Банкротлик тўғрисидаги ишлар жумласига юридик шахсларни ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқароларни, шунингдек пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар киради».
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.