LexUZ шарҳи
Башарти Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса, тақдим этувчи Томон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган, мазкур Битимнинг 3-моддасида белгиланган фаолиятда иштирок этишда ўз вакилларининг белгиланган манзилгача бориб-келиш, яшаш ва овқатланиш бўйича харажатларини қоплайди.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги асосида унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 16-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.