31.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3017
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 31.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3017
Кучга кириш санаси
01.06.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2019
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини белгилайди.
3. Йиғимлар объекти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 232-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланадиган пиво, ароқ ҳамда тамаки маҳсулотларининг сотиш ҳажми ҳисобланади.
5. Йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ аниқланадиган ҳажмдан ва белгиланган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисобланган йиғимлар ҳар ой якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар йиғим тўловчилари томонидан Жамғармага тўланади.
7. Йиғим тўловчилар томонидан Жамғармага тўланадиган йиғимлар бўйича ҳисоб-китоб Солиқ кодексининг 239-моддасида белгиланган муддатларда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.