Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон ва «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон фармонларига, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3538-сон қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг Жанговар Байроғи тўғрисида» 1996 йил 26 декабрдаги ПФ-1663-сон Фармонида:
б) 1 ва 2-банддаги «Ички ишлар идоралари» ва «Ички ишлар идораларининг» сўзлари тегишлича «ички ишлар органлари» ва «ички ишлар органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Жанговар Байроғи шон-шуҳрат, жасорат ва эътиқод рамзидир. У Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳар бир ходимини халқига ва жонажон Ватанига садоқат билан хизмат қилиш, ҳалол ва пок виждонли бўлиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини жиноий тажовузлардан муҳофаза қилишдек ўз зиммасига юклатилган хизмат бурчларини бор кучи ва билимини, зарур бўлса ҳаётини ҳам аямасдан мардлик ва матонат билан адо этишга даъват этади»;
«Ички ишлар идорасига ва ўқув юртига» сўзлари «ички ишлар органига ва олий таълим муассасасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни «учебному заведению» сўзларни «высшему образовательному учреждению» сўзлари билан алмаштирилсин;
«идораларининг» ва «идора» сўзлари тегишлича «органларининг» ва «ички ишлар органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матнидаги «Изменения наименования» сўзларидан кейин «органа внутренних дел» сўзлари билан тўлдирилсин;
5-банддаги «ҳаракатдаги Низомлари» сўзлари «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «бу шармандаликда айбдор ходимлар ва идора бошлиғи қонун асосида жазоланадилар» сўзлари «ички ишлар органи ходимлари ва раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ жазоланадилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «идорасининг» ва «идораси» сўзлари тегишинча «органининг» ва «органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари Жанговар Байроғи ёрлиғининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари Жанговар Байроғининг |
ЁРЛИҒИ |
____________________________________ |
(ички ишлар органи номи) |
_____________________________________ |
_____________________________________ |
ТОПШИРИЛСИН |
Ўзбекистон Республикасининг Президенти |
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари Байроғининг |
ТАСВИРИ |
ТАСВИРНИНГ |
орқа томони» |
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонида:
2-банднинг ўн учинчи хатбошидаги «ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари» сўзлари «ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«71. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади».
26-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «идоралари» сўзи «органлари» сўзи билан алмаштирилсин;
39-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «идораси» ва «идоралари» сўзлари тегишлича «органи» ва «органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «идораларининг» сўзи «органларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банднинг ўнинчи хатбошидаги «ички ишлар идораларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари» сўзлари «ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун доимий прописка қилинган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.
16 ёшга тўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугагач, шахс уни маълумотларни йиғиш пунктига топшириши шарт.
Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади.»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги ПФ-263-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2022 й., 06/22/263/1092-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони 15-банди тўртинчи хатбошисида «маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари» сўзларидан кейин «Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарорида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий-маърифий ишлар маркази ва «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси томонидан улар фаолияти билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатиш ҳақидаги;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимларини (бўлинмаларини) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Йўл ҳаракати бошқармаси ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармасини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин»;
б) 7-бандда «лавозимга қайта тайинлангунига» сўзларидан кейин «ёки пенсияга чиққунига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«г» кичик банднинг биринчи хатбошидаги «эксперт-криминалистика фаолияти» сўзларидан кейин «терговга қадар текширув» сўзлари билан тўлдирилсин;
«к» кичик банднинг ўн иккинчи хатбошидаги «соғломлаштириш, мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «соғломлаштириш муассасалари ҳамда академик лицейлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
туристик намойиш объектлари ва инфратузилмалари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлаш;
туристларни потенциал таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларга тез ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришни таъминлаш;
туризм йўналишларидан жиноий мақсадлар учун фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунга хилоф фаолиятини аниқлаш ва бартараф этиш;
туристлар вақтини хавфсиз ўтказишлари учун шарт-шароит яратиш, шу жумладан, умумий овқатланиш ва дам олиш жойларида, шунингдек оммавий-маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказишда жамоат тартибини сақлаш бўйича чораларни амалга ошириш»;
«бир йилда икки маротаба Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ахборот беради»;
«121. Вазир меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган маслаҳатчига эга.
Вазир маслаҳатчиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
ички ишлар органлари тизимида ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган ходимларнинг ижобий хизмат тажрибаси, амалий кўникмаси ва малакасини ёш ходимларга етказиш орқали уларда юксак ахлоқий ва касбий маҳоратни шакллантириш;
ички ишлар органларининг ёш ходимларида Ватанга ҳамда хизмат вазифаларига нисбатан садоқат ҳиссини шакллантириш учун масъулдир»;
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарорида:
«Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси тавсияси асосида ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади»;
«29. Профилактика инспекторлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар билан қуйидаги масалаларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарорида:
б) 1-илова 3-банднинг ўн еттинчи хатбошидаги, 6-банд «в» кичик бандининг еттинчи, саккизинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги ҳамда «г» кичик банднинг ўн еттинчи хатбошидаги «аниқ» сўзи «муайян» сўзи билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорида:
3-бандининг ўн иккинчи хатбошисида «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади»;
34-банд учинчи хатбошисида «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбоши «бошқа органлардан хизматга» сўзларидан кейин «қабул қилинган ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «бошқа органлар бўлинмаларига» сўзларидан кейин «қабул қилинган ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
50-бандда «махсус унвонлар берилган» сўзларидан кейин «(шу жумладан мазкур Низом кучга киргунга қадар хизматга қабул қилинган ёки ўтказилган)» сўзлари билан тўлдирилсин;
125-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан «мактабгача таълим муассасаларига ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд иккинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ)» сўзларидан кейин «халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
«62. Ходимнинг шикоятида баён этилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирмайдиган юқори турувчи раҳбарият ушбу мурожаатни беш кун муддатда ваколатли идорага юборади».