LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 майдаги 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Товар бозорларини конъюнктурасини мунтазам ўрганиш, истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, уни товар билан тўлдириш ва бошқариш чора-тадбирларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 286-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Қуйидагилар Товар бозорлари коньюнктурасини ўрганиш марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
умуман ва асосий товарлар гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотларни ҳамда йил чораклари бўйича коньюнктура обзорларини тайёрлаш;
истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи катта бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиянома ва таклифлар тайёрлаш:
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарнинг, шу жумладан хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида маркетинг ва коньюнктура тадқиқотлари ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 286-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Товар бозорлари коньюнктурасини ўрганиш маркази директори лавозим маоши бўйича «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг бўлим бошлиғига тенглаштирилсин. Директорга Марказ ходимларига лавозим маошининг 70 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.
4. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек шартнома асосида бажариладиган ишлар учун олинган хўжалик фаолияти маблағлари Товар бозорлари коньюнктурасини ўрганиш маркази фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига Марказ аппаратини таъминлашга, шу жумладан белгиланган устамаларга, таҳлиллар ўтказишга ва Марказни техника билан жиҳозлашга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Товар бозорлари коньюнктурасини ўрганиш маркази ҳисоб-китоб ва валюта счётига эга бўлган мустақил юридик шахс ҳисобланади.
Марказ «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг қуйидаги манзилдаги биносига жойлаштирилсин: Тошкент ш., Ўзбекистон кўчаси, 45а-уй.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 286-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Марказни зарур статистика ахборотлари билан таъминласин, Бош ҳисоблаш марказининг ҳудудий бўлинмалари орқали Марказ томонидан ишлаб чиқиладиган услубиёт бўйича истеъмол бозори таҳлил қилинишини ташкил этсин;
Марказни унинг ташкилий даврида, унга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминласин.
7. Республика марказий иқтисодиёт органлари, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, биржалар зиммасига Товар бозорларини коньюнктурасини ўрганиш маркази томонидан сўраладиган, Марказ вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ахборотларни тақдим этиш юклансин.
8. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 286-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)