Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур банднинг учинчи хатбошиси барча диний-маърифий ташкилотлар ходимларига татбиқ этилсин.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Динин-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Диний-маърифий соҳага оид қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Хатлов ва таҳлил ўтказиш, унинг натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2018 йил май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДИҚ

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДИҚ

3.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солувчи Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил эгиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил июнь

ДИҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ТИВ (А. Камилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

II. Диний-маърифий соҳада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиш.

2018 йил апрель

ДИҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ТИВ (А. Камилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил июнь

ДИҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси

6.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси та�арруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилиш.

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғини қабул қилиш.

2018 йил апрель

УМИ (У. Алимов), ДИҚ, Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2. Махсус курсларни ташкил қилиш.

Доимий равишда

7.

Умумтаълим мактабларида «Дунё динлари тарихи», ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида «Диншунослик» ва «Диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари» фанларининг ўқув дастурлари ва дарсликларини, малакали кадрлар билан таъминланганлигини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Таълим муассасаларида кўрсатиб ўтилган фанларнинг ўқитилишини, малакали кадрлар хамда дарсликлар, ўқув қўлланмалари, диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик фаолиятига қарши курашиш бўйича кўргазмали ва медиаматериаллар билан таъминланганини ўрганиш.

3. Ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида мазкур ўқув фанларининг ўқитилишини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2018 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси

8.

Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунини ўрганишга бағишланган «Ахборот соати» ва «Маънавият кунлари»ни ўтказиш ишларини янада такомиллаштириш.

1. Қонун ҳужжатларини ўрганишга бағишланган «Ахборот соати» ва «Маънавият кунлари»ни ўтказиш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2. Олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирларининг кўрсатиб ўтилган тадбирларни ўқув дастурига киритиш бўйича буйруқларини чиқариш.

3. «Ахборот соати» ва «Маънавият кунлари»ни ўтказиш бўйича синф раҳбарлари ва ўқитувчилар учун семинар-тренинглар ташкил этиш.

Алоҳида режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), ДИҚ Маънавият ва маърифат маркази (А. Кодиров)

III. Диний бағрикенглик, конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш

9.

Нуфузли имом-хатиблар, машҳур спортчилар, маданият арбоблари ва зиёлилар иштирокида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга бағишланган ижтимоий роликлар намойишини ташкил қилиш.

1. Ижодий гуруҳларни ташкил этиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2. Роликларни тайёрлашда жамоат ва дин арбоблари, зиёлиларнинг иштирокини таъминлаш.

3. Роликларни телевидениеда қулай эфир вақтида, кинотеатрларда сеансдан аввал намойиш этиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.

2018 йил апрель

Доимий

равишда

ДИҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исроилов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбеккино» МА (Ф. Зокиров), МТРК (А. Ходжаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси

10.

Диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, буюк аждодларимизнинг илмий мероси ва ислом динининг асл моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган аудиовизуал материаллар (электрон китоблар, нашрлар, олимларнинг шарҳи бўлган видеороликлар)ни комплекс ишлаб чиқиш, шунингдек, уяли телефонларда ва Интернетнинг илғор ижтимоий тармоқларида бепул юклаб олиш ва фойдаланиш механизмларини жорий этиш.

1. Идоралараро режаларни ишлаб чиқиш.

2018 йил апрель

ТИВ (А. Камилов), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), МТРК (А. Ходжаев), АТКР вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ЎзМАА (Л. Тангриев)

2. Аудиовизуал материалларни комплекс ишлаб чиқиш.

3. Материалларни нашр этиш ва тарқатиш.

2018 йил давомида

11.

Ўзбекистоннинг диний-маърифий ҳаёти ҳақида Википедия интернет- энциклопедиясидаги маълумотларни янгилаб бориш ҳамда Мовароуннаҳр уламолари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги материалларни тарқатиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш, тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Материалларни тайёрлаш ва уларни Википедияга ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида жойлаштириш.

3. Жойлаштирилган материалларни янгилаб бориш.

Доимий равишда

Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ХИТМ (Ш. Зиёдов), Имом Термизий ХИТМ (У. Уватов), АТКР вазирлиги (А. Ахмедходжиев), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов)

IV. Миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, зиёрат туризми учун шароитлар яратишга оид ташкилий чора-тадбирлар

12.

Диний ибодатни адо этиш учун кулай шароитларни яратиш, мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида жамоат жойларида замонавий талабларга жавоб берадиган санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар) ва таҳоратхоналар қурилишини таъминлаш. Бунда катта магистрал йўлларнинг бўйида давлат-хусусий шериклик асосида ибодат қилувчилар учун тегишли инфратузилмани шакллантириш.

1. Жамоат жойларидаги санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар) аҳволини, таҳоратхоналарга бўлган эҳтиёжни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.

2018 йил апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлан гириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), ДИҚ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А. Абдувалиев), ЎМИ (У. Алимов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан иш режа лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил май

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан комплекс иш режани тасдиқлаш, мавжуд санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар)нинг аҳволини яхшилаш, уларни таъмирлаш, қайта қуриш.

2018 йил сентябрь

4. Амалга оширилган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

2018 йил сентябрь

5. Қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, санитария-гигиена узелларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил июль

13.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда «Ҳалол» стандарти ва бошқа динларга тааллуқли стандартлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ходимларини ўқитиш, тайёрлаш бўйича ўқув курслари ва амалий семинарларни ташкил этиш.

1. Уқув-курслари ва амалий семинарларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва унинг иш режасини тасдиқлаш.

2. Ўқув-курслари ва амалий семинарларнинг концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Ўқув-курслари ва амалий семинарларни ҳудудлар кесимида ўтказиш.

Алоҳида режа асосида

«Ўзстандарт» агентлиги (А. Каримов), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов)

14.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2. Комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. Комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш.

2018 йил апрель-май

ЎМИ (У. Алимов), ДИҚ, Ҳисоб палатаси (М. Икрамов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Марказий банк (М. Нурмуратов), АТКР вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

15.

Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электрон турникет тизимини ўрнатиш.

1. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни аниқлаш, рўйхатини тузиш.

2. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга электрон турникет тизимини ўрнатиш.

Алоҳида режа асосида

ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), ИИВ (П. Бобожонов)

V. Ўзбекистонда конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги ишларни кенг тарғиб қилиш

16.

Ўзбекистонда динлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги тажрибани халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, бу борадаги илмий-ижодий фаолиятга кўмаклашиш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Жамоат ва диний ташкилотлар ходимларининг республикада конфессиялараро ҳамкорлик ва бағрикенглик тарғиботи бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш учун хорижий сафарларини ташкил этиш.

3. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мамлакатимизда экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, динлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги материалларни, жумладан аудиовизуал материалларни хорижий ОАВларида ёритиш учун тақдим этиб бориш.

4. Давлат, жамоат ва диний ташкилотлар веб-сайтлари, ижтимоий тармоқларда виждон эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ижобий ишларни кенг тарғиб этиш.

2018 йил май

Алоҳида режа асосида

ДИҚ, ТИВ (А. Камилов), СМТИ (В. Норов), ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров), Имом Бухорий ХИТМ (Ш. Зиёдов), Имом Термизий ХИТМ (У. Уватов)

17.

Хорижий ОАВда Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, шунингдек, виждон эркинлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар ҳақидаги кўрсатув ва роликлар намойишини ташкил этиш.

1. Ўзбекистон МТРКнинг хорижий давлатларнинг энг оммабоп телерадиоканаллари билан ҳамкорлигини ўрнатиш.

2018 йил май

МТРК (А. Ходжаев), ТИВ (А. Камилов), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси

2. Хорижий ОАВга тақдим этиш учун кўрсатув, ролик ва бошқа материалларни тайёрлаш.

3. Материалларни намойиш этиш ва ОАВ ҳамда Интернет тармоғида ёритиб бориш.

Алоҳида режа асосида

1.

Алимов У.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

Икрамов М.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси

4.

Каримов А.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

5.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори

6.

Миноваров Ш.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори

7.

Ғофуров У.

Тошкент ислом институти ректори

8.

Юлдашходжаев Ҳ.

Мир Араб олий мадрасаси ректори

9.

Муҳаммад Содиқ И.

«Ҳилол нашр» нашриёт-матбаа корхонаси таъсисчиси

10.

Хамидов М.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходими, Васийлик кенгаши масъул котиби

11.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси*

12.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси*

13.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси*


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази