14.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1137
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 14.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1137
Кучга кириш санаси
24.05.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги «Тўлов интизоми ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1363-сонли ва 2002 йил 31 январдаги «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3022-сонли фармонларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона қўмитаси Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўлов интизоми ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сонли ва «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сонли фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, экспорт қилинаётган товарларни божхонада расмийлаштиришда ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1. Корхона ва ташкилотлар экспортга чиқарилаётган товарларни божхонада расмийлаштиришда божхона органларига 2-сонли иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ тўлдирилган 1-сонли иловада белгиланган шакл бўйича ҳисоб-китоблар маълумотномасини тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 26 январдаги 215-В-3, 01-02/19-12-сон қарори асосида (рўйхат рақами 1137-3,05.03.2008 й.) хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 68-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.