12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон
Ҳужжат 01.10.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш, вазифалари ва функцияларини
оптималлаштириш бўйича институционал янгиланишлар

1.

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидаги асосий вазифаларни назарда тутиш:

Божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти, бошқа халқаро институтлар стандартлари ва тавсиялари таҳлили асосида ишлаб чиқиш;

божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқий нормаларни талқин этишда ўзбошимчалик, субъектив, танлаб олиш фактларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

божхона соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва шароитларининг тизимли таҳлилини ташкил этиш, уларга чек қўйиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш, божхона органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан ҳамкорлик қилишнинг мулоқотсиз шаклларини жорий этиш;

божхона иши соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, божхона органлари ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикасида уни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов)

3.

Қуйидаги асосий вазифаларни юклаган ҳолда Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

божхона қонунчилигини бузиш хавфи юқори даражали бўлган товарлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини назорат қилиш учун куч ва воситаларни жамлашни назарда тутадиган хавф-хатарларни бошқариш автоматлаштирилган тизимини божхона органларида жорий этиш;

юк ташувчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган дастлабки ахборотни таҳлил қилиш асосида хавфлар баланд бўлган товарлар партиясининг божхона назорати учун мақсадли танлаб олиш услубиятини ишлаб чиқиш;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг инсофлилигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, уларга нисбатдан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини жорий этиш;

хавфларни бошқариш тизимини самарали жорий этишни мунтазам мониторинг қилиш, унинг янада такомиллаштирилиши ҳамда узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов),
ДСҚ (Б. Мусаев),
МБ (М. Нурмуратов)

4.

Қуйидаги асосий вазифаларни ўз ичига олган Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бошқармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ташқи савдо ташкилотларининг мониторингини ташкил этиш, импорт ва экспорт тузилмасининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;

божхона органларига тегишли қисми бўйича ташқи савдо операцияларини олиб боришда валютага оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонун бузилиши ҳолатлари бўйича чоралар кўриш;

товарларни экспорт ва импорт қилиш бўйича божхона статистикасини юритиш, уни шакллантиришнинг барча босқичларида ишончлиликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

тузилган халқаро шартномалар асосида, олиб кириладиган товарларнинг божхона нархларини белгилаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашишни амалга ошириш, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган, товарлар етказилиши керак бўлган мамлакатда божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов)

5.

Божхона экспертизаси ва ташқи иқтисодий фаолият товарлари номенклатурасини юритиш бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутиш:

аниқ ваколат, функция, вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаган ҳолда Бошқарма тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш;

16 дона лаборатория ускуналарини Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига топшириш;

Бошқарма ходимларини ихтисослаштирилган маҳаллий ва хорижий муассасалардаги ускуналарда ишлаши учун тизимли равишда ўқитиб бориш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов)

6.

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини яратиш, унга қуйидаги вазифаларни юклаш:

халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги давлат божхона хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

халқаро талабларни тайёрлаш, йўллаш ва ҳисобга олиш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов)

7.

Давлат божхона қўмитаси таркибий бўлинмалари фаолиятини тартибга соладиган низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов)

8.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги» Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил

1 июлга қадар

ДБҚ (М. Азимов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари байроғи ва таниш белгисини, шунингдек уларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. БОЖХОНА НАЗОРАТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

10.

Қуйидагиларга йўналтирилган божхона органларида хатарларни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

божхона қонунчилигини бузиш хавфи даражаси юқори бўлган товарлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини назорат қилишни назарда тутувчи мақсадли танлаб олиш асосида хатарларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларини белгилаш учун мезонларни ишлаб чиқиш, уларга нисбатдан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини қўллашни жорий этиш;

хатарларни бошқариш тизимининг жорий этилиши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 сентябргача

ДБҚ (Ж. Арипов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)

11.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали, уларнинг божхона ҳудудига кириб келишидан олдин (шу жумладан транзит шартларида) товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида юк ташувчилар томонидан божхона органларини олдиндан огоҳлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (В. Хакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини назорат қилиш ва ҳисобга олишни таъминлаш, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

солиқ тўловчининг шахсий рақами ва паспорт маълумотлари бўйича шахсни аниқлаш учун Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси электрон базаларини интеграциялаштириш;

жисмоний шахслар манзилига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали мамлакатимиз ҳудудига келаётган товарлар тўғрисида дастлабки электрон маълумотларни божхона органларига мажбурий тақдим этиш механизмини жорий этиш;

хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, почта ва курьерлик жўнатмалари орқали бир календар ой мобайнида бир нафар жисмоний шахсга жўнатиладиган товарларнинг божхона тўловларига тортилмайдиган олиб кириш меъёрларини белгилаш;

халқаро аэропортларда жойлашган божхона постларида – ҳаво транспорти орқали, махсус белгиланган божхона постларида – темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказиб бериладиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини мажбурий божхона расмийлаштирилишини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

ДСҚ (Б. Мусаев)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (В. Хакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Халқаро аэропортларда «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизимининг жорий этилиши муносабати билан йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажини божхона назоратидан ўтказиш вақтини қисқартириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутадиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

авиа ташувчилар томонидан божхона органларига Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари орқали келаётган ва кетаётган йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида ташувларни ташкил қиладиган хизматлар томонидан йўловчиларнинг юкларини жойлаштириш вақтини қисқартириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;

чегарага туташ божхона постларини замонавий техник божхона назорати воситалари билан жиҳозлаш (шахслар ва бошқаларни бевосита алоқасиз кўздан кечириш сканерлари орқали текшириш);

ҳуқуқбузарликни аниқлашнинг психологик усуллари, сканер қиладиган ускуналардан фойдаланиш бўйича божхона органлари ходимлари учун ўқув курсларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекс дастури

2018 йил

15 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (В. Хакимов)

14.

Товарларнинг божхона нархини белгилаш ва назорат қилиш, шунингдек, божхона хизматлари ўртасида ахборот алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг асосий савдо шериклари (МДҲга аъзо мамлакатлар, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси ва бошқалар) – давлатларининг божхона хизматлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва тузиш.

Халқаро шартномалар лойиҳалари

2019 йил
1 январга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

ТИВ (Б. Асадов)

15.

Бевосита чегарадаги ўтказиш пунктларида импорт қилинадиган товарларни эркин айланмага чиқариш орқали ташқи иқтисодий фаолиятнинг инсофли иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларнинг кириб келишидан аввал ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан импорт қилинадиган товарларни дастлабки декларация қилиниши тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил
1 сентябрга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

16.

Божхона идентификацияси воситаларини қўллаш (пломбалар, пломбалайдиган ускуналар ва бошқалар), хавфсизлик ва ишончлилик (ташқи таъсирларни фиксация қилиш, кўп маротаба ишлатиш, сохталаштиришдан ҳимоя қилиш, очилиш ҳолатларида масофадан туриб сигнал бериш ва бошқалар) талабларига жавоб берадиган, жаҳоннинг етакчи пломбалар ишлаб чиқарувчилари таклифлари бўйича хорижий мамлакатлар божхона хизматларининг илғор тажрибасини ўрганиш.

Божхона идентификациясининг ишончли воситаларини божхона органлари фаолияти учун буюртириш, харид қилиш ва фойдаланиш бўйича таклифларини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил
1 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов)

17.

Хорижий авто ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МДП китобчаларини қўллаган ҳолда халқаро юкларни ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва мазкур ҳуқуқни тиклайдиган тартибни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган, уларни халқаро идентификация уникал коди бўйича рўйхатдан ўтказиш асосида мобиль мосламаси ва мобиль алоқа модулли мосламаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
1 сентябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),
Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
ДБҚ (Ж. Арипов),
ДСҚ (Б. Мусаев)

19.

Эркин омбор, божхона омбори ва божсиз савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ лицензия жараёнларидан ўтишни янада соддалаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 сентябрга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

20.

Қуйидагиларга:

божхона қонунчилигини либераллаштириш, божхона жараёнларининг шаффофлиги ҳамда соддалаштирилишини, нормаларнинг барчага бирдек тушунарли бўлишини таъминлаш ва уларнинг турлича талқин қилинишига барҳам бериш;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этилишини рағбатлантириш механизмларини яратиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари нормалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари, халқаро ташкилотларнинг тавсиялари ва стандартларини имплементация қилиш;

божхона маъмуриятчилиги соҳасида, шу жумладан тарифларни тартибга солиш ва божхона кўригини ташкиллаштиришда ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибасига эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси лойиҳаси

2018 йил
1 ноябрга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ДСҚ (Б. Мусаев)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Юк божхона декларацияларини даврий тақдим этиб бориш орқали биттаташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида экспорт ёки импорт қилинадиган бир хил товарларни (ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг жисмоний характеристикаси, сифати, ишлаб чиқарувчиси, коди бўйича) божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил
1 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

22.

Амалдаги қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона нархини белгилаш ва декларация қилиш тартибини бекор қилишни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди бўйича товарларни идентификация ва классификация қилиш бўйича эксперт муассасалари хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайдиган низомни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июнга қадар

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
ДБҚ (Ж. Арипов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Амалдаги қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш:

бевосита Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан реал вақт режимида, улар томонидан ўқиш ва малака аттестатини олиш бўйича мажбуриятларга риоя этмаган ҳолда товарларни расмийлаштиришда юк божхона декларациясини тўлдириш имкониятини яратиш;

божхона брокери сифатида фаолият юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш;

Давлат божхона қўмитасининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни тайёрлаш (ўқитиш) функцияларини бошқа ташкилотларга ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари

2018 йил
1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида бир хил турдаги товарларга карантин рухсатномаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш рухсатномаси, озон қатламларини емирувчи моддалар ва уларнинг таркибида улар мавжуд бўлган моддалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлари бир маротаба, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
1 июнга қадар

Ўзстандарт агентлиги (А. Каримов),

ССВ (А. Шодмонов),
Давлат геология қўмитаси (Б. Қўчқоров), Ўздавкарантин (И. Эргашев),
Давлат ветеринария қўмитаси (И. Норқобилов)

26.

Импорт қилинадиган истеъмол товарларига нисбатдан божхона божи ва акциз солиғининг (божхона нархидан фоиз ҳисобидан, бироқ бож ёки акцизга тортиладиган товарнинг донаси учун белгиланган миқдордаги ставкасидан кам бўлмаган ҳолда) аралаш ставкаларини бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июнга қадар

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

ДБҚ (Ж. Арипов)

27.

Божхона органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўрсатиладиган юк божхона декларацияларини тўлдириш, шу жумладан амалдаги божхона йиғимлари ставкаларини оптимизация қилиш ва пуллик хизматлар турларини кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашни назарда тутадиган, уларнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уларни оптимизация қилиш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
1 июлга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

ДБҚ (Ж. Арипов),

ДСҚ (Б. Мусаев)

29.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ортиқча вақти ва молиявий харажатлари ортишига олиб келадиган экспорт-импорт товарларининг божхона расмийлаштируви муддатларининг ижросини сезиларли чўзилиб кетишига олиб келадиган, уларга хос бўлмаган вазифалар ва функцияларни божхона органларидан олиб ташлашга йўналтирилган амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризация қилиш ва унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаси

2018 йил
1 июлга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Фито назорат ва ветеринария назоратини ҳамда бошқа органлар функцияларини чегара яқинидаги божхона постларидаги божхона органларига топшириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. ИДОРАЛАРАРО САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

31.

Иш регламенти, тартиби, таклифларни ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш механизмларини назарда тутган ҳолда Идоралараро божхона-тариф кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДБҚ (Ж. Арипов),

ДСҚ (Б. Мусаев)

32.

Хўжалик субъектининг фаолиятига ортиқча аралашмаган ҳолда тақдим этилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал ўрганиш ва назорат қилишни амалга ошириш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДСҚ (Б. Мусаев),

ДБҚ (Ж. Арипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Ўзбекистондан экспорт қилинадиган товарларнинг контракт нархларининг тўғрилигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича идоралараро механизмни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Идоралараро қарор лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

Ташқи савдо вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

ДБҚ (Ж. Арипов),

ДСҚ (Б. Мусаев)

V. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

34.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида мурожаатларни қабул қилиш бўйича кечаю-кундуз ишлайдиган ягона қисқа рақамли “ишонч телефони”ни ташкил этишни назарда тутадиган, божхона органларида мурожаатлар, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича сифат жиҳатидан янги тартибни жорий этиш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (М. Азимов)

35.

Аҳоли, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ахборот билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашишга йўналтирилган стенд, брошюра, буклет ва бошқа воситалар билан хоналарни жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар, шунингдек, электрон шаклда расмий веб-сайтда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган турли ҳужжатлар бланкларини жойлаштириш йўли орқали кенг фойдалана олиш имкониятларини таъминлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Телевидениеда ва радиода мунтазам кўрсатувлар ташкил этиш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан расмий веб-сайтда ахборотларни чоп этиш орқали божхона органларининг фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар ва шарҳларни эълон қилиб бориш.

Чора-тадбирлар
дастури

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

манфаатдор вазирликва идоралар

37.

Давлат божхона хизмати органлари бўлинмалари фаолияти самарадорлиги, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан иш натижалари, шунингдек, улар билан ҳамкорлик, фаолиятнинг очиқлиги ва ҳаммабоплиги, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш ва фуқароларнинг қаноатланганлигини назарда тутувчи баҳолашнинг янги мезонларини жорий этиш.

Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

38.

Қонун ҳужжатлари ва аҳолига интерактив хизматлар кўрсатиш талабларига мувофиқ Давлат божхона қўмитасининг бўлинмалари бўйича бўлимларни яратган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (www.customs.uz) веб-сайтини модернизация қилиш.

Веб-сайтни ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш

2018 йил

1 июлга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умиров)

VI. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

39.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Олий ҳарбий божхона институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш:

ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқув дастурларида янгиланган таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

юқори малакали илмий-педагог кадрлар билан тўлдириш;

ўқув жараёнига жалб этилаётган илмий-педагог кадрлар, тажрибали мутахассис-амалиётчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай рағбатлантирувчи тизимини жорий этиш;

халқаро ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ҳамкорликни ташкил этиш;

давлат божхона хизмати органларининг сафдаги ходимлари учун ўқишнинг сиртқи таълим олиш шаклини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

40.

Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда Миллий кинология маркази фаолиятини тубдан такомиллаштириш, мақсадли вазифаларини аниқлаштириш:

қўшни давлатларда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва ноқонуний айланмаси ҳажмларининг ортиб бораётганлиги;

чегарадош давлатлар билан чегарада ўтиш пунктларининг қайта тикланганлиги;

ривожланган мамлакатларнинг кинология хизматлари тажрибаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

41.

Божхона иши соҳасида янада илғор ишлаш тизимига эга хорижий мамлакатларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали давлат божхона хизматлари органлари фаолиятининг энг долзарб йўналишлари бўйича тажриба алмашишни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 майга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

ТИВ (Б. Асадов)

VII. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

42.

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари учун яшаш хоналарини ижарага олиш (ёллаш) тартиби ва пул компенсациялари миқдорини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил

10 июнга қадар

ДБҚ (М. Азимов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

43.

Давлат божхона хизмати ходимларига уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июнга қадар

ДБҚ (Ж. Арипов),

Марказий банк (М. Нурмуратов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

44.

Давлат божхона хизмати органларининг хизмат уй-жой фондини шакллантириш, уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож деб, топилган ходимларга хизмат уй-жойларини бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар
комплекси

2018 ― 2021 йиллар

мобайнида

ДБҚ (Ж. Арипов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Қурилиш вазирлиги (лавозими бўйича),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.