Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини соддалаштириш орқали лицензия даъвогарларига қулай имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензияланади.
2. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳар бир туман (шаҳар) мактабгача ва халқ таълими бўлимларидан малакали мутахассисларни нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашда экспертиза хулосаларини тайёрлаш ва лицензия даъвогарига тақдим этиш жараёнига жалб этиш чораларини кўрсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда нодавлат таълим хизматлари кўрсатишга лицензия даъвогарларининг аризаларини давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизимини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятни лицензиялашга татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон)
3. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати аниқ кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат талабларига), ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш;
лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган талабларга мувофиқ биноларнинг (хоналарнинг) мавжуд бўлиши;
аудиторияларни, ўқув хоналарини замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозлаш;
таълим дастурларининг белгиланган даражасини амалга ошириш учун ўқув биноларини зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш;
таълим дастурларини умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ, шунингдек, мактабгача таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;
таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш орқали таълим-тарбиянинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш;
илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни ошириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами тарбияланувчилар, ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул ўқишга қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза (унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, почта манзили, таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги ва электрон манзили кўрсатилади);
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
8. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
9. Лицензия даъвогарининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилинган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг махсус ҳисоб рақамига, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.
10. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ариза давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда масъул ходим рўйхат асосида лицензия бериш учун ариза ва бошқа маълумотларни қабул қилади. Давлат хизматлари марказининг масъул ходими аризачига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини беради.
Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур маълумотлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига ҳужжат қабул қилинган куни юборади.
Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси аризани қабул қилгандан сўнг 10 кун ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади, ижобий қарор қабул қилинганда электрон лицензияни генерация қилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат божи тўланганидан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия даъвогарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ҳар бир туман (шаҳар) мактабгача ва халқ таълими бўлимларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш учун экспертиза хулосаларини тайёрлаш ва лицензия даъвогарига тақдим этиш жараёнини ташкил этади.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 кун муддат ичида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек, амал қилиши тўхтатилган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.
12. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
13. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
14. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
15. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.
16. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза давлат хизматлари марказлари орқали юборилганда, аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг махсус ҳисоб рақамига, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18 ва 19-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
20. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
21. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
22. Лицензия даъвогари томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, таълим тизими бошқаруви ва ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.
24. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан талаб қилиш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш.
25. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида қолади.
26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қарорига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиши мумкин.
28. Лицензияловчи орган таълим турлари бўйича «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади.
лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, шу жумладан, юридик шахснинг номи ва индентификация рақами, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
нодавлат таълим хизматининг тури, лицензияланаётган таълим йўналиши, амалга ошириладиган манзил, иш жойи телефони, факс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
29. Лицензиялар реестридаги маълумотлар «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Тўланган давлат божининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия бериш учун давлат божининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
32. Мазкур Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 мартдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 9-сон, 107-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 42-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 24-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 57-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 25-сон, 324-модда).