LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Сирдарё вилояти Сайхунобод туман ҳокимининг 2019 йил 1 мартдаги 1721-сонли «Сайхунобод туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаркати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й, 9-сон) 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонлн қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Ннзомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,. 2003 й, 1-2-сон. 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1993 й., 9-сон. 320-модда) асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларнн ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари — бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган ҳолда ишлаб чикарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 февралдан 31 августгача ўтказилсин.
4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2018 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режасига асосан амалга оширилиши назарда тутилсин.
6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.
7. Мазкур қарор қабул килиниши муносабати билан 2017 йил 6 апрелдаги туман ҳокимининг 622-сонлн қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Xудойбергенов зиммасига юклатилсин.