LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган матбаа корхонаси ишлаб чиқариш биносининг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома, матбаа корхонаси ишлаб чиқариш биносининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома, техник (қурилмалар) воситалар ва ёнғиндан муҳофаза қилиш сигнализациялари билан таъминлаш, матбаа корхонаси ишлаб чиқариш биносининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 3 июлдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартибини белгилаб беради.
2. Матбаа фаолияти деб, барча турдаги босма нашрларнинг босма шаклларини ясаш мақсадида улар матнини териш, босма шаклларини тайёрлаш (шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш), макетини тайёрлаш, босиш, муқовалаш, тиражини тайёрлаш тушунилади. Матбаа фаолияти юқорида санаб ўтилган жараёнларни (турларни) узвий биргаликда ёки алоҳида-алоҳида олинган ҳолатларини ҳам ўз ичига олади.
Матбаа корхоналари деб матбаа фаолиятини амалга ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ташкил этилган тузилмалар (концерн, комбинат, фабрика, босмахона, марказ, устахона, цех, лаборатория, бўлинмалар ва бошқалар) тушунилади.
Матбаа корхонаси алоҳида юридик шахс сифатида ёки мавжуд юридик шахснинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилиши мумкин.
Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.
3. Матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Рўйхатга олинган матбаа корхоналари тегишли ваколатли органларнинг рухсатисиз аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар қилишда фойдаланиладиган пул белгилари, облигациялар, акциялар, чипталар, маркалар, талонлар ва бошқа белгили ҳамда рақамли тўлов воситаларини босиш ҳуқуқига эга эмас.
Рақамланган бланкаларни (товар-транспорт ҳужжатлари, йўл варақалари ва бошқа ҳисобот бланкаларини) қатъий ҳисоб орқали фақат ихтисослашган нашриётлар буюртмаси бўйича босишга рухсат этилади.
5. Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш учун юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига давлат тилида ёзилган ариза билан мурожаат қиладилар.
Рўйхатга олиш учун бериладиган аризада матбаа фаолиятининг тури, матбаа корхонасининг (муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахслар учун), унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ва мулоқот телефонлари кўрсатилади.
юридик шахслар учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар учун — якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
матбаа корхонаси ишлаб чиқариш биносининг тозалик, ёнғин хавфсизлиги, экология, техник ва қўриқлаш-ёнғинга қарши огоҳлантириш мосламалари билан жиҳозлашга доир талабларга жавоб бериши ҳақидаги тегишли органлар далолатномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-бандининг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
ўрнатилган ёки ўрнатилиши мўлжалланаётган матбаа ускуналарининг тури, номи ва миқдорини кўрсатувчи рўйхат.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбаа корхонасини рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳнома тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида аризачига берилади. Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада матбаа корхонасида амалга ошириладиган матбаа фаолиятининг аниқ турлари кўрсатилади.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатга олинган матбаа корхоналарини Ягона давлат реестрига киритади.
7. Матбаа корхонаси рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномани олган кундан бошлаб беш кун мобайнида корхона ҳақидаги маълумотларни (матбаа корхонасининг (унинг муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили, мулоқот телефонлари, давлат рўйхатига олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг рақами) Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органига матбаа корхонасини ҳисобга қўйиш учун юборади.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органи кўрсатиб ўтилган маълумотларни олган кундан бошлаб уч кун ичида матбаа корхонасини ҳисобга қўяди ва бу ҳақда матбаа корхонасига (унинг муассисига) хабар қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
т/р | Матбаа фаолияти тури | Давлат божи ставкаси |
1. | Босма нашрларни босиш: | |
а) йиллик иш ҳажми 2 млн. босма табоққача бўлган корхоналар | энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида | |
б) йиллик иш ҳажми 2 млн. босма табоқдан ортиқ бўлган корхоналар | энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида | |
2. | Нашрларнинг босма шаклларини ясаш мақсадида улар матнини териш (набор). Нашрларнинг босма шаклларини ясаш. Босма маҳсулотларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш. | энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида |
3. | Муҳр ва штамплар тайёрлаш. Босма маҳсулотларини муқовалаш. Маҳсулотларни қадоқлаш қутиларини ва ёрлиқларини тайёрлаш. | энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида |
4. | Матбаа корхоналари чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган ёки корхонага Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари муассис (ҳаммуассис) бўлса | 1000 АҚШ доллари миқдорида |
Матбаа фаолиятининг бир неча турлари билан шуғулланиш учун ариза берилганда, давлат божи амалга оширилиши мўлжалланаётган фаолият турлари учун белгиланган давлат божи миқдорларининг энг юқориси бўйича тўланади.
Рўйхатга олинган матбаа корхоналари, қўшимча матбаа фаолияти турларини амалга ошириш учун қайта рўйхатга олинаётганда, давлат божи умумий тартибда ундирилади. Матбаа корхонаси бошқа асосларга кўра қайта рўйхатга олинганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Олинган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида қўшимча маблағ сифатида матбаа фаолиятини ривожлантириш учун қолдирилади, қолган маблағлар эса маҳаллий бюджетга ўтказилади».
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
матбаа корхонасининг ишлаб чиқариш биноси тозалик, ёнғин хавфсизлиги, экология, техник ва қўриқлаш-ёнғинга қарши огоҳлантириш мосламалари билан жиҳозлашга доир талабларга жавоб бермаса, рад этилиши мумкин.
Рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги ёзма жавоб мазкур Низомда кўзда тутилган асосларни кўрсатган ҳолда етти кун ичида матбаа корхонасига (унинг муассисига) юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
матбаа корхонаси рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилмаган матбаа фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишни истаса;
матбаа корхонасининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (агар у юридик шахс сифатида ташкил этилган бўлса), унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ўзгарса;
матбаа корхонасининг муассислари юридик шахс сифатида ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида қайта рўйхатдан ўтказилса.
Матбаа корхонаси қайта рўйхатга олиш ҳақидаги ариза билан юқорида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига тақдим этади. Матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ўзгарган тақдирда, матбаа корхонаси ишлаб чиқариш биносининг тозалик, ёнғин хавфсизлиги, экология, техник ва қўриқлаш-ёнғинга қарши огоҳлантириш мосламалари билан жиҳозлашга доир талабларга жавоб бериши ҳақидаги тегишли органлар далолатномалари ҳам тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади. Матбаа корхонасини қайта рўйхатга олиш рўйхатга олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
11. Матбаа корхоналари томонидан мазкур Низом ҳамда матбаа соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Матбаа корхонаси (унинг муассиси) томонидан матбаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
матбаа корхонасига (унинг муассисига) аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, бартараф этиш муддатлари кўрсатилган ҳолда, бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар (қарорлар) киритиш;
матбаа корхонасининг рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш;
12. Матбаа корхонаси рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
матбаа корхонаси амалдаги Давлат ва соҳа стандартлари талабларини бузса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тозалик, ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун-қоидаларини бузганлиги ҳақида камида икки марта огоҳлантириш олган бўлса;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаси бажарилмаса.
Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
13. Матбаа корхонаси рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
матбаа корхонаси қайта рўйхатга олиниши шарт бўлган ҳолларда белгиланган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаганда;
матбаа корхонасини ташкил этган жисмоний шахс — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси амал қилиши тугатилганда;
матбаа корхонасини ташкил этган жисмоний шахс — якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
матбаа корхонаси матбаа соҳасидаги қонун ҳужжатларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганда;
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги белгилаган муддатда матбаа корхонаси рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни бартараф этмаганда.
Рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
14. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбаа корхонасининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномаси амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда, бу ҳақда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида, Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органига хабар қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Муассис ёки корхона эгаси томонидан матбаа корхонаси тугатилганда, улар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига ёзма равишда хабар беришлари лозим.
«Белгилаб қўйилсинки, матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар»;
3. 3-бандда «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Қарор 2-иловасининг 3-бандида «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.