Ички бозорни картошка билан янада таъминлаш хамда нарх-наво ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли Фармони билан тасдиқланган, 2019 йилнинг 1 январигача. божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари, божхона тўловларидан озод қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва хом ашёларнинг айрим турлари Рўйхати қуйидаги мазмундаги 41 позиция билан тўлдирилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси импорт бўйича олиб келинаётган картошкани белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ва эркин ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.