Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолиятини самарали режалаштириш, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.

Т/р

Қонун лойиҳасининг ишчи номи

Қонунни қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар

Қонун лойиҳасини

ишлаб чиқиш

бўйича масъул

ижрочилар

Вазирлар

Маҳкамасига тақдим

этиш муддатлари

Қонунчилик

палатасига

киритишнинг

тахминий

муддати

Вазирлар

Маҳкамасининг масъул

ижрочилари

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида назарда тутилган қонун лойиҳалари

1.

«Инновацион фаолият тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг
168-бандида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги
ПФ-5264-сон Фармонининг 7-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармонининг 31-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда унга инвестицияларни кенг жалб қилиш, шу жумладан инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш, уларни янада ривожлантиришни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга қаратилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси

2018 йил

февраль

2018 йил

март

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий
ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

2.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 11-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли муайян органларни назарда тутувчи, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш юзасидан мониторинг тартиби ҳамда жамоатчилик назоратини такомиллаштиришга қаратилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2018 йил

февраль

2018 йил

март

Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия
ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти

3.

«Фан тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг
167-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги
ПФ-5264-сон Фармонининг 7-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси илмий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шаклларини белгилаш, шунингдек илмий ғоялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

2018 йил

март

2018 йил

апрель

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

4.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг 1-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган:

арз қилувчидан электрон ҳужжат, сўров, мурожаатни қабул қилишни рад этганлик;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлик;

арз қилувчидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилмаган ҳужжатларни сўраб олганлик;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органи ва бошқа ташкилотнинг қонуний талабларини (топшириқларини) бажармаганлик.

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Олий суд,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2018 йил

март

2018 йил

апрель

Ҳуқуқий
экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

5.

«Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ–3318-сон қарори билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 4-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро кооперация муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган.

Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги

2018 йил

апрель

2018 йил

май

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва
озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

6.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 25-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатида мақомини бекор қилиш ва халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузиш;

халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли ва масъулиятини ошириш;

тегишли ваколатларни ҳокимларга босқичма-босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтириш;

маҳаллий вакиллик органларининг назорат борасидаги ваколатларини ёритиш.

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2018 йил

апрель

2018 йил

май

Ҳудудларни комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

7.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 78-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

лицензиялаш талаб қилинмайдиган тижорат ташкилотлари сифатида юридик консалтинг ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш;

солиқ юкини мақбуллаштириш мақсадида адвокатлик тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов ва адвокатлардан ундириладиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкаларини камайтириш;

адвокатларнинг давлат идоралари, корхона
ва ташкилотларда ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига рухсат бериш.

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адвокатлар палатаси

2018 йил

апрель

2018 йил

май

Ҳуқуқий
экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

8.

«Давлат хизмати тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 10-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланади.

Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

2018 йил

июнь

2018 йил
июль

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

9.

«Таълим тўғрисида»

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 172-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

таълим тизим���да амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари;

нодавлат таълим хизматларини ташкил этиш
ва фаолиятни лицензиялаш;

таълим тизимида давлат-хусусий шерикчиликнинг асосий қоидалари ва йўналишлари;

таълим жараёнини замонавийлаштириш.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги

2018 йил

июль

2018 йил
август

Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия
ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти

10.

«Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 66-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

маъмурий назорат ўрнатиш зарурати жиноий қилмишнинг ва уни содир этган шахснинг реал ижтимоий хавфлилиги мезонларига асосланиши;

қонун нормаларини амалдаги Жиноят кодексида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг таснифига мослаштириш назарда тутилади.

Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги

2018 йил

июль

2018 йил
август

Ҳуқуқий
экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

11.

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 143-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш хамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 1-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ қилиш;

давлат органларининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши ва ишга жойлашиши тизимимни такомиллаштириш;

ногиронликни белгилашда қўлланилаётган усулларни тубдан такомиллаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

2018 йил

июль

2018 йил
август

Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия
ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти

12.

«Банклар ва
банк фаолияти тўғрисида»

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 84-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармо�ининг 11-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси илғор хорижий тажриба, умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни чуқур ўрганиш, ихтисослашган халқаро молия институтларининг тегишли эксперт хулосалари асосида банклар фаолиятини тартибга солишнинг амалдаги тизимини қайта кўриб чиқишга қаратилган.

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тижорат банклари

2018 йил август

2018 йил
сентябрь

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

13.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармонининг 11-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси илғор хорижий тажриба, умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни чуқур ўрганиш, ихтисослашган халқаро молия институтларининг тегишли эксперт хулосалари асосида Марказий банк фаолиятини қайта кўриб чиқишга қаратилган.

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2018 йил август

2018 йил
сентябрь

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

14.

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 86-бандида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонининг 8-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

ҳавола қилувчи меъёрларни максимал даражада қисқартирган ҳолда, валюта операцияларининг амалиётда учрайдиган барча жиҳатларини тартибга солиш;

Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг барқарорлигини таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқини тўлиқ рўёбга чиқариш;

республика иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш.

Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Бош прокуратура,

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

2018 йил сентябрь

2018 йил
октябрь

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

15.

«Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 28-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси тижоратчи ташкилотлар — юридик шахсларни, банкларни, нотижорат ташкилотлар — давлат органлари ва муассасаларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона тартибини белгилашни назарда тутилади.

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Савдо-саноат палатаси

2018 йил октябрь

2018 йил
ноябрь

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

16.

«Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 67-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси эр-хотинлар, болалар, ота-оналар ҳуқуқларини таъминлаш масалалари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш тартиби ва никоҳ-оила муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2018 йил октябрь

2018 йил
ноябрь

Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

17.

«Технопарклар тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
1 ноябрдаги ПҚ–3365-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг 19-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси технопаркларни ташкил этиш ва фаолият юритишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ва такомиллаштиришга қаратилган.

Иқтисодиёт вазирлиги,
Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

2018 йил ноябрь

2018 йил
декабрь

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий
ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

18.

«Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 57-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, «Электрон ҳукумат» тизими ривожланиши муносабати билан жисмоний шахсларга оид маълумотлар билан ишлаш жараёнида улар ошкор қилинишининг олдини олиш чораларини белгилашга қаратилган.

Давлат персоналлаштириш маркази,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги

2018 йил ноябрь

2018 йил
декабрь

Ахборот
тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

19.

«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбе�истон Республикасини рив��лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 180-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

уй-жой мулкдорлари ширкатлари соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари молиявий-хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган механизмлари татбиқ этиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк

2018 йил ноябрь

2018 йил
декабрь

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари
ахборот-таҳлил департаменти

II. Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органларининг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳалари

20.

«Электрон рақамли имзо тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

электрон ҳужжатлар реквизитларининг ҳаққонийлигини тасдиқловчи учинчи томоннинг ишончли хизматини, жумладан, электрон рақамли имзо ва унинг сертификатларини электрон тўлов варақаси бериш билан киритиш;

электрон рақамли имзо эгаси шунингдек юридик шахсларни аниқлаш имкониятларини кенгайтириш;

электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказларини ташкил этиш;

электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини қоғоз шаклда берилишини бекор қилиш;

электрон рақамли имзо калитлари сертификатларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларини мажбурий кўрсатиш;

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида электрон ҳужжатлар ва электрон рақамли имзолардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларнинг тартибга солишдаги камчиликлар ва бўшлиқларни бартараф этишга кўмаклашади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

2018 йил апрель

2018 йил
май

Ахборот
тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

21.

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиши аҳолини, хусусан талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Лойиҳа фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларини олий таълим муассасасида турмуш ўртоғининг таълим олиши учун тўловга йўналтирганда солиқ имтиёзлари (солиқ тўлашдан озод этиш) берилишини назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши олий таълим муассасаларида таълим олиш учун солиқ имтиёзларини қўллаш билан тўловнинг қўшимча манбаларини шакллантиришни таъминлайди, таълим олишда аҳолининг имкониятларини кенгайтиради, шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олиши учун тўловларни ўз вақтида тўланишига қўшимча имконият яратади.

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

2018 йил

май

2018 йил
июнь

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

22.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

акциядорлик жамияти устав капиталининг энг кам миқдорига бўлган талабни эквивалентда
400 минг АҚШ долларидан 400 млн сўмга камайтириш;

акциядорлик жамиятлари устав капиталида чет эллик инвесторлар улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган тартибни бекор қилиш;

акциядорлик жамиятларига акцияларни номинал қиймат билан ёки номинал қийматсиз чиқаришни мустақил танлаш ҳуқуқини бериш;

Қонуннинг қабул қилиниши республикада тадбиркорлик муҳитини яхшилашга, миллий фонд бозори рақобатбардошлигини оширишга, кенг кўламда тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган лойиҳаларга аҳоли ва институционал (портфелли) инвесторларнинг бўш турган маблағларини жалб этиш имконини яратади.

Давлат рақобат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

2018 йил

июнь

2018 йил
август

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий
ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

23.

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳаси уюшган бозорларда, айниқса фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари бозорида эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришнинг энг кам миқдорига бўлган талабни бекор қилишга йўналтирилган.

Акцияларнинг ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини амалга ошган деб эътироф этиш учун уларни уюшган бозорларда жойлаштиришнинг энг кам миқдорига бўлган талабни бекор қилиниши ташкилотларга фонд биржалари орқали инвестицияларни эркин жалб қилишда қўшимча имкониятлар яратади, қимматли қоғозларнинг ишончлилиги борасида инвесторларнинг ишончини оширади, шунингдек қимматли қоғозни сақловчиларнинг пул маблағларини йўқотишларидан ҳимоя қилади.

Давлат рақобат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

Марказий банк

2018 йил август

2018 йил
сентябрь

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий
ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти

24.

«Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
15-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»

Қонун лойиҳаси мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган.

Қонун лойиҳаси якка тартибдаги тадбиркорларга молиявий истеъмол кредитлари ҳисобига ўз маҳсулотларини сотиш имкониятини белгилашни назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши якка тартибдаги тадбиркорларга тенг шароитлар яратиш, шунингдек, хўжалик муносабатларида уларнинг иштироки учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.

Марказий банк,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси

2018 йил сентябрь

2018 йил
октябрь

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази