29.11.2017 йилдаги 44-сон
Ҳужжат 29.11.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни талабларининг оғишмай бажарилиши фуқароларнинг ижтимоий таъминотга бўлган конституциявий ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсиясини ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисида»ги Йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 октябрда 2835-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома ва ушбу соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари қўлланиши лозим.
4. Судларга тушунтирилсинки, Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ пенсияларни тайинлаш ва тўлаш, шунингдек, фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) томонидан амалга оширилиб, уларнинг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
6. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-моддасига мувофиқ юридик фактларни белгилаш ҳақидаги аризалар, шунингдек пенсия олиш билан боғлиқ ҳуқуқни амалга ошириш ҳақидаги даъво аризалар фуқаролик ишлар бўйича судларга, Пенсия жамғармаси органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га нисбатан шикоятлар эса, маъмурий судларга тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар назарда тутиши лозимки, Қонунда қуйидаги давлат пенсия турлари белгиланган:
8. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 37-моддасига асосан, ёшга доир умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш учун фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Шу билан биргаликда, ёшга доир пенсиядан фарқли равишда меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия тайинлашда иш стажининг давомийлиги юридик аҳамиятга эга эмас. Иш стажининг давомийлиги 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсия тайинлашда ҳам аҳамиятга эга бўлмайди. Қонунни 1-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслиги қайд этилганлиги сабабли, иш стажининг давомийлиги эмас балки мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аҳамият касб этади. Бундай шахсларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинади.
Етарли миқдорда иш стажига эга бўлмаган (Қонуннинг 17-моддаси) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади, ногиронлик пенсияси тайинлаш учун етарли миқдорда иш стажига эга бўлмаган умумий касаллик оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотган оила аъзоларига эса, пенсия боқувчининг бор стажига мутаносиб миқдорда тайинланади.
Боқувчисини йўқотганлик учун пенсияга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ низоларни кўришда, судлар Қонуннинг 19-моддасида белгиланган, боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасидан келиб чиқиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пенсия ёшига етган ва етарли миқдорда иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсия Қонунни 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қайд этилган «д» — «и» кичик бандларида назарда тутилган даврлар ушбу банднинг «а» — «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда, иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Ногирон бўлиб қолган шахслар стажига ушбу «д» — «и» кичик бандларида назарда тутилган даврлар қайд этилган банднинг «а» — «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 35-бандига мувофиқ 1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 115 ва 139-моддаларига асосан, жамоа хўжалигида ишланган вақтнинг амалда давом этган даври байрам кунларини ҳисобдан чиқарган ҳолда олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб белгиланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. 1992 йил 13 мартдаги «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат иштирокчиларининг фуқароларини пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги Келишув» 6-моддасининг 2-бандига мувофиқ мазкур Келишув кучга киргунга қадар фуқаронинг барча давлат иштирокчиларининг ҳудудидаги иш даври Қонуннинг 37-моддаси талабларини қўлламаган ҳолда иш стажига қўшилади. Судлар бу Келишув Ўзбекистон Республикаси учун 1996 йил 18 июлдан кучга кирганлигини назарда тутиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 13-моддасига асосан, ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ҳамда давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари ҳисобланади. Солиқ агентларига суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек, уларнинг ҳисоблаб чиқариш тўғрилиги учун жавобгарлик ҳам юклатилган.
Судлар шуни назарда тутиши лозимки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти юклатилмаган иш берувчиларда ишлаган иш даврининг иш стажига қўшилмаганлиги билан боғлиқ низоларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 311-моддасининг саккизинчи қисми талабларидан келиб чиқиши талаб этилади, унга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар суғурта бадалларини жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, суғурта бадалларини тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, Қонуннинг 9 — 14-моддалари қоидаларига мувофиқ ходимларнинг алоҳида тоифаларига ёшга доир пенсия ёши кам бўлган, тегишли ҳолларда эса иш стажи кам бўлган ҳолда ҳам Қонуннинг 7-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ тайинланади.
Судлар Пенсия жамғармасининг имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни рад этиши билан боғлиқ низоларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда, ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг Рўйхатларига асосланиши лозим бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 211-моддасига мувофиқ иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик айнан иш берувчига юклатилган.
Судлар шуни назарда тутиши лозимки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 59-моддасидан келиб чиққан ҳолда ишнинг характерини белгиловчи хусусиятларини (муайян шароитдаги ишлар) тасдиқловчи ва муддатидан илгари ёшга доир пенсия тайинланишига таъсир қиладиган далилларга гувоҳлар кўрсатмалари киритилмайди. Бу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 56-моддасида кўрсатилган далиллар билан тасдиқланиши мумкин (масалан, буйруқлар, ҳисоб-китоблар, нарядлар, мансаб вазифалари ва ҳоказо).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 28 ва 29-моддаларига асосан, меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар юзасидан судда эксперт сифатида иш юритишга ҳақлидир. Шунинг учун зарурат туғилган пайтда, бундай шахслар судда иштирок этиши ёки улардан кўрилаётган иш бўйича хулоса олиш масаласини ҳал қилиш лозим.
21. Пенсия жамғармаси томонидан, фуқаронинг фикрига кўра, муддатидан илгари пенсия тайинлаш ҳуқуқини берадиган стажга қўшилиши лозим бўлган даврни бундай стажга қўшиш рад этилган ҳолларда, назарда тутмоқ лозимки, даъвогар томонидан бажарилаётган ишларнинг, у эгаллаб турган лавозимнинг, мавжуд касбнинг муддатидан илгари пенсия тайинлаш ҳуқуқини берадиган ишлар, лавозимлар, касбларга ўхшашлиги масаласи суд мажлисида аниқланган ҳар бир ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда (даъвогар томонидан бажарилаётган ишларнинг характери ва ўзига хослиги, амалга ошириш шароитлари, эгаллаб турган лавозими бўйича ёки мавжуд касб бўйича у томондан бажарилаётган функционал вазифалар, шунингдек, у ишлаган корхона, муассаса, ташкилотлар фаолиятининг йўналишлари ва ҳоказо) аниқланади. Шу билан бирга, турли хил номланадиган ишлар, касблар, лавозимларнинг ўхшашлигини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг Рўйхатлари;
Судлар шуни назарда тутиши лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартлар асосида пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқариш, корхона, ишлар, касблар, мансаблар ва кўрсаткичларнинг 1, 2, 3-сонли Рўйхатларидан чиқарилган касблар Пенсия жамғармаси бўлимининг ёшга доир имтиёзли шартларда пенсия тайинлашни рад этиш билан боғлиқ ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-моддасининг учинчи қисми талабларига риоя этиш зарур. Ушбу Қонун нормасига кўра, фуқаролик қонун ҳужжати амалга киритилгунига қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонун ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва мажбуриятларга нисбатан қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддаси ва Қонуннинг 42-моддасига биноан, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида тўлиқ сақланмаган ёки қисман сақланган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар, туманлар (шаҳарлар)нинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этиладиган иш стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади. Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида кўрсатиб ўтилган комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари иш стажига, шунингдек, ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига киритилади.
24. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 283-моддасининг 6-бандига асосан, суд шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатларда (жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар, фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органлари берадиган гувоҳномалардан ташқари) кўрсатилган исми, отасининг исми ва фамилияси унинг паспортидаги ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги исми, отасининг исми ва фамилияси билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёки тегишли эмаслиги фактини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ пенсия тайинлашни рад этиш ҳақидаги қарорга нисбатан судга шикоят берилиши мумкин.
27. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1030-моддасига мувофиқ фуқаро томонидан виждонсизлик қилинмаганлиги ва ҳисоб-китобда хатолар бўлмаганлиги аниқланса, унга берилган пенсиялар, нафақалар асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шуни назарда тутиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарори чиқарилгунига қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
30. Судларнинг эътибори ҳал қилув қарорининг хулоса қисми уни ижро этиш вақтида саволлар келтириб чиқармаслиги учун аниқ ва тушунарли қилиб баён этилиши лозимлигига қаратилсин. Шу мақсадда даъвогарнинг талаби қаноатлантирилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида хусусан қандай талаблар қаноатлантирилганлиги, даъвогарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун жавобгар зиммасига қандай мажбурият юклатилаётганлиги (масалан, даъвогарнинг муайян иш даврини муддатидан илгари ёшга доир пенсия белгилаш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшиш мажбуриятини юклаш, жавобгардан тўланмаган пенсия суммасини ундириш), шунингдек, суд, агар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлашни асоссиз равишда рад этганлиги ҳақида хулосага келганда жавобгар зиммасига қайси вақтдан пенсия тайинлашга мажбурлиги кўрсатилиши лозим.
31. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 19-моддасига амал қилган ҳолда судлар бундай ишларни кўришда фуқароларнинг пенсия ва нафақа олиш ҳуқуқларининг бузилиши, пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур бўлган нотўғри архив ва бошқа маълумотларни тақдим этиш фактлари аниқланган ҳар бир ҳолатга хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.