21.12.2017 йилдаги 1008-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420 сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 09/21/380/0574-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомнинг 10-бандидаги «(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — олдини олиш инспекторлари)» сўзлари «(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — профилактика инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси инспекторлари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
а) 11-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
саккизинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 12-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,17.03.2021 й., 09/21/143/0213-сон)