Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2017 йил 4 майдаги ПФ-5033-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «ишлаб чиқаришга» деган сўзлар «ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 1-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. 2-илова қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2010 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга. Бироқ, корхона 2010-2015 йилларда бошқа солиқ имтиёзларни қўллаган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан берилган солиқ имтиёзларини қўлламаган. Бундай ҳолатда корхона юқорида кўрсатилган Фармон асосида имтиёзни қўлламаганлигига қарамасдан, унга уларни қўллаш ҳуқуқи берилмайди. Шундай қилиб, корхона томонидан юқорида кўрсатилган Фармон асосида солиқ имтиёзларини қўллаш учун корхонанинг устав капиталини (фондини) 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорга ошириш лозим.».
6. 3-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчага 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида
ХАБАРНОМА

________________________________________________________________________________________ жойлашган
(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)

________________________________________________________________________ фаолиятини амалга оширувчи

(асосий (соҳа) фаолият тури)

______________________________________________________________________________________ юридик шахс,

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Сизни ________________________ дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон

(дата)

«Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаши ҳақида хабардор қилади.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми________________________________________________
________________________________________________________________________ АҚШ долларини ташкил этади.

(сумма ёзув билан)

Ушбу билан инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафиллигисиз амалга оширилаётганлиги тасдиқлаймиз.

__________________________________________________________________________________ га тақдим этилади.
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази