Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли ёшларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори билан:
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали кириш тест синовларисиз амалга оширилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича кундузги таълим шаклининг муддати уч йил этиб белгиланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академиянинг кундузги таълим шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилганлиги, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., № 6, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низом билан белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиянинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш шаффоф ва холисона ўтказилишини таъминласин ҳамда ҳар қандай коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Академиянинг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш (кейинги ўринларда Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Академияга ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
4. Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
6. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда ариза қабул қилинадиган манзил, танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
7. Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида (кейинги ўринларда ички ишлар органлари деб аталади) тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан кейинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.
8. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
9. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 февралидан 31 августига қадар Академияда олиб боради.
10. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
11. Ишчи гуруҳлар ва Қабул комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вазирлик Кадрлар бош бошқармасида ишчи гуруҳ тузилади.
12. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун мослигини ва номзодларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати ва шу кабилар);
14. Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризалари (Академияга ўқишга кириш учун номзод ички ишлар органи ходими бўлган тақдирда, уларнинг билдиргилари) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари кўрсатилади);
ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
доимий рўйхатда турган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
яқин қариндошларнинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;
3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).
Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари битирувчилари ҳамда фуқаролар учун — уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;
ҳарбий академик лицейлар битирувчилари учун — (ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш тадбирлари) уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида ва (тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари) ҳарбий академик лицей жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органларида;
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун — уларнинг хизмат жойи ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.
20. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш усули билан ўтказилади.
Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлов тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
21. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижалари бўйича номзоднинг келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисида низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишчи гуруҳлар томонидан хулоса чиқарилади.
22. Номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ вазирлик ва ички ишлар органларида махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
23. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Академияда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
24. Номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида ички ишлар органларида хизмат қилишга тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланганда ёки соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда ҳужжатларни расмийлаштириш тўхтатилиб, уларни ички ишлар органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ёзма хабар қилинади.
25. Дастлабки танлов босқичидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатларининг йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан хулоса кўринишида тасдиқланади.
Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишчи гуруҳлар томонидан қабул йилининг 20 май кунига қадар Қабул комиссиясига юборилади. Қабул комиссияси тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.
26. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг ички ишлар органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиғи ва психофизиологик хусусиятларининг мос келишини ҳамда номзодларнинг жисмонан соғломлиги ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.
номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, билим даражаси ва чет тиллари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (махсус касбий танлов натижалари бўйича).
29. Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қабул комиссияси билан биргаликда ҳар йили 25 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.
30. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.
31. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.
32. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ ўтказилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Академияда ўқишга яроқлилик даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
Соғлиғининг ҳолатига кўра Академияда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
33. Психофизиологик ўрганиш ва ёзма иш тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этилади ва ўтказилади.
34. Психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик даражаси ва чет тилларини ўзлаштирганлигини баҳолаш вазирлик томонидан тасдиқланадиган методикага асосан ўтказилади.
35. Психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар қабул комиссиясининг қарорига кўра якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.
36. Номзодларга махсус касбий танловнинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш тадбирлари бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
37. Махсус касбий танлов натижалари бўйича номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор Қабул комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
38. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
39. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
40. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.
41. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
43. Ёшларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда ички ишлар органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим мутахассислигини танлашда ёшларга ёрдам бериш Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларининг (кейинги ўринларда тарғибот ишлари деб аталади) асосий мақсади ҳисобланади.
вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар доимий янгиланиб турилишини назорат қилиш;
Академиянинг ўқув-тарбия жараёни, ўқишга кириш шартлари баён қилинган буклетлар ва плакатлар ички ишлар органлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги академик лицейлар, ҳарбий академик лицейларга (кейинги ўринларда лицейлар деб аталади) етказилишини ташкил этиш.
ёшлар ва ички ишлар органлари ходимлари орасидан Академияга номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш;
ички ишлар органлари биноларида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва уларни Академия ҳаётини, номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот материаллари билан жиҳозлаш;
лицейларда тарғибот тадбирларида бевосита ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш, уларга Академияда ўқитиладиган таълим мутахассисликларини онгли равишда танлаши учун ёрдам бериш;
Академиядаги ҳаёт ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар ва видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини тайёрлаш;
Академия фаолияти ва унга ўқишга қабул қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш, маърузалар ва очиқ эшиклар кунларини ўтказиш;
танишув ва иш ўрганиш амалиётлари даврида Академиянинг доимий ва ўзгариб турувчи таркибининг ходимлар ва ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ташкил этиш.
Лицейларда Академия ҳаётини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот, номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби, ички ишлар органларининг соҳавий хизматларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;
ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, Академиядаги ўқув-тарбия жараёни тўғрисидаги видеороликларни намойиш қилиш, шунингдек, ички ишлар органлари соҳасида фаолият юритган фахрийлар ва Академия вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш.
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.
49. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари Академияга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари Қабул комиссиясининг қарорига кўра Академияга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар.
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг Академияга танловдан ташқари ўқишга қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
51. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 49 ва 50-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси вазирлик тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
52. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади.
53. Қабул комиссияси ҳар йили 10 июлга қадар номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли баённомани расмийлаштиради.
54. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
55. Номзодлар танловлар пайтида Академия ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва қабул комиссияси раиси ўқишга қабул қилиш бўйича танловларнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
56. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (баён ёки иншо), умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
57. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (баён ёки иншо), умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
58. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
59. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Академиянинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш (кейинги ўринларда Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Академияга ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, ёши ўттиз бешдан катта бўлмаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
4. Академияда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун уч йилни ташкил этади.
5. Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
7. Академияга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
8. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
9. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 апрелидан 30 сентябрига қадар Академияда олиб боради.
10. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
11. Академияга ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда ички ишлар органлари деб аталади) бошлиқлари номига билдирги билан мурожаат қилади. Билдиргилар қабул йилининг 15 апрелидан 15 майига қадар қабул қилинади. Билдиргига Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.
12. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияда ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ҳақидаги маълумотларни, унинг хизмат фаолиятидаги кўрсаткичларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
номзоднинг маънавий-ахлоқий хислатларини ва касбий малакасини, эгаллаб турган лавозимидаги эришган натижаларини баҳолаш;
номзодларнинг фаол ҳаётий маслагини ва мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бўйича тушунчасини аниқлаш.
номзоднинг эришган натижаларидан келиб чиқиб, келгусида офицерлик лавозимларида хизмат фаолиятини давом эттира олишига баҳо бериш;
14. Дастлабки танлов ички ишлар органларида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан номзодларни аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.
16. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиялари томонидан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
17. Аттестация натижаларига кўра Академияга ўқишга юборишга тавсия этилган номзодлар дастлабки танловдан ўтган ҳисобланади.
18. Номзодлар махсус касбий танлов бошлангунига қадар интизомий жавобгарликка тортилган ёки уларда Академияга ўқишга киришга тўсқинлик қилувчи бошқа маълумотлар аниқланган тақдирда, номзоднинг махсус касбий танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
19. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг маънавий-ахлоқий хислатлари, интеллектуал салоҳияти, умумий дунёқарашини, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш қобилиятини ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлашдан иборат.
унинг тарих, чет тили, она тили (рус тили), адабиёт, ҳуқуқшунослик, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини ўзлаштирганлик даражасини холисона баҳолаш.
22. Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан Қабул комиссияси билан биргаликда ҳар йили 15 июлга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.
23. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.
24. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.
25. Комплекс тест синовларига мувофиқ номзодларнинг тарих, чет тили ва она тили (рус тили)ни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади.
26. Комплекс тест синовлари бўйича тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.
28. Махсус касбий танлов натижалари бўйича номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
29. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзоднинг ҳуқуқшунослик, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
30. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
31. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.
32. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.
35. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида эришган ютуқлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланган номзодларга комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат учун ажратилган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзли балл берилади.
37. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
40. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тингловчилар ва Академия ўртасида белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномаси расмийлаштирилади.
41. Номзодлар танловлар пайтида Академия ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва қабул комиссияси раиси ўқишга қабул қилиш бўйича танловларнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
42. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
43. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
44. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар келиб тушган кунидан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.