05.08.2000 йилдаги 304-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 25.12.2017
Ҳужжат 25.12.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари эълон қилинадиган расмий манбалар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасининг излаш тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори асосида, қонунчиликнинг мавзули маълумотномаси ва алифбо-предметли кўрсаткич, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар реквизитлари бўйича шакллантирилади.