Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 октябрдаги ПҚ-3306-сон қарорига мувофиқ спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорати ва малакасини мунтазам ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ўқув-машғулот жараёнларининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, «Кураш» миллий спорт турини республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларини, ҳар бир туман (шаҳар)да замонавий спорт клублари ва секцияларини ташкил этиш

1.

Ўзбекистон кураш федерациясининг буюртмаси ва техник топшириғи асосида Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш

2018 йил январь

Ўзбекистон кураш федерацияси,

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

2.

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2018 — 2020 йилларда намунавий лойиҳалар асосида «Кураш» миллий спорт тури марказларини қуриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018 йил январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси

3.

2018-2020 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида «Кураш» миллий спорт тури марказларини қуриш ва жиҳозлаш учун зарур капитал қуйилмалар лимити ажратилишини назарда тутиш

2018 — 2020 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

4.

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида тасдиқланган лойиҳа-смета асосида ҳамда шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини ҳисобга олган ҳолда «Кураш» миллий спорт тури марказлари қурилишини ташкил этиш

2018 — 2020 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси

5.

Ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида «Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секцияларни ташкил этиш

2017 — 2018 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси

6.

Ҳар бир туман (шаҳар)ларда ташкил этилган «Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секцияларда қобилиятли ёш спортчиларни саралаш, селекция ишларини амалга ошириш

календарь режага мувофиқ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секциялар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш

2018 йилдан бошлаб, доимий

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги мавжуд бўш бино ва иншоотларда «Кураш» миллий спорт тури бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш базасини ташкил этиш

2018 йил май

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси

9.

Кураш бўйича Осиё-Океания конфедерациясининг маъмурий биноси қурилиши учун Тошкент шаҳридан ер участка ажратиш, қурилиши ва фойдаланилишини таъминлаш

2018 — 2019 йиллар давомида

Осиё-Океания кураш конфедерацияси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

II. «Кураш» миллий спорт турибўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва ўтказиш

10.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича клублар ва секциялар ўртасида спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни вилоятлар, республика терма жамоалари таркибига киритиш

2018 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

11.

2018 йилда «Кураш» миллий спорт тури бўйича мамлакатимизнинг буюк давлат ва жамият арбоблари хотирасига бағишланган турнирларни ўтказиш календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил IV чорак

Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

12.

Курашнинг миллий қадрият ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда, очиқ майдонларда «Кураш» миллий спорт тури бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш

доимий асосда

Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

«Кураш» миллий спорт турини миллий бойлигимиз сифатида жаҳонда оммалаштириш мақсадида халқаро мусобақаларни мунтазам ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш

календарь режага мувофиқ

Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

2018 йил 6 сентябрда — «Кураш» миллий спорт тури кунини кенг нишонлаш юзасидан Тошкент шаҳрида Ислом Каримов хотира турнирини юқори савияда ўтказиш, жойларда мусобақалар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, жаҳон чемпионлари иштирокида кўргазмали чиқишларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш

2018 йил
I чорак

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кураш халқаро ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси

15.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича республика мусобақалари ва турнирларини доимий ташкил этиш. Жумладан:

ёзги таътил даврида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёзги таътилни кураш билан бирга ўтказамиз» шиори остида мусобақа ва ўқув машғулотлар ўтказиш;

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида «Кураш — бизнинг миллий бойлигимиз» шиори остида мусобақа ва ўқув машғулотларини ўтказиш;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Кураш — миллий ифтихоримиз» шиори остида мусобақа ва ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш

календарь режага мувофиқ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди,
Ўзбекистон кураш федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Таълим муассасаларида (мактаблар, коллежлар, лицейлар ва олий таълим муассасалари) спорт тўгараклари ва секцияларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш

2018 йил февраль

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси

17.

«Кураш» миллий спорт турини «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт ўйинлари дастурига белгиланган тартибда киритиш чораларини кўриш

2017 йил
декабрь

Халқ таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси

III. «Кураш» миллий спорт тури бўйича республика, халқаро мусобақа ва турнирлар иштирокчилари тўғрисида маълумотлар электрон базасини жорий этиш

18.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари, миллий терма жамоа аъзолари тўғрисидаги маълумотларни электрон базага жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва шу асосда «Кураш» миллий спорт турининг моддий-техника базаси, тренерлар, терма жамоа аъзолари, халқаро ва республика тоифасидаги ҳакамлар ҳамда захирадаги ҳакамлар тўғрисидаги барча маълумотларни электрон базага жойлаштиришни ташкил этиш

2018 йилдан бошлаб,

доимий

Ўзбекистон кураш федерацияси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

19.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича ҳар йили ўтказиладиган барча нуфузли мусобақаларни спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритиш ҳамда ўтказилган чемпионатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон базага жойлаштиришни ташкил этиш

ҳар йили
ноябрь

Ўзбекистон кураш федерацияси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

IV. «Кураш» миллий спорт тури бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини ошириш

20.

Ўзбекистон кураш федерацияси талабномасига мувофиқ Олимпия захиралари коллежларида мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, «Кураш» миллий спорт тури йўналиши бўйича қабул квоталарини ошириш

2018 йил

май

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон кураш федерацияси

21.

Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ўсмирлар спорт мактабларида «Кураш» миллий спорт тури бўлимларини ташкил этиш

2018 йил сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия спорт бошқармалари

22.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича малакали тренер ва ҳакамларга чет тилларни ўргатиш орқали уларнинг малакасини тизимли асосда ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил

декабрь

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон кураш федерацияси

23.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг профессор-ўқитувчилари ва малакали тренерларини жалб этган ҳолда ўқитишнинг янги инновацион технологияларини татбиқ этган ҳолда ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича илмий-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш

доимий

Ўзбекистон кураш федерацияси,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

V. «Кураш» миллий спорт тури билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига жавоб берадиган «яктак» спорт кийимлари ва «кураш гилам»ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

24.

Ўзбекистон кураш федерацияси негизида жаҳон стандартларига жавоб берадиган «яктак» спорт кийимлари ҳамда «кураш гилам»ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва «Кураш» миллий спорт тури билан шуғулланиш учун ҳудудларга етказиб берилишини таъминлаш

2018 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон кураш федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси

25.

Ишлаб чиқарилган «яктак» спорт кийимлари, «кураш гилами»ларини Кураш халқаро ассоциация билан ҳамкорликда хорижий давлатларга экспорт қилишни ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш

2018 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон кураш федерацияси, Кураш халқаро ассоциацияси,
«Ўзбекенгилсаноат» АЖ,

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси

VI. «Кураш» миллий спорт турини оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштириш

26.

Уч ярим минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган, жаҳон спорти ҳисобланган ҳамда олижаноблик, мардлик, бағрикенглик ва ҳалоллик тимсоллари сифатида эъзозланадиган «Кураш» миллий спорт турини кенг тарғиб қилиш, бунда:

«Кураш» миллий спорт турини, шу жумладан реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш орқали оммалаштириш;

«Кураш» миллий спорт тури бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга йўналтириш бўйича алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш орқали оммалаштириш медиа-режасини ишлаб чиқиш

2018 йилдан бошлаб,

доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Республика маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон кураш федерацияси

27.

«Кураш» миллий спорт тури бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш, маҳоратли спортчи ва тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш

доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси

28.

Ўқув қўлланмалар, «Кураш миллий спорт турининг ривожланиш тарихи тўғрисида» китоблар, «Ўзбек кураши»нинг илмий-оммабоп журналини нашр этиш ва нашр маҳсулотлари, баннерлар, плакатлар, шунингдек электрон оммавий ахборот воситаларида «Кураш» миллий спорт тури рамзини тасвирлаш орқали уни кенг тарғиб қилиш

2018 йилдан бошлаб, доимий

Ўзбекистон кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази