Мирзаев З.Т. | — | Бош вазир ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси | |
2. | Камалов А.С. | — | «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари |
3. | Расулов М.Р. | — | «Ўзпахтасаноат» АЖ бош директори вазифасини бажарувчи |
4. | Кадиров Ж.Д. | — | «Ўзпахтаэкспорт» АЖ бош директори |
5. | Салихов М.М. | — | «Ўзпахтаёғ» АЖ бош директори |
6. | Саидова Г.К. | — | Иқтисодиёт вазири |
7. | Гулямов Р.А. | — | Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
8. | Ғаниев Э.М. | — | Ташқи савдо вазири |
9. | Ходжаев Б.А. | — | Молия вазири |
10. | Давлетов Р.К. | — | Адлия вазири |
11. | Ходжаев С.С. | — | «Агробанк» АТБ бошқаруви раиси |
12. | Мирзаев Ш. | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг ижро этувчи директори |
13. | Юсупов Б.Т. | — | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.10.2017 йилдаги ПФ-5206-сон
Кучга кириш санаси
18.10.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш тизимини янада оптималлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон ҳамда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик бирлашмалари фаолиятини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 3 ноябрдаги ПҚ-2427-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини тугатиш билан боғлиқ комплекс ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида иловага мувофиқ таркибда Комиссия тузилсин.
Комиссия (З.Т. Мирзаев) 15 кун муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда зарур комплекс чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда тақдим этсин.
3. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.