28.08.2017 йилдаги 677-сон
Ҳужжат 24.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорини бажариш юзасидан ва давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон ва «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
4. Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 252-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/252/0995-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини ундиришни белгилайдиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ташкиллаштирилишини ва қўлланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чора-тадбирлар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳолатлари бундан мустасно)
16) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда ҳужжатларни, агар улар чет тилда тузилган бўлса, нотариал тасдиқлаган ҳолда давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг 17-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «19» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
11. Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган ваколатлар доирасида:
1 — 9, 17 — 19-кичик бандлари — давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига берилади;
10 — 16-кичик бандлари — давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
13. Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
инспекторлар таркиби лавозимлари мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ваколатлар берилмаган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажарувчи солиқ хизмати ходимлари лавозимлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадилар.
Ушбу банднинг биринчи — учинчи хатбошиларда санаб ўтилмаган мансабдор шахслар тегишли давлат солиқ хизмати органи раҳбари томонидан тайинланадилар.
меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ илгари иш берувчининг ташаббуси билан давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек бошқа орган ва ташкилотлардан обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракат содир этганлик учун бўшатилган шахслар давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинмайдилар.
9. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддаси талабларига мувофиқ уч ой синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган шахслар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

Солиқ хизматининг

бош давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Солиқ хизматининг

I даражали давлат

маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Солиқ хизматининг

II даражали давлат

маслаҳатчиси

Бош бошқарма бошлиғи, мустақил бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлари

Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси

Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармада бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раис ёрдамчиси, раис ҳузуридаги котибият катта референти, навбатчи қисм бошлиғи

Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси

Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, бошқармада бўлим бошлиғи ўринбосари, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, давлат солиқ бош инспектори, тезкор ходим, шуъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис

Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси

Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, етакчи бухгалтер, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори

Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси

Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилари, Солиқ академиясининг илмий кенгаши котиби

Солиқ хизматининг

I даражали инспектори

(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Штатдаги лавозим*

Махсус унвон

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари

Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари

Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари ва мустақил шуъбаларнинг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, вилоятлар марказларидаги шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари,
200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари

Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлимдаги шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, тезкор ходимлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари,

Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, навбатчи қисм навбатчилари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, тезкор ходимлари, бош мутахассислари, бош юрисконсультлари, участка давлат солиқ бош инспекторлари

Солиқ хизматининг

I даражали инспектори

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, участка давлат солиқ катта инспекторлари

Солиқ хизматининг

II даражали инспектори

Давлат солиқ инспекцияларининг участка давлат солиқ инспекторлари, етакчи мутахассислар

Солиқ хизматининг

III даражали инспектори

Давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I даражали мутахассислар

Солиқ хизматининг

инспектори

(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Сарф-харажатларнинг ҳисобланган

суммаси*
(млрд сўм)

Ажратиладиган маблағларни ўзлаштириш ҳажми ва муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

Капитал қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш

1.

Давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг маъмурий биноларини реконструкция қилиш.**

(жами 11 та объект, йилига 2 та объектдан, шу жумладан 2017 йилда — Сирдарё вилояти ДСБ ва
Қўшрабод тумани ДСИ)

40,1

2017 йилда — 7,4 млрд сўм,

2018 йилда — 8,0 млрд сўм,

2019 йилда — 8,0 млрд сўм,

2020 йилда — 8,2 млрд сўм,

2021 йилда — 8,5 млрд сўм

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари (кейинги ўринларда ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари деб аталади)

ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Давлат солиқ қўмитаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш.**

(ходимлар учун хизмат турар жойи сифатида ётоқхона биноси, фуқароларни қабул қилиш биноси ва иситиш қозонхонаси)

4,0

2017 йил охиригача

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг маъмурий биноларини капитал таъмирлаш.**

(Жами 68 та объект, ҳар йили 13 тадан объект
ҳисобида)

49,7

2017 йилда — 9,2 млрд сўм,

2018 йилда — 9,5 млрд.сўм,

2019 йилда — 10,5 млрд сўм,

2020 йилда — 10,0 млрд сўм,

2021 йилда — 10,5 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари учун хизмат уй-жойлари қуриш.

(ДСБ учун 13 та уй;

ДСИ учун 182 та уй)

35,6

2017 йилда — 18,0 млрд сўм,

2018 йилда — 17,6 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш

5.

Формали кийим-бош тикиш.

(давлат солиқ хизмати органлари асосий ходимларининг 12131 штат бирликлари учун),

(50 фоиз Республика бюджети маблағлари ҳисобидан
ва 50 фоиз ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус
жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

15,7

2017 йилда — 5,0 млрд сўм,

2018 йилда — 2,8 млрд сўм,

2018 йилда — 7,9 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

Республика бюджети маблағлари

Молия вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Ҳудудий солиқ органлари учун мебель сотиб олиш.

(йилига 3 та ДСБ ва 36 та ДСИ учун)

12,9

2017 йилда — 1,2 млрд сўм,

2018 йилда — 2,4 млрд сўм,

2019 йилда — 3,0 млрд сўм,

2020 йилда — 3,0 млрд сўм,

2021 йилда — 3,3 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, ССП,

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси

7.

Хизмат автомашиналарини харид қилиш.

(жами 69 та автомашина)

5,5

2017 йилда — 0,3 млрд сўм,

2018 йилда — 0,3 млрд сўм,

2019 йилда — 0,3 млрд сўм,

2020 йилда — 4,3 млрд сўм,

2021 йилда — 0,3 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, Молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АК

8.

Муқобил энергия манбалари — қуёш батареяларини ва энергия тежайдиган замонавий қозонхоналар ўрнатиш.

13,2

2017 йилда — 1,1 млрд сўм,

2018 йилда — 0,2 млрд сўм,

2019 йилда — 0,3 млрд сўм,

2020 йилда — 11,6 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш

9.

Ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини такомиллаштириш.

(10 дастурий маҳсулот ва 34 автоматлаштирилган ахборот тизими)

5,1

2018 йилда — 1,2 млрд сўм,

2019 йилда — 1,3 млрд сўм,

2020 йилда — 1,3 млрд сўм,

2021 йилда — 1,3 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасининг ускуналари ва серверларини янгилаш ва уларнинг ҳисоблаш қувватини ошириш.

(сервер ва бошқа ҳисоблаш ускуналари мажмуаси)

26,5

2019 йилда — 26,5 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Компьютерлар ва коммуникация ускуналарини янгилаш.

(2018 йилда 1176 та компьютер, 210 та сканер ва 1000 та принтер.

2020 йилда 1562 та компьютер.

2021 йилда 1562 та компьютер ва 220 коммуникация ускуналари тўплами)

37,5

2018 йилда — 10,5 млрд сўм,

2020 йилда — 10,0 млрд сўм,

2021 йилда — 17,0 млрд сўм

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

12.

Давлат солиқ қўмитаси ўқув муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технология ва АКТни жорий қилиш.

30,0

ҳар йили 6,0 млрд. сўмдан

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари

ДСҚ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Солиқ академияси, Тошкент, Бухоро ва Фарғона солиқ коллежлари

Жами:

275,8

2017 йилда — 52,2 млрд сўм,

2018 йилда — 66,4 млрд сўм,

2019 йилда — 55,9 млрд сўм,

2020 йилда — 54,4 млрд сўм,

2021 йилда — 46,9 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари — 7,9 млрд сўм,

ДСҚнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари — 267,9 млрд сўм

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.