Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

3-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

4-боб. Мурожаатларни кўрмай қолдириш

5-боб. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш

6-боб. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мажбуриятлари

7-боб. Мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш

8-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик

1-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш схемаси

Ҳужжат кучини йўқотган 09.01.2018
 LexUZ шарҳи
1. Ушбу Низом «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаат деб аталади) билан ишлаш тартибини белгилайди.
13. Ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар масъул котиб томонидан мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан масъул котиб томонидан рўйхатга олинади.
Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. Ҳисобга олиш карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади.
Сайёр шахсий қабулларни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот ушбу Низомнинг 43-бандида белгиланган тартибда манфаатдор шахслар эътиборига етказилади, шунингдек маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллар вақтида берилган оғзаки мурожаатлари ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
54. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

(Олд томони)

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш карточкаси

Тартиб рақами:Савол:
Мурожаат қилувчи:
Манзили:
Мурожаат тушган сана:

Мурожаат қилувчилар сони:

Мурожаатнинг шакли:Варақлар сони:
Қабул шакли:Дубликат/такрорий
Мурожаатнинг тури:Олдинги мурожаатнинг санаси ва рақами:
Назорат тури:
Мурожаатнинг қисқача мазмуни:
Резолюцияни (топшириқни) имзолаган раис:
Раиснинг (оқсоқолнинг) резолюцияси (топшириғи):Бажариш муддати:
Таркибий бўлинма:Ижрочи:


(Орқа томони)

Мурожаатларни кўриб чиқишнинг ҳолати

Юборилган сана

Қаерга юборилган

Жавоб хатининг рақами ва санаси

Муддати узайтирилган:

Ким томонидан: (имзо)

Жавоб хати келган сана:
Кўриб чиқиш натижаларининг қисқача мазмуни:
Назоратдан олинди (ким томонидан):

Сана:
Бажарувчининг имзоси:

Бажарилган сана:
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати бузилганлиги ҳақидаги белги:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази