LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Жамғармага юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.1-иловага мувофиқ вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, бошқа хўжалик бирлашмалари, банклар, халқаро, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари, хорижий компанияларнинг Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муассислари сифатида қатнашиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ёшларнинг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Жамғарма ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда фаол қатнашсинлар.
2. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2-иловага* мувофиқ таркибда Ҳомийлик кенгаши тузилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти республика даражасида Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг раиси эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари тузилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жўқорғи Кенгес Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда минтақавий филиаллар ҳомийлик кенгашларининг раислари ҳисобланадилар.
Болалар спорт иншоотларининг моддий базасини қуриш бўйича қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши юзасидан масъулият шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , 2003 й., 15-16-сон, 123-модда)
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилмаси, унинг чекланган ходимлари сони 18 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси ва минтақавий филиалларнинг намунавий тузилмаси 3, 4, 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини, шунингдек хорижий шериклар маблағларини жалб этишни таъминлаш;
болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни, шунингдек болалар спорт иншоотлари лойиҳаларининг намунавий, илмий асосланган негизда ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Жамғармага унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлашда ҳар томонлама кўмаклашиш;
Жамғарма томонидан тўпланган маблағлардан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний равишда фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш, Жамғарма ижро этувчи директорининг ва унинг тузилмаларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботини мунтазам равишда эшитиш;
Жамғарманинг таъсис конференциясини ўтказишда, уни ноҳукумат халқаро ташкилот сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда ва унинг тузилмалари раҳбарларини тасдиқлашда кўмаклашиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Жамғарма дирекцияси билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Жамғарма, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилгача мамлакат аҳоли пунктларида болалар спорт комплексларини жойлаштириш ва ривожлантириш схемасини 2003 йил 1 январгача ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этсин, бунда уларнинг ҳудудлар бўйича оқилона жойлаштирилишини, шунингдек замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозланишини назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ болаларнинг ижтимоий ва ёши хусусиятларини ҳамда болалар ва ёшларнинг жисмоний тарбия-спорт тайёргарлигига эҳтиёжини, шунингдек болалар спорт комплексларининг санитария-гигиена ва маиший шароитларига қўйиладиган юксак талабларни ҳисобга олувчи болалар спорт комплексларининг базавий намунавий лойиҳалари тендер асосида ишлаб чиқилишини ташкил этсин.
Жамғарма болалар спорт комплекслари базавий намунавий лойиҳаларининг буюртмачиси этиб белгилансин, бош лойиҳалаштириш ташкилоти функциялари «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «ЎзЛИТТИ» акциядорлик жамиятига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, экспертизадан ўтмаган ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилмаган болалар спорт комплексларини қуриш қатъий тақиқланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Жамғарманинг минтақавий филиалларини жойлаштириш, уларни ўз функцияларини бажаришлари учун мебель ва зарур техника, алоқа воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.
9. «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси шартнома асосида Жамғарма дирекциясини хизмат автотранспорти билан таъминласин, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги эса Жамғарма буюртманомасига кўра Жамғарма марказий аппаратини ва унинг минтақавий филиалларини зарур алоқа, шу жумладан Ҳукумат алоқаси воситалари билан жиҳозласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув раиси | 1 |
Ижро этувчи директор | 1 |
Кадрлар бўйича инспектор | 1 |
Молиявий ва моддий маблағларни шакллантириш, хорижий инвестициялар бўлими | |
Бўлим бошлиғи | 1 |
Бош мутахассис | 2 |
Етакчи мутахассис | 1 |
Болалар спорт комплексларини лойиҳалаштириш, жойлаштириш ва қуришни ташкил этиш, | |
Бўлим бошлиғи | 1 |
Бош мутахассис | 1 |
Етакчи мутахассис | 1 |
Болаларни спорт билан оммавий шуғулланишга жалб этишни илмий-методик ва | |
Бўлим бошлиғи | 1 |
Бош мутахассис | 1 |
Етакчи мутахассис | 1 |
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини молиявий | |
Бўлим бошлиғи | 1 |
Бош мутахассис | 1 |
Етакчи мутахассис | 1 |
Бухгалтерия | |
Бош бухгалтер | 1 |
Бухгалтер-кассир | 1 |
Жами: | 18 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(тузилма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 123-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Директор | — 1 |
Бош мутахассис | — 1 |
Етакчи мутахассис (молиячи) | — 1 |
Бош мутахассис — вакил | — ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун 1 нафардан |
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 123-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармони билан ташкил этилган.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва Уставга мувофиқ амалга оширади.
3. Жамғарма у халқаро ноҳукумат жамоат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини олади. Жамғарма хўжалик мустақиллиги асосида фаолият кўрсатади, ўз мол-мулкига, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, тегишли мажбуриятлар олади.
4. Жамғарма фаолиятида жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва хўжаликларнинг меҳнат жамоалари, муассасалар ва ижодий уюшмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, тижорат тузилмалари, хорижий ва бошқа ташкилотлар, соғлом авлодни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин.
5. Жамғарма фаолияти хайрия тусига эгадир. Унинг маблағлари, уларнинг тушиш манбаларидан қатъи назар, Жамғарманинг мақсади ва унга юкланган вазифаларга эришиш учун сарфланади.
7. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, уларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш Жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, болалар спортини аниқ мақсад йўлида ва барқарор авж олдиришга кўмаклашиш;
болаларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли одатлардан халос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, аҳоли манзилгоҳларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш;
болаларни жисмоний ва маънавий тарбиялашнинг замонавий шакл ва услубларини, жинси ва ёшига қараб болаларга спорт кўникмаларини сингдиришнинг, спорт соҳасида иқтидорли болаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва марказларидаги машғулотларга танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларни тадбиқ қилишга кўмаклашиш;
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда спорт иншоотларини янада ривожлантириш уларни мамлакатнинг аҳоли пунктларида оқилона жойлаштириш ҳамда замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозлаш;
болаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишини таъминлашни назарда тутган ҳолда тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
болалар ва ёшларнинг ижтимоий ва ёши хусусиятларини ҳамда уларнинг жисмоний-спорт тайёргарлиги турларига эҳтиёжларини ҳисобга олиш, жойларда Жамғарманинг спорт фидойилари ишларини ташкил этиш бўйича ўқув-амалий дастурларини яратиш;
ҳудуд аҳолисининг зичлигини, спорт машғулотига жалб этиладиган болалар сони, жинси ва ёшини эътиборга оладиган болалар спорт майдончалари ва комплексларининг илмий асосланган намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
болаларни жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти бўйича устозлар ва педагог кадрларни мамлакатнинг етакчи илмий ҳамда таълим марказларида ва чет элларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасида республика Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, клуб ва ташкилотлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш;
болалар оммавий спортини ривожлантириш, истиқомат жойларида техникавий жиҳозланган, замонавий болалар спорт комплексларини барпо этиш аҳамиятини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, ушбу вазифаларни рўёбга чиқаришга жамоатчиликни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик вакилларини, корхона ва ташкилотларни, шу жумладан халқаро ташкилотларни фаол жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мамлакатимиз ҳамда чет эл инвестицияларини, ҳомийлик маблағлари ва грантларини болалар-ўсмирлар жисмоний тарбия ва спорти соҳасига кенг кўламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;
давлатлараро, халқаро, шунингдек минтақавий тузилмалар ва ташкилотлар билан халқаро спорт ҳамкорлигида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт-оммавий ишлар ва хайрия фаолияти бўйича тажриба алмашишда қатнашиш;
Ватанимиз жисмоний тарбия ва спортини ахборотлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, уларни жаҳон ахборот тармоғига киритиш;
минтақавий жамғармаларни ташкил этиш ва уларни зарур ўқув-методик ҳамда кўргазмали-расмли материаллар билан таъминлаш, ушбу ишга олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, ноширлик базасини ва илмий соҳани ривожлантириш, давлат тилида луғатлар ва маълумотнома адабиётларни чоп этиш;
хўжалик фаолиятини ташкил этиш, устав вазифаларини бажаришга ёрдам берувчи суғурта, тижорат, шунингдек коммунал-маиший хизматлар кўрсатиш.
9. Жамғарма юкланган вазифалар ва фаолият йўналишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
уставдаги мақсад ва вазифаларни бажаришни таъминлаш учун ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил равишда тузиш;
болалар спортини ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига таклифлар киритиш;
оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт тадбирларини ўтказиш, турли хил спорт мусобақаларида, нотижорат мақсадларидаги тендерлар ва танловларда қатнашиш;
давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ҳамда фирмалар билан биргаликда болалар спортини ва унинг моддий базасини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш;
республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг корхоналари, ташкилотлари, ҳудудий органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;
контракт асосида спорт-педагог кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни, олимларни жалб этган ҳолда, ўқитиш;
Жамғарманинг уставдаги фаолияти соҳасига тааллуқли масалалар бўйича семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ шўъба корхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш муассасалари ва бошқа ташкилотларни таъсис этиш;
зарур ҳолларда, уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун муассисларнинг ва бошқа ташкилотларнинг ёрдамидан: мол-мулкидан, бошқа мулкчилик объектларидан, шу жумладан интеллектуал мулкидан шартномавий асосда фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
белгиланган тартибда банкларда ҳисоб-китоб рақамларини, шу жумладан валюта ҳисоб-китоб рақамларини очиш, миллий ва эркин алмаштириладиган валютада банк кредитлари ва ссудалар олиш, ўз номидан шартномалар ва контрактлар тузиш, мулкий ҳуқуқларга эга бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли консультация, ахборот хизматлари ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш;
ўсиб келаётган авлод ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат сиёсати ва дастурларини амалга оширишда фаол қатнашиш;
ваколатхоналарга, филиалларга ҳамда Жамғарма томонидан ташкил этилган бошқа ташкилотларга ўз фаолияти дастурларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг ишларини ўз вақтида назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Жамғарма томонидан йўналтириладиган молиявий ва моддий маблағлардан уставдаги вазифаларга мувофиқ қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғарма ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари ўз фаолиятида, энг аввало, болалар спорт иншоотлари қурилиши масалаларида шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва уларга таянади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , 2003 й., 15-16-сон, 123-модда)
12. Давлат, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, корхоналар, банклар, бошқа жамғармалар, шу жумладан хорижий жамғармалар, шунингдек Жамғарманинг асосий вазифаларини амалга оширишда ихтиёрий асосда қатнашувчи юридик ва жисмоний шахслар (резидентлар ва норезидентлар) Жамғарманинг қатнашчилари ҳисобланадилар.
13. Жамғарма қатнашчиларининг Конференцияси Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, Конференция Жамғарманинг уставдаги фаолияти асосий йўналишларини белгилайди.
Конференцияда Жамғарма бошқаруви, бошқарув раиси, тафтиш комиссияси сайланади, Жамғарма ижро этувчи директори тасдиқланади.
14. Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини ва хорижий шерикларни жалб этишни таъминлаш, болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, Жамғарма томонидан уставдаги фаолияти амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек Жамғарма томонидан жалб қилинаётган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш учун Ҳомийлик кенгаши тузилади.
Ҳомийлик кенгаши Жамғарманинг уставдаги вазифаларига мувофиқ Жамғарма бошқаруви раисининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб боришга ва тасдиқлашга мажбур.
15. Назорат-тафтиш комиссияси Жамғарма маблағларидан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний фойдаланилишини, Жамғарманинг, унга қарашли минтақавий филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилади.
Жамғарма бошқаруви раиси мақоми ва моддий-маиший шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
17. Жамғарма бошқаруви раиси Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг учун жавоб беради, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради, бошқа юридик, шу жумладан хорижий юридик шахслар билан муносабатларда унинг номидан вакиллик қилади, бошқарув қарорларини имзолайди.
Жамғарма марказий аппарати, унинг минтақавий филиаллари ва ваколатхоналари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
18. Жамғарма марказий аппарати жорий фаолиятига раҳбарликни ижро этувчи директор амалга оширади, у Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади (Жамғарма бошқаруви билан келишган ҳолда) штатлар рўйхатини, марказий аппарат ва минтақавий филиалларнинг жорий таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди, Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.
19. Жамғарма минтақавий филиаллари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига кўра, Ҳомийлик кенгаши билан келишган ҳолда, Жамғарма бошқаруви томонидан тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Жамғарма марказий аппарати штатдаги ходимлари сони 18 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), минтақавий филиалларда эса — 3 кишидан иборат этиб белгиланади, шунингдек ҳар бир туман, вилоятга бўйсунувчи шаҳар, Тошкент шаҳридаги туман учун 1 нафардан бош мутахассис — вакилдан.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 августдаги 335-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами , 2003 й., 15-16-сон, 123-модда)
21.Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
22. Жамғарманинг мол-мулки асосий воситалар ва Жамғарма томонидан Жамғарма қатнашчилари улушлари ҳисобига олинган бошқа активлардан ташкил топиши мумкин.
бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ажратмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари ва ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма фаолиятидан, шунингдек Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида Жамғарма томонидан таъсис этилган корхоналар ва ташкилотлар даромадлари;
24. Жамғарманинг ҳар йилги даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма бошқаруви тақдимномасига кўра Ҳомийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Жамғарманинг пул маблағлари уставдаги вазифаларни бажаришга, болалар спортини ривожлантиришга доир тегишли давлат дастурларида назарда тутилган тадбирларга, шунингдек Жамғарма томонидан амалга оширилаётган болаларни соғломлаштириш дастурларини рўёбга чиқаришда фаол қатнашаётган шахсларни рағбатлантиришга сарфланади.
26. Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мол-мулк билан жавоб берадилар.
27. Жамғарманинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг жамоат ноҳукумат ташкилотлар учун белгиланган қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилинади.
28. Жамғарманинг фаолияти Жамғарма конференцияси қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
29. Жамғарма ихтиёрига берилган бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк уларнинг эгаларига қайтарилади.
30. Жамғармани тугатиш якунланган, Жамғарма эса фаолиятини тўхтатган деб, бу тўғрида давлат рўйхатидан ўтказиш реестрига ёзиб қўйилган пайтдан бошлаб, ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.