Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, шунингдек фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Вазирлик уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
3. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, «Коммунхизмат» агентлиги, «Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси, «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси, «Коммуналўқув» ўқув-методик маркази, Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» давлат унитар корхонаси ҳамда Вазирликка мансуб бошқа ташкилотлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
5. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Вазирлик номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Вазирликни сақлаб туриш харажатларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўп хонадонли арзон уйлар қуриш бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини таъминлаш, кўп хонадонли арзон уйлар, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этиш;
кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган маҳаллий замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмларини кенг қўллаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув стажировкаларини чет элларда ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш.
а) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга бўлган талабини ўрганишни ташкил қилади, истеъмол эҳтиёжлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш истиқболларини инобатга оладиган ижтимоий-иқтисодий прогнозларни тузади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди ва шу асосда тармоқ ва тармоқларо ҳамкорликни шакллантиради;
истеъмолчиларни уй-жой коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш, энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш ҳисобга олиниб, уларнинг сифатини яхшилашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
кўп хонадонли уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишга доир комплекс инвестиция дастурлари, шунингдек, ҳудудларнинг коммунал инфратузилмасини янада ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий ишларни бажариш орқали уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг устувор йўналишларини ривожлантиришга инвестиция киритиш учун қулай шароитлар яратилишини таъминлайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда энергия самарадорлигини оширишга оид вазифаларни ҳал этиш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига инвестиция жалб қилиш чораларини кўради;
кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш тизимини ислоҳ қилади, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш инфратузилмасини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича давлат сиёсатини юритади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига раҳбарлик қилади, тегишли ҳудудий таркибий бўлинмалар орқали уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларидан фойдаланадиган ташкилотлар фаолиятини услубий таъминлайди ва мувофиқлаштиради, мазкур ташкилотларнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоида ва нормалари бажарилишини назорат қилади;
Вазирлик тасарруфидаги ташкилотларнинг аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш барқарорлигини таъминлашга доир ишларини ташкил этади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг барқарор фаолиятини, республика ҳудудида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишга оид норматив талабларга риоя этилишини таъминлайди;
ҳамкорликнинг турли шакллари, чунончи, давлат-хусусий шерикликдан фойдаланган ҳолда, янги бошқарув услубларини ишлаб чиқади ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига, хусусан, ичимлик сув таъминоти ва канализация соҳасига, шу жумладан қишлоқ жойларда жорий этишни таъминлайди;
тижорат банклари, давлат жамғармалари ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали қишлоқ жойларда уй-жой коммунал инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштиришнинг янги схемаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда жорий этади;
кўп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация тизимларининг техник-иқтисодий ҳолати кўрсаткичларини мониторинг қилади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг моддий ва энергия истеъмолини камайтиришга қаратилган инвестициявий ва илмий-техник сиёсатни амалга оширади;
жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан кўп хонадонли уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг барқарор ишлаши, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш истиқболлари масаласи юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқаришни монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни ривожлантириш, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга оширишда иштирок этади;
сув таъминоти, иссиқлик таъминоти ташкилотлари, «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ва «Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК фаолияти самарадорлигининг иқтисодий нормативларини (кўрсаткичларини) тасдиқлайди, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона иқтисодий, техник ва ҳисоб сиёсатини юритади, ташкилотлар ишлари самарадорлигини атрофлича таҳлил қилиш жараёнига методологик раҳбарлик қилади;
жойлардаги ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хўжалик механизми ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини яхшилаш бўйича иқтисодий воситалар ва рағбатлар таъсирини кучайтириш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини самарали бошқаришни таъминлайди;
республика аҳолисини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг Вазирлик ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини (таклифлари, аризалари ва шикоятларини) қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва зарур чоралар кўради, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади, уларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади, аҳоли билан яшаш жойида ишлашни ташкил қилади;
Вазирлик ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилсиз ҳолатлар, авария ва ёнғинларнинг олдини олиш тадбирлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
б) кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида:
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш борасида кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлар бозорини ривожлантириш имконини берадиган амалий вертикал тизимни яратишга оид комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурларни ўз вақтида амалга ошириш борасида комплекс тадбирларни таъминлайди;
мавжуд уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компанияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янгиларини ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
кўп хонадонли уй-жой фондидан сифатли фойдаланиш ва унда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш учун Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУК фаолиятини мувофиқлаштиради;
кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурлар доирасида лойиҳадан аввалги ва лойиҳа ҳужжатлари учун техник топшириқларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
инвестиция дастурларининг лойиҳа-смета ҳужжатларининг ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларининг, жумладан халқаро молия ташкилотлари кредитларини жалб этган ҳолда ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлайди;
кўп хонадонли уй-жой фондини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва бу борадаги ишларни амалга оширишга доир манзилли рўйхатларни тасдиқлайди;
кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш чораларини кўради;
кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурларни амалга ошириш доирасида жалб қилинган буюртмачилар ва лойиҳа ташкилотлари ишларини мувофиқлаштиради;
ўз ваколати доирасида уй-жой муносабатлари соҳасига оид масалалар, жумладан яшаш мумкин бўлган иншоотлардан фойдаланиш қоидаларини тартибга солади;
кўп хонадонли уйда бино мулкдорларининг умумий мулкига нисбатан энергияни тежаш ва энергетика самарадорлигини ошириш бўйича бажарилиши шарт бўлган тадбирларни белгилайди;
аҳолини кўп хонадонли уйларни бошқариш ва бундай бошқарувни амалга оширадиган ташкилотларни назорат қилиш тизимининг фаолият кўрсатиши, уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот билан таъминлайди;
аҳоли учун арзон кўп хонадонли уйлар қуриш, аҳоли пунктларида жойлашган кўп хонадонли уйларни реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш, уларнинг техник ва фойдаланиш ҳолатини яхшилаш масаласида давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
кўп хонадонли уйда бино мулкдорларининг умумий мулкини сақлаш, фойдаланиш ва унинг энергетика самарадорлигини ошириш бўйича бажарилиши шарт бўлган тадбирлар рўйхатини тузади ва тасдиқлайди;
кўп хонадонли уй-жой фондининг турар жой биноларини яшаш учун яроқсиз деб тан олиш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади;
кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
в) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасида:
аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда тоза ичимлик сувдан фойдаланишини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
тасдиқланадиган дастурлар доирасида Вазирликнинг сув таъминоти ташкилотлари иштирокида мавжуд сув ўтказиш ва канализация иншоот ва тармоқларини қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилишни амалга оширади;
сув таъминоти ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машина ва механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчаш техникаси билан жиҳозлашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
ичимлик сувни ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлари самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ унинг сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ва сувни тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
сув таъминоти ва канализация тизимларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришнинг бозор тамойилларига мос механизмларини жорий этади;
сув таъминоти ташкилотларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини, уларнинг хизматлари учун нарх белгилаш тартибини такомиллаштиришни таъминлайдиган шароитлар яратади;
ҳудудлараро сув қувурлари тармоғини ривожлантириш масаласида ягона техника сиёсатини шакллантиради ва юритади, ҳудудлараро сув қувурлари тармоғи фаолиятини мувофиқлаштиради, улардан самарали фойдаланиш, уларни ишончли ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди;
сув таъминоти ва канализация объектларини ўз вақтида ишга тушириш бўйича манзилли дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;
республика ҳудудида сув таъминоти ва канализация тизими объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, ривожлантириш ва реконструкция қилишда ягона сиёсат юритади;
Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг сув таъминоти ва канализация объектларини, шу жумладан илғор хорижий тажрибадан фойдаланиб лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш борасидаги ишларида иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини инобатга олган ҳолда, сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантиришнинг ҳудудий схемаларини ишлаб чиқади;
сув қувурлари ва канализация иншоотларида энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этади;
марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация объектларини ҳар бир аҳоли пункти бўйича ва умуман, сув таъминоти ташкилотлари бўйича паспортлаштиради ҳамда паспортлаштириш натижалари асосида мунтазам янгиланадиган электрон маълумотлар базасини шакллантиради;
ичимлик сув таъминотига уланган барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий ҳисобга олиш приборларини босқичма-босқич ўрнатиш бўйича «йўл харитаси»нинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг ерости кафолатланган ичимлик сув манбалари бўйича хулосаси мавжуд бўлганда, сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларининг, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш услубларини жорий қилиш, лойиҳага оид мақбул техник ечимларни қўллаш борасида техник топшириқларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, лойиҳа-қидирув ишлари, сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилишга доир дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг тузилган шартномаларга мувофиқ сув таъминоти ва сув чиқариш, истеъмолчиларни ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш хизматлари кўрсатишини таъминлайди;
сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг сув таъминоти ва сув чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда ахборотнинг, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди;
сув таъминоти, сув қувурлари ва канализация тармоқлари объектларининг ҳолатини, улардан фойдаланиш ва ушбу объектларга сув-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан таъмирлаш хизматлари кўрсатилишини назорат қилади;
истеъмолчиларга ўрнатилган ичимлик сув таъминоти истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ўрнатиш ва уларга эксплуатация хизматлари кўрсатилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) билан биргаликда уларни пломбалашни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
техник шартлар берилишини, истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига уланишини ташкил қилади;
айрим истеъмолчиларни Бюронинг мажбурий кўрсатмасига биноан магистрал сув қувурларидан белгиланган тартибда узишни таъминлайди;
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги 496-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/496/1429-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиради
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
гелиоқурилмаларни қўллаш ҳисобга олинган ҳолда маҳаллий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, самарали маҳаллий қозонхоналарни қуриш, марказий қозонхоналарни, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш борасида республика иссиқлик таъминотини ривожлантириш дастурларини амалга оширади;
иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;
кўп хонадонли уйлар, ижтимоий ва бошқа объектларда энергия самарадорлиги юқори маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек, хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш орқали марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш чораларини кўради;
жисмонан ва маънан эскирган, самарадорлиги паст қозонхона агрегатлари, насос ускуналари, ишдан чиққан магистрал ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилади ҳамда алмаштиради;
энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни норматив ҳисобга олишни йўлга қўйиш, абонентларни, иссиқлик таъминоти хизматлари учун келиб тушадиган маблағлар ва тўловларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш тадбирларини амалга оширади;
иссиқлик таъминоти тизимида ноишлаб чиқариш харажатлари ошишига йўл қўймаслик ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш, тақсимлаш ҳамда истеъмол қилишда меъёрдан ортиқ йўқотишларни камайтириш ҳисобидан сарф-харажатларни қисқартиришга йўналтирилган ягона техник ва тариф сиёсатини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, лойиҳа-қидирув ишлари, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
марказий қозонхоналар, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ҳамда маҳаллий қозонхоналарни модернизация, реконструкция қилиш ва қуришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш соҳасида ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия самарадорлиги юқори маҳаллий қозонхоналар, хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимлари, шунингдек, қуёш коллекторлари (гелиоқурилмалар) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишга жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Вазирлик ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотлар фаолиятига жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларида ягона мижозлар базаси, ҳисоб-рақамларни қўйиш ва тўлаш тизимини, шунингдек, ташкилотлар балансида фаолият натижаларини автоматик равишда акс эттиришни ўз ичига олган дастурий маҳсулотларни жорий қилиш тадбирларини амалга оширади;
уй-жой коммунал соҳада интерфаол давлат хизматлари кўрсатиш сифатини мунтазам мониторинг қилиб боради, Интернет ва мобил алоқа тармоқлари орқали юридик ва жисмоний шахсларга интерфаол хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва такомиллаштириш чораларини кўради;
уй-жой коммунал соҳада тармоқ дастурий маҳсулотлари, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини ишлаб чиқади;
«Электрон ҳукумат» тизимида Вазирликнинг ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базасининг интеграциялашувини таъминлайди;
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Вазирлик ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилот ва корхоналар фаолиятида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур комплекс чораларни амалга оширади;
Республика аҳолисини оммавий ахборот воситалари ва жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти ҳақида мунтазам хабардор қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
аҳолига кўп хонадонли уйларни бошқариш соҳасида фаолият юритадиган ташкилотлар тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғида эълон қилиш орқали тақдим этиш бўйича дастурий маҳсулотни жорий этади;
юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади, интерфаол «самарали алоқа» ва «виртуал қабулхона» механизмини жорий қилади;
Вазирликнинг ягона диспетчерлик хизмати ва ҳудудий бўлинмалар диспетчерлик хизматларининг самарали ишлашини ташкил қилади;
е) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашни, хорижий мамлакатларда ўқув стажировкаларини ўтказишни ҳисобга олиб, Вазирлик ташкилотларининг кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар захирасини шакллантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжини ўрганади;
«Коммуналўқув» ўқув-методик маркази» ДУКда хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари раҳбарларини тайёрлайди ва уларга ўқиганлиги ҳақида тегишли сертификат беради;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолиятни тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади:
белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари дастурларини, шунингдек, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича айрим лойиҳаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва келишади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисобга олиш, мониторинг қилиш ва ҳисоботдорликни амалга ошириш учун намунавий ҳужжатларни (формулярлар, реестрлар, далолатномалар ва бошқаларни) белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва келишади;
Вазирлик ташкилотлари фаолияти самарадорлигининг иқтисодий ва техник нормативларини (кўрсаткичларини) тасдиқлайди, ушбу нормативларни синаб кўриш борасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона иқтисодий сиёсат, ягона ҳисобга олиш сиёсатини юритади ҳамда ташкилотларга услубий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил этади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этишда хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва кенгайтиради;
Вазирликка юкланган вазифалар доирасида ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро илмий-техник ва молиявий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тадбирларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва амалга оширади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши хорижий бошқарув, техник хизмат кўрсатиш амалиёти ва янги технологияларни жорий қилиш билан танишиш мақсадида тажриба алмашиш тадбирларини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлик ваколатига киритилган халқаро шартномаларини амалга ошириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қонунчиликда белгиланган ҳолатларда хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузади;
халқаро молия институтлари, хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари ва донор-мамлакатлар билан уларни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш бўйича истиқболли ва жорий ҳамкорлик дастурларини шакллантириш таклифларини ўрганади, умумлаштиради ва тайёрлайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таъминлайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун тақдим этиладиган халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг техник кўмаклашиш маблағларидан (грантларидан) фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларидан техник, гуманитар, беғараз ва бошқа ёрдам олишни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ва Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотлар орқали ҳал этади.
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ҳайъатларининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларида коммунал хизматларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлари, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни сўраб олади;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва идоравий мансуб ташкилотлардан сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни олади;
Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларга кўриб чиқилиши шарт бўлган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар юборади;
ўз ваколати доирасида конференция, семинар, симпозиум, кўргазма, ярмарка ва бошқа тадбирлар ўтказади, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этади;
хорижий давлатларга Вазирлик, унинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари мутахассисларини белгиланган тартибда юборади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосида Вазирлик ва идоравий мансуб ташкилотларда ишлаш учун белгиланган тартибда жалб қилади;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарларини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик талабларини ва норматив ҳужжатларни бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
коммунал соҳа объектларини қуриш соҳасида шаҳар ва туманларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бош режалари лойиҳалари бўйича хулоса беради;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ахборот-таҳлил ва эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, жумладан хориждан белгиланган тартибда жалб этади;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан конференция, кенгаш ва семинарлар ташкил қилади ва ўтказади;
хорижий давлатларнинг турдош вазирликлари (идоралари), халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, фирма ва компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий мамлакатлар элчихоналари ва миссиялари, халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари билан Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда тўғридан-тўғри мажлислар ва видеоконференциялар ўтказади;
Халқаро даражада Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий давлатлар билан иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмиталар ва комиссиялар ишида иштирок этади;
хорижий давлатларнинг иқтисодиёт идоралари, агентликлари ва бошқа турдош тузилмалари билан Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида идоралараро шартномаларни (битим, протокол, меморандумларни) халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тайёрлаш ва тузишда иштирок этади;
Вазирлик ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўради;
Вазирлик тизимида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни тизимли назорат қилади, Вазирлик таркибига кирадиган ташкилотларнинг молиявий ва тадбиркорлик фаолиятини текширади ва тафтиш қилади.
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилишини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда уларнинг якуний натижалари;
кўп хонадонли уйлар, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш тизимини шакллантириш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши;
фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқинлари, ёнғин, эпидемия ва бошқаларда) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар қандай объектидан фойдаланиш, уларнинг фаолият юритишини чеклаш ёки тўхтатиш, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини марказлаштирилган тарзда бошқаришнинг устуворликларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг тузилган шартномаларга мувофиқ сув таъминоти ва сув чиқариш, истеъмолчиларни ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш хизматлари кўрсатишини таъминлаш;
сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг сув таъминоти ва сув чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда ахборотнинг, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
сув таъминоти, сув қувурлари ва канализация тармоқлари объектларининг ҳолатини, улардан фойдаланиш ва ушбу объектларга сув-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан таъмирлаш хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларга ўрнатилган ичимлик сув таъминоти истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ўрнатиш ва уларга эксплуатация хизматлари кўрсатилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) билан биргаликда уларни пломбалашни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
техник шартлар берилишини, истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига уланишини ташкил қилиш;
айрим истеъмолчиларни Бюронинг мажбурий кўрсатмасига биноан магистрал сув қувурларидан белгиланган тартибда узишни таъминлаш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июлдаги 496-сонли қарорига асосан еттинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/496/1429-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ҳудудий бўлинмалар, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;
Вазирлик ходимлари ҳамда Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
марказий аппарат, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари штатлар жадвалини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда марказий аппарат ва Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ташкилотлар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Вазирлик бошқармалари, бўлимлари ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар уставларини (низомларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, тармоқ ходимларини белгиланган тартибда кўкрак нишонлари билан тақдирлайди, Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этади;
Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ходимларини, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Вазирлик ва Вазирлик ҳудудий бўлинмалари мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади;
Вазирлик марказий аппаратида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида, Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Вазирлик ваколатларига тегишли масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида қонун ҳужжатларини ижро этишга, электрон ҳужжат айланиши тизимини кенг жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишга, юридик ва жисмоний шахсларнинг тушган мурожаатлари бўйича, уларнинг кўриб чиқилиши натижаларини ҳисобга олган ҳолда, маълумотлар базасини шакллантиришга доир ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Вазирлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди.
16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, «Коммунхизмат» агентлигининг бош директори (лавозимига кўра), Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайъатнинг шахсий таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг қонун ҳужжатларида белгиланган асосий концептуал, республикада уй-жой-коммунал соҳани янада такомиллаштириш йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат, агар мажлисда унинг таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Вазирлар Маҳкамасига ёзма равишда маълум қилишлари мумкин.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
18. Вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири буйруғи билан тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
20. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устама ҳақлардан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига узоқ муддат хизмат қилгани учун мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ белгиланади;
байрам саналарида Вазирликнинг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан штат жадвалига биноан лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорда мукофот тўланади;
Вазирликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларининг лавозим маошларига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.
22. Бошқарув ходимлари сони қисқариши муносабати билан ва мавжуд вакант лавозимлар ҳисобига бўшаб қоладиган маблағлар Вазирликнинг ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасига йўналтирилади.
23. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантириш тартиби Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
24. Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тадбиркорлик фаолиятидан тушумлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
25. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, шунингдек фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Инспекция ўзига берилган ваколатлар доирасида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.
3. Инспекция ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ҳисобот беради.
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
5. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Инспекция давлат муассасаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Инспекция номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
7. Инспекция ўз ваколатларига тегишли масалалар бўйича белгиланган тартибда Инспекция бошлиғининг буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилган қарорлар қабул қилади
8. Инспекцияни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
кўп хонадонли уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик;
умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этиш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
кўп хонадонли уйларда кўчма мулк эгаларининг мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун ажратиладиган маблағларидан мақсадли фойдаланиш.
кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларига риоя этган ҳолда, қонунчиликда белгиланган шакл ва усуллардаги назорат функцияларини амалга оширади;
сифат стандартларига мос келмайдиган уй-жой коммунал хизматлар кўрсатишда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, жумладан муҳандислик тармоқлари, кўп хонадонли уйлар ускуналаридан сифатли фойдаланишни тизимли текшириш юзасидан назорат қилади;
турар-жой бинолари мулкдорлари ва бошқарув компаниялари, таъмирлаш ташкилотлари ва коммунал хизматларни амалга оширувчи корхоналар ўртасидаги шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилади;
ҳисоботлар, статистика маълумотлари, объектлардаги назорат текширув натижаларини ва бошқа ахборот материалларини таҳлил қилади;
ҳудудий инспекциялар ишини яхшилаш, уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйларда мулкдорлар умумий мулкини бошқариш, уларни сақлаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш, таъминлаш ва таъмирлаш ишларини бажаришда аҳоли иштирокини рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Инспекция фаолиятини ташкил этиш қоидалари ва услубий ҳужжатларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
Инспекция кадрларини танлаш, касбга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга оширади;
уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйларда бинолар мулкдорлари умумий мулкидан фойдаланиш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади, кўп хонадонли уйлар бинолари мулкдорлари ва коммунал-фойдаланиш ташкилотларининг кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш, коммунал хизматлар ва энергия манбалари сифати бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
кўп хонадонли уйлардаги бинолар (квартиралар) мулкдорларининг мурожаатлари юзасидан қабул қилинган чоралар натижалари бўйича ҳисоботлар мавжудлигини текширади;
ҳудудий инспекцияларнинг кўп хонадонли уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулкидан фойдаланиш, уларни сақлаб туриш ва таъмирлашни назорат қилиш ишларини мувофиқлаштиради ва ташкил қилади;
кўп хонадонли уйлардаги умумий мулкни мукаммал ва жорий таъмирлашнинг алоҳида турларини ўтказиш рўйхати, даврлари ва навбатини белгилайди;
қурилиши тугалланган кўп хонадонли уйларни, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фонди муҳандислик ускуналарининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар талабларига мослаштириш бўйича реконструкция қилинган тизимларини фойдаланишга қабул қилувчи ишчи ва давлат комиссиялари фаолиятида иштирок этади;
кўп хонадонли уй-жой фондида муҳандислик ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилади.
11. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қиладиган ҳудудий инспекциялар қуйидагиларни назорат қилади:
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан фойдаланиш;
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унинг муҳандислик ускуналарининг техник ҳолатини, уларни амалдаги нормативлар, техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақлаш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш;
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишга тайёрлаш тадбирларини ўтказиш;
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш;
аҳолини коммунал хизматлар (иситиш, электр, сув, газ таъминоти ва бошқалар) билан таъминлашнинг меъёрий даражаси ва тартибига риоя этиш;
турар-жойлар ва биноларни доимий яшаш учун яроқсиз деб эътироф этиш, уларни нотурар жой тоифасига ўтказиш тартиби ва қоидаларига риоя этиш;
давлат ёки муниципал уй-жой коммунал хўжалиги объектлари мулкдорлари, хизматлар, ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар ўртасида шартномалар мавжудлиги ва уларнинг шартларига риоя этиш;
кўп хонадонли уйларда энергия ва сув ресурслари сарфини бошқариш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлиши.
12. Инспекция Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
б) текширув пайтида ҳар қандай зарур ахборотни сўраб олиш, текширувга оид ҳужжатларининг асл нусхалари билан танишиш;
в) одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган носоз техник қурилмалардан улардаги носозликлар бартараф этилмагунгача фойдаланишни тақиқлаш, ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келадиган ҳолатлар бундан мустасно;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ва кўчмас мулк эгаларига — кўп хонадонли уйлар, кўп хонадонли уйлар умумий мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, технологик лойиҳалаштириш нормаларининг бузилиши ҳолатларини, фойдаланишда хавфсизликни пасайтирадиган ускуналарни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш бўйича;
д) ўтказилган текширув натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолатларда ушбу талабларни мажбурий бажариш тўғрисида ёки жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш даъво аризаси тайёрлаб тақдим этиш;
текширилаётган объектда текширув ўтказилаётган даврдаги белгиланган иш тартибига тўсқинлик қилмаслик;
кўп хонадонли уйлар умумий мулкини сақлаш тартиби бузилиши, муҳандислик тармоқлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва техник регламентлари бузилиши ҳақида далолатномалар тузиш.
16. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун белгиланган тартибда жавоб беради.
17. Инспекцияга раҳбарлик қиладиган бошлиқ Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши, шунингдек, коррупцияга қарши самарали курашишни таъминлаш юзасидан шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инспекция бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра — бош бошқарма бошлиғига, инспекция ходимлари эса — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларига тенглаштирилади.
Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъати таркибига киритилади.
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;
бўлимлар раҳбарлари ва ходимларининг Инспекция фаолиятининг айрим участкалари ва йўналишларига раҳбарлик, шунингдек, Инспекция ҳудудий бўлинмалари ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Инспекциянинг барча ходимлари, шунингдек, ҳудудий бўлинмалари бажариши шарт бўлган қарорлар чиқаради;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади, ишда ўрнак кўрсатган ходимларни мукофотга тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция ходимлари ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
ҳудудий инспекциялар ходимлари ҳудудий инспекция бошлиғи томонидан Инспекция билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилади, ушбу қонунчилик бузилиши ҳолатларини кўриб чиқади ва ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;
ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотларда қонунчиликка мувофиқ Инспекция манфаатларини ҳимоя қилади;
19. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофот, қўшимча ва устамалардан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
узоқ муддат хизмат қилгани учун қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар чоракда мукофот тўланади. Бундай мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасдиқлайдиган тартибга биноан ҳисобланади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
байрам кунларида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан штат жадвалига мувофиқ лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорда мукофотлар тўланади;
айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларга лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади;
21. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бошқарув ходимлари сонининг қисқариши туфайли бўшайдиган ва бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобига шаклланган маблағлари Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасига йўналтирилади.
22. Инспекция қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида алоҳида мулкка эга бўлиши мумкин.
Инспекция мулки унга мулкдор томонидан тақдим этилган мулк, шунингдек, ўз фаолияти натижасида орттирилган мулк (жумладан пул маблағлари) ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
23. Инспекция ўзига бириктирилган мулкни ва унга молиялаштириш режаси бўйича берилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мулкни ўзгага, қонунчиликда бошқача назарда тутилмаган бўлса, мустақил равишда ўзгага ўтказиш ёки бошқача усулда тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Агентлик Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади), шунингдек Ҳукуматга қарашли хорижий молиявий ташкилотлар (кейинги ўринларда ҲХМТ деб аталади) иштирокида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан унга ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
5. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига, мустақил балансга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, ўз номи ёзилган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.
7. Агентликни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий капитални жалб қилиш бўйича фаол сиёсатни шакллантириш ва изчил амалга ошириш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича жараёнларни режалаштириш, келишиш ва мувофиқлаштириш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосларни (ҳисоб-китобларни) сифатли тайёрлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
лойиҳалар техник-иқтисодий асосларининг (ҳисоб-китобларининг) тасдиқланган параметрлари, шунингдек, ХМИИ ва ҲХМТ билан имзоланган молиявий ва лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар ўтказиш;
ХМИИ ва ҲХМТ ажратадиган маблағлардан молиявий битимларга ва лойиҳа битимларига мувофиқ мақсадли фойдаланишни таъминлаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида амалга ошириш таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил этиладиган гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг инвестиция бўлинмалари раҳбар ва ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги прогнозлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги лойиҳалар билан боғлиқ инвестиция дастурларини тайёрлашда иштирок этади ҳамда уларни амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасига оид инвестиция лойиҳа ва дастурларини амалга ошириш имкониятлари хусусида ахборот тайёрлайди ва хорижий инвесторларни бундай ахборот билан таъминлайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер (танлов) савдолари ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш масаласини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ташкил қилади ва ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ХҲМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатини тайёрлашда иштирок этади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб боради;
инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида сифатли амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни танқидий таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш учун тезкор чоралар кўради;
тармоқ идоралараро тендер комиссиялари, ишчи ва баҳолаш гуруҳларининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш борасидаги рақобат муҳитини яратишга кўмаклашади;
агар ҳукумат қарорлари ва (ёки) молиявий шартномаларда назарда тутилган бўлса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича ижро органи вазифасини белгиланган тартибда бажаради;
илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ходимларини, шунингдек, айрим олим ва мутахассисларни материаллар ишлаб чиқишга белгиланган тартибда жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб этилган кредитлар бўйича мажбуриятлар ва ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
статистика органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик фаолияти учун зарур статистика ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш.
11. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тасдиқланган тармоқ жадвалларига биноан ишларни молиялаштириш ва бажариш ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини таъминлаш;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг ўз вақтида, сифатли ва белгиланган тартибда ишга туширилишини таъминлаш;
муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда ХМИИ ва ҲХМТ кредитларини фаол жалб қилиш;
Агентликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Агентлик бош директори меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича — бош бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосари ва Агентлик ходимлари эса — тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи ва ходимларига тенглаштирилади.
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳлар раҳбарларининг ваколатларини, Агентлик фаолиятининг айрим участкалари ва йўналишларига раҳбарлик ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳларнинг ишлар учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Агентлик бошқармалари тўғрисидаги низомни, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳлар низомларини, шунингдек, Агентлик ходимлари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳларнинг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан келишган ҳолда Агентлик ходимлари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳ раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
15. Агентлик бош директори Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳайъати таркибига киритилади.
16. Агентлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалардан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар чоракда мукофот тўланади. Бундай мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасдиқлайдиган тартибга мувофиқ ҳисобланади;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
байрам кунлари учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан лавозим маошининг 2 баравари миқдорида мукофот тўланади;
Агентликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига уларнинг лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.
18. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бошқарув ходимлари сонининг қисқариши туфайли бўшайдиган ва бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобидан шаклланган маблағлари Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус жамғармага йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.