Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноят ишларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (кейинги матнда — ЖК) 270 — 276-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 1999 йил 19 августдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарори, Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция (1971 йил 21 февраль, Вена), Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенция (1961 йил, Вена), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияси (1988 йил 20 декабрь, Вена), шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг мазкур соҳага оид халқаро келишувларига риоя этилиши лозим.
4. Қонунга кўра, маъмурий ва жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарори билан тасдиқланган қуйидаги рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилганда келиб чиқади:
Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-249-сонли Қонунининг 12-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалардан фойдаланиладиган ҳар қандай экспертиза давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан ўтказилади.
20. ЖК 271-моддасига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни эгаллаш учун жавобгарлик улар корхона, ташкилот ва муассасалардан қонунга хилоф равишда олинганда, таркибида наркотик моддаси бўлган ўсимликларни белгиланган тартибда етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегишли ерлардан, шунингдек, уларга қонуний ва қонунсиз равишда эгалик қилиб турган фуқаролардан қонунга хилоф равишда олинганда юзага келади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни босқинчилик, талончилик, товламачилик, фирибгарлик, ўғирлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш ЖК 271-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК ўзгалар мулкини талон-торож қилишни назарда тутувчи тегишли моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
21. ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.
Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
22. Тушунтирилсинки, шахснинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни анча, кўп, жуда кўп миқдордаги чет эл валютаси эвазига ўтказишга қаратилган ҳаракатлари ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки мазкур модда валюта қимматликларини тўлов воситаси сифатида эмас, балки ушбу қимматликларнинг ўзини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун жавобгарликни назарда тутади.
25. Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак.
26. Бангихонани ташкил қилиш деганда, (ЖК 273-моддасининг тўртинчи қисми), уни тузишга қасддан қаратилган ҳаракатлар, масалан, турар-жой ёки нотурар-жой қидириш, сотиб олиш ёки ижарага олиш, уни таъмирлаш, ҳар хил ускуналар билан жиҳозлаш ишларини молиялаш ва кейинчалик бир неча шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун фойдаланиш мақсадида содир этилган шунга ўхшаш ҳаракатлар тушунилиши лозим. Бангихонани ташкил этиш жинояти уни тузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
27. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шахснинг ЖК 270-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 271-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 273-моддаси учинчи қисми «а» банди, ЖК 274-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 276-моддаси иккинчи қисми «б» банди билан жиноий жавобгарлиги, у муқаддам ЖК XIX бобида назарда тутилган бирон-бир содир этган жинояти учун судланган ҳолдагина келиб чиқади. Агар шахс муқаддам содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод этилган ёки судланганлик ҳолати тугалланган ёинки қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлса, қилмиш мазкур белги билан квалификация қилиниши мумкин эмас.
30. ЖК 275-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти, фақат белгиланган тартибга (масалан, хизмат йўриқномаси, юқори турувчи мансабдор шахснинг буйруғи ёки фармойиши) кўра вазифасига мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этишда тегишли қоидаларга амал қилиш ёки бунинг устидан назорат қилиш кирадиган шахс ҳисобланади.
ЖК 96-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш нафақат озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан, балки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин.
33. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, бундай фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан назорат остида олиш, яъни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлиб, у жиноят-процессуал қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши лозим.
37. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 21-сонли қарори ҳамда 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисида»ги 13-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази