06.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2878
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг Қарори, 06.05.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2878
Кучга кириш санаси
15.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018
Ҳужжат 22.12.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 515-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3085, 06.11.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон).
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги, 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги, 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда кредит битимларида назарда тутилган масалалар бўйича, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, тугатилиб, қўшиб юборилиб (олиниб), давлат реестридан чиқарилган субъектлар, бюджет ва жамоат ташкилотлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштиришга татбиқ этилмайди.
7. Тегишли асослар мавжуд бўлганда (хўжалик юритувчи субъект раҳбари (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) ёки текширишда иштирок этиши лозим бўлган соҳавий мутахассислар йўқлиги ва бошқа объектив сабаблар) текшириш муддатини ўзгартириш ёки мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида белгиланган асосларга кўра текшириш муддатини тўхтатиб туриш Кенгаш томонидан, текширишларни ўтказиш ёки уларда айрим назорат қилувчи органлар иштирок этиши имкони бўлмаганлиги сабабли уларни кечроқ муддатларга кўчириш вилоят комиссиялари томонидан кўриб чиқилади.
12. Тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар режа-жадвали лойиҳаси мазкур Низомнинг 1-иловасидаги тартиб ва муддатларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда амалга оширади.
Мазкур банднинг биринчи — тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин.
15. Йиллик текширишлар режа-жадвали лойиҳасига ёки тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига чораклик ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар мазкур Низомнинг 2-иловасига, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги таклифлар мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ камерал назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган ҳолда ҳамда мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантириш тамойиллари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда тақдим этилиши шарт.
Назорат қилувчи органлар ёки уларнинг бўлинмалари томонидан Кенгаш ёки вилоят ҳудудий комиссиялари ишчи органларига мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган муддатлардан кейин тақдим этилган ёки мазкур Низомнинг 2 ва 2а-иловасида белгиланган шаклга мос равишда тақдим этилмаган таклифлар кўриб чиқилмайди.
19. Назорат қилувчи органлар мазкур Низомнинг 14 — 17-бандларидаги талабларга биноан жорий йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Назорат тартибида текширишлар мазкур Низомнинг 27-банди учинчи хатбошисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган буйруқ асосида, 28 — 33-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади ва натижалари 34-бандида белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика санитария-эпидемиология назорати маркази ёки ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан тегишли буйруқлар асосида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқова сувлар ҳар ойда лабораторияларда тадқиқ этилганда, ун ва ош тузи ишлаб чиқарадиган корхоналарда I навли буғдой уни ҳамда ош тузи, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ошхоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тайёрланаётган таомлар, ошхоналардаги технологик жиҳозлар, ходимларнинг махсус кийимлари ва қўлларидан намуналар танлаб олиш йўли билан ҳар чоракда кўпи билан бир маротаба лабораторияларда таҳлил этилганда, шунингдек қонун ҳужжатларига кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида тиббий кўрикдан ўтиш дафтарчаларининг мавжудлиги олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 6 июндаги 2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2878-1, 20.06.2017 й.) асосан йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сонли (рўйхат рақами 2878-2, 13.10.2017 й.) қарорига асосан йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 11 декабрдаги 235-сонли (рўйхат рақами 2878-3, 21.12.2017 й.) қарорига асосан ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2878-3/0437-сон)