(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги янгиланган низомни бир ой муддатда тасдиқласин;
Комиссия фаолиятининг қонун ҳужжатлари талабларига қатъиян мувофиқ равишда ташкил этилишини таъминласин;
этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси алкоголли ва тамаки маҳсулотлари муомалада бўлишидан тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликларга йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни кучайтирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги янги қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беришда этил спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрларига қатъиян амал қилсин.
5. «Ўзшаробсаноат» АЖ холдинг компания таркибига кирадиган корхоналарда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилиши ва технологик талабларга риоя этилиши юзасидан мониторингни кучайтирсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда):
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
С.Р. Холмурадов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси |
лавозими бўйича | — | Давлат солиқ қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари |
А.Я. Хайдаров | — | Молия вазирининг биринчи ўринбосари |
М.Б. Азимов | — | Давлат божхона қўмитасининг раиси |
М.М. Мирзаев | — | Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари |
А.У. Каримов | — | «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори |
О.С. Мустафаев | — | «Ўзшаробсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси |
Н.А. Вапаев | — | Вазирлар Маҳкамасининг виночилик ва алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқариш масалалари бўйича бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби |
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)