Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 10.10.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 247-сон ва «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда истеъмол товарлари олиб келувчи корхоналарнинг сўмлардаги маблағларини конвертация қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларнинг баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан «(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинаётганлардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда)нинг 2-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган истеъмол товарлари импорт қилувчи корхоналардан хорижий валюта харид қилинганлиги, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин.
1-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддан«Марказий банк лицензияларига эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-банддаги «ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонлар» сўзлари «истеъмол товарлари, шу жумладан дори-дармонлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-банддан сўнг қуйидаги мазмундаги банд қўшилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
35-банд ва 37-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
33 ва 34-бандлар тегишли равишда 34 ва 35-бандлар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази