10.10.2002 йилдаги 354-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 247-сон ва «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда истеъмол товарлари олиб келувчи корхоналарнинг сўмлардаги маблағларини конвертация қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларнинг баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан «(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинаётганлардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
1-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддан «Марказий банк лицензияларига эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 6-модда)
35-банд ва 37-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
33 ва 34-бандлар тегишли равишда 34 ва 35-бандлар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 260-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 87-модда)