LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва аҳолининг ижтимоий таъминоти соҳасида давлат бошқарувининг марказий органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Вазирлик ўз ишини давлат бошқарувининг бошқа органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва аҳолининг ижтимоий таъминоти бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлари вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасалар, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари, ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари, шунингдек вазирликка ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қарашли бошқа ташкилотлар меҳнат ва республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ягона тизимини ташкил этади. Вазирлик ўзига тегишли масалаларни ҳал этишда ушбу барча органлар фаолиятини йўналтиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига (шу жумладан валюта ва махсус ҳисоб рақамларига), Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳрлар ва штампларга эга бўлади.
7. Вазирлик Вазирликнинг, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг махсус мақсадли бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларида жамланадиган Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини бевосита бошқаради.
халқнинг моддий фаровонлиги барқарор изчил ўсишини таъминлашга қаратилган ягона ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш, иқтисодиётни янада эркинлаштириш шароитларида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш;
демографик ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, меҳнат бозорини шакллантиришга доир фаол сиёсат юритиш ва меҳнатга яроқли аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, меҳнат ресурслари баланслари асосида иш ўринлари барпо этиш ва кадрлар тайёрлашнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва нормаллаштиришнинг шартлари, ташкил этиш тизимларини такомиллаштириш юзасидан бозор шароитларига мувофиқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни амалда ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини аниқ муҳофаза қилишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ижтимоий таъминотни ташкил этиш ва бошқариш, ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва соғломлаштириш хизматлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатилишини ташкил этиш;
меҳнат, иш билан таъминлаш, пенсия таъминотини ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари, корхоналар ва ташкилотларга ташкилий-методик раҳбарлик қилиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
аҳолини иш билан таъминлаш ишларини ташкил этиш ва унинг ижтимоий муҳофаза қилинишини кучайтиришда жойлардаги ҳокимият органларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар томонлама кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозларини, аҳолини иш билан самарали таъминлаш чора-тадбирлари комплексини асослаган ҳолда меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ишлаб чиқади;
(9.1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
республика ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари миқдори ва таркибини ўрганади ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
миграция жараёнларини ўрганади, ташқи меҳнат миграциясини ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозлари асосида янги корхоналарни жойлаштириш ва ишлаб турганларини кенгайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунар таълими ўқув юртлари битирувчиларининг иш билан таъминланишини тадқиқ этади ҳамда улар асосида ишчи кадрлар ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
тегишли мутахассисларга талаб ва таклиф баланси асосида ҳамда иқтисодиётдаги таркибий силжишлар ва бозор қайта ўзгартиришларини ҳисобга олган ҳолда профессионал ишчи кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;
аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни, ишдан бўшатилган ходимларни ва аҳолининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш, шунингдек бўш иш жойлари бўйича ахборот шакллантирилиши ва таҳлил этилишини ташкил этади;
ёшларнинг ва иш билан машғул бўлмаган аҳолининг касб-кор устунликлари ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштиришда қатнашади;
аҳолини иш билан таъминлаш ва иш ўринлари барпо этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда ҳокимликларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротга учраши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшатилган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кекса фуқаролар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқлиги ва самарадорлигини кучайтиришга қаратилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда қатнашади;
давлат ижтимоий сиёсатини амалга ошириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш механизми ишлаши бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар ва махсус ҳаракат қилиш воситалари берилишида қатнашади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативлари рўйхатини белгилайди ва уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини тадқиқ этади, уни оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
(9.2-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари иштирокида пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, давлатнинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд бўлган аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
турмуш даражасини таҳлил этиш ва прогнозлаштириш асосида аҳолининг кўрсатиб ўтилган тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилишга доир республика дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади, мақсадли минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш учун методик тавсиялар тайёрлайди;
ишсизлар ва уларнинг оила аъзолари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига ижтимоий қўллаб-қувватланишини ташкил этади;
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлиқ тушишини таъминлаш, маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ишларини ташкил этади;
энг кам иш ўринларининг ажратилиши ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил этади;
деҳқон ва фермер хўжаликларида ишловчи фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари рўёбга чиқарилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади;
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши иштирокида нархлар ўзгаришига қараб иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди
(9.2-банднинг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
9.3. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни ташкил этиш, унинг шарт-шароитларини ва уни муҳофаза қилишни такомиллаштириш соҳасида:
аҳоли даромадларини кўпайтириш ва истеъмол даражасини ошириш рағбатлари ва шарт-шароитларини ошириш йўналишида меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тартибга солишнинг амалдаги механизмини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилишида қатнашади;
меҳнатни нормалаштириш ҳамда ишчи касблари ва мутахассислар ва хизматчиларнинг лавозимлари тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар ишини мувофиқлаштиради;
меҳнатга ҳақ тўлашни, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
тегишли касаба уюшмалари органларининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг) ҳамда иш берувчиларнинг (уларнинг бирлашмаларининг) таклифларига кўра тармоқ битимлари тузишда қатнашади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда меҳнат шарт-шароитларини баҳолаш учун норматив база ишлаб чиқилишини ташкил этади, иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилишига методик ёрдам кўрсатади;
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
вазирликлар ва идораларнинг Имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлари юзасидан хулосалар беради;
ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсацияларнинг амалдаги рўйхатига ўзгартиришлар киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;
манфаатдор идоралар ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши иштирокида меҳнат ҳуқуқлари, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив-методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, иш билан таъминлаш, кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва боқувчисини йўқотган, давлатнинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадаллар ва ижтимоий суғурта бўйича ажратмалар тўлиқ тушишини таъминлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий тўловлар ўз вақтида маблағ билан таъминланиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлашга харажатларни маблағ билан таъминлайди;
демографик прогнозлар асосида қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий аҳволини актуар ҳисоб-китоб қилади;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Молия вазирлигига киритади;
Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар ва ажратмалар тарифлари миқдорлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бюджети ижроси тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этади;
ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўғри тайинланганлиги ва тўланганлигини текшириш бўйича назорат-тафтиш ишларини амалга оширади ва ташкил этади;
имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш масалалари бўйича республика органлари, тармоқ уюшмалари, концернлар ва бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, уларни такомиллаштириш юзасидан келишилган таклифлар тайёрлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда пенсия таъминотининг нодавлат тизимини барпо этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади.
ижро этувчи ҳокимият республика, вилоят, туман, шаҳар органлари иштирокида кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган аҳолининг бошқа гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;
ижтимоий таъминот муассасаларида («Мурувват», «Саҳоват» уйларида, пансионатларда, санаторийларда) яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни, бу муассасаларнинг моддий-техника негизи мустаҳкамланишини ташкил этади;
ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам хизматининг комплекс тармоқларини яратади ва уларнинг иши устидан назорат қилади;
аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини маблағ билан таъминлаш учун маблағ жалб этиш ишида давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотларининг, муассасалар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам берувчи давлатга қарашли бўлмаган хизматлар ташкил этишга кўмаклашади ва улар иши назорат қилинишини таъминлайди;
ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотларнинг аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларини маблағ билан таъминлаш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётган ишларини, шу жумладан тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради.
ногиронларнинг касб-ҳунар-техника таълими ва уларни қайта ўқитиш бўйича идоравий ўқув юртларига раҳбарлик қилади;
инфратузилма объектларининг ногиронлар ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;
ногиронлар учун иш жойлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ногиронларнинг жамоат ташкилотларига ёрдам беради;
ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этилиши ва ривожлантирилишига, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;
ногиронларни ижтимоий соғломлаштириш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожлантирилишига кўмаклашади;
махсус ҳаракат қилиш воситалари, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламалар, ногиронларни соғломлаштириш ва уларни парвариш қилишнинг бошқа техник воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва уларни ишлаб чиқариш учун буюртмалар беради;
аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда протез-ортопедия буюмларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилишини таъминлайди;
ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракат қилиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Вазирлик тизимида режа-молия ишларини, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўтказиладиган тадбирларни ҳамда бу соҳадаги илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;
ўз ваколати доирасида Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини нормалаштириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тадбирларини амалга оширади;
тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар молия-хўжалик фаолиятига доир баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;
тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан давлат марказлаштирилган сармоя маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, Вазирлик тизимида объектлар қурилиши ва реконструкция қилиниши бўйича истиқболли дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, меҳнат ва ижтимоий таъминот органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улар учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;
Вазирлик олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни вазирликлар ва идоралардан, жойлардаги бошқарув ва давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ҳайъат мажлисларида вазирликлар ва идораларнинг, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг масъул ходимларининг Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарларига қонунда белгиланган тартибда маъмурий жазолар бериш;
илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни ўзига тегишли масалаларни ҳал этишга шартнома асосида жалб этиш;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасаларнинг меҳнат, иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва бошқа норматив ҳужжатларини бекор қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
11. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
ўз ваколатлари доирасида тасарруфидаги барча ташкилотлар ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар ва топшириқлар беради;
Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
вазир ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг, шунингдек тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг улар зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун масъулияти даражасини белгилайди;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари тўғрисидаги низомларни, тасарруфидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди;
Вазирлик марказий аппарати ходимларини ва Вазирликка бевосита бўйсунувчи муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра меҳнат ва ижтимоий муҳофаза бўйича ҳудудий бош бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, шунингдек туман (шаҳар) бўлимлари ва бошқа тасарруфидаги муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишга розилик беради;
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда давлат фахрий унвонлари, ёрлиқлар ва мукофотлар беришга тақдим этади;
13. Вазирликда Вазир ҳайъат раиси, лавозимига кўра вазир ўринбосарларидан, шунингдек Вазирлик ва унинг тизимининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзолари, Вазир ва унинг ўринбосарларидан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат меҳнат, иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш, марказий аппарат, маҳаллий органлар, тасарруфидаги ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарнинг фаолиятини такомиллаштириш, кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, муҳим ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, қабул қилинган қарорлар ижросини текширишнинг муҳим масалаларини кўриб чиқади, тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади.
Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
(14-банд қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 560-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 239-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази;
Ногиронлар учун республика касб-ҳунар-техника билим юрти (2004 йилда касб-ҳунар коллежига айлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда)нинг 2, 3 ва 6-бандларидаги, шунингдек ушбу қарорга 5-илованинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «Меҳнат вазирлиги», «Меҳнат вазирлигига», «Меҳнат вазирлиги томонидан» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги», «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низомни ва Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 29-модда):
қарорнинг номи ва матнидаги, низомлар ва уларга иловалар матнларидаги Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги Низомнинг 6-бандидаги «вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармалари, туман ва шаҳар меҳнат органлари томонидан» сўзлари «ҳудудий бош бошқармалар, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг I бўлими 5 ва 6-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг давлат ҳуқуқ меҳнат инспекторларига хизмат гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан берилади.
6. Меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимларининг давлат ҳуқуқ меҳнат инспекторларига хизмат гувоҳномалари Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан берилади»;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг IV бўлими 1, 2, 3-бандларидаги «Меҳнат вазири» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг V бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«V. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари инспекцияларининг ваколатлари»;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг V бўлимининг 4-бандидаги «меҳнат бўйича туман органлари» сўзлари «меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг VI бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари давлат ҳуқуқ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 35-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қароридаги:
12-илованинг 31-бандидаги «ижтимоий таъминот органи» сўзлари «ижтимоий таъминот бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-илованинг 2, 3, 8, 12 ва 13-бандларидаги «ижтимоий таъминот органлари» сўзлари «ижтимоий таъминот бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
XXV бўлим номидаги ва 1754 б-бандининг «г» кичик бандидаги «ва ижтимоий таъминот», «ижтимоий таъминот» сўзлари тегишлича «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
VIII қисмнинг 3-банди номидаги ва IX қисм номидаги «ижтимоий таъминот» сўзлари «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
IX қисм «мутахассислари» сўзи олдидан «ижтимоий таъминот туман ва шаҳар бўлимлари» сўзлари қўшилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг:
7-бандидаги «ижтимоий таъминот органи» сўзлари «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошидаги ва 12-банднинг иккинчи хатбошидаги «ижтимоий таъминот органлари», «ижтимоий таъминот органи» сўзлари тегишлича «ижтимоий таъминот бўлимлари», «ижтимоий таъминот бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг:
6-бандига изоҳдаги ва 16-банднинг биринчи хатбошидаги «ижтимоий таъминот органлари» сўзлари «ижтимоий таъминот бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-бандининг биринчи хатбошидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-илованинг IV бўлимига изоҳнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги ва 2-бандидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартиби II бўлими 4-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 14-сон, 112-модда)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга Бизнес-фонд томонидан кредит беришнинг асосий шартлари I бўлимининг 1 ва 3-бандларидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида» 1995 йил 8 августдаги 311-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 27-модда)нинг тўртинчи хатбошидаги «ижтимоий таъминот органлари» сўзлари «ижтимоий таъминот бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида» 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 10-сон, 41-модда)нинг:
1) 1-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 560-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 239-модда)
4) Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (қарорга 2-илова)нинг:
«5. Рухсатнома бериш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади»;
7, 8, 9 ва 16-бандлардаги меҳнат бўйича ҳудудий органларга кўрсатмалар Агентликка кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
13 ва 14-бандлардаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Агентликка кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
16-банддаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» ҳақида 1996 йил 24 майдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 6-сон, 18-модда)нинг 3-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарорининг 10 ва 12-бандларидаги «Меҳнат вазирлиги» ҳамда «Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг:
6-банди «в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан» сўзлари «Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда):
2-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 3, 5 ва 7-бандлардаги Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Молия вазири Б.С. Ҳамидовнинг, Меҳнат вазири» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Р.С.Азимовнинг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 11 декабрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996й., 12-сон, 36-модда)га 1-илованинг VII бўлими 2-бандидаги, 3-илованинг VII бўлими 2-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997й., 3-сон, 11-модда)га 4-илованинг 10-бандидаги «ва ижтимоий таъминот» сўзлари «меҳнат ва ижтимоий таъминот» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомда:
III ва IV бўлимлар матнидаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига»;
III бўлимнинг 3-банди биринчи хатбошидаги «вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«махсус текширишнинг барча материаллари нусхаларини вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, шунингдек тегишли вазирликка (корпорация, уюшма, концернга), корхонага ва унинг юқори турувчи хўжалик органига, жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади»;
IV бўлимнинг 6-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси кенгашида», «Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармаси кенгаши» сўзлари тегишли равишда «Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси кенгашида», «Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси кенгаши», сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг VI бўлими биринчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарори (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 344-сон қарори таҳририда)га 2-илова 5-бандидаги «Ижтимоий таъминот органларининг» сўзлари «Ижтимоий таъминот бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 2-иловадаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартибининг 7.2-бандидаги ва Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқаришнинг намунавий шартномаси (кўрсатиб ўтилган Тартибга илова)нинг 8.1-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 12-сон 44-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 22-банднинг иккинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-бандда, 13-банднинг иккинчи хатбошида, 14-банднинг учинчи хатбошида, 15-бандда, 16-банднинг иккинчи хатбошида ва 22-банднинг биринчи хатбошидаги шаҳар (туман) меҳнат бўлими ва меҳнат органларига кўрсатмалар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-илованинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг маҳаллий органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 августдаги 185-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 30-31-сон, 235-модда)
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий суғуртага бадаллар миқдорлари тўғрисида» 1999 йил 30 июлдаги 372-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
3-бандда «ижтимоий таъминот» сўзлари «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатининг 1-бандидаги «ижтимоий таъминот муассасалари» сўзлари «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорининг 2-бандидаги, 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 5-бандидаги, шунингдек 1-илованинг II бўлими 3-бандидаги, V бўлимнинг иккинчи хатбошидаги, VI бўлимнинг 16-18-бандларидаги, 2-илованинг 22-банди тўққизинчи хатбошидаги, 23-бандидаги Меҳнат вазирлигига кўрсатмалар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида» 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 60-модда)нинг 9-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомнинг 31-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги 490-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 447-модда)
35. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 ноябрдаги 464-сон қарорининг 7-бандидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги 490-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 447-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 18 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 18-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқариш масалаларини бошқариш тўғрисида» 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 27-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги Низомни, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 30 сентябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 9-сон, 35-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида» 1994 йил 7 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 50-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3, 4 ва 5-бандлари.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари рўйхатининг 3-банди.