LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорини бажариш юзасидан ва давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва Кадрлар бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт Кенгаши тўғрисида Низомнинг 8-бандидаги «биринчи» сўзи чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ давлат солиқ органлари ҳақида» 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори 4-бандининг иккинчи хат боши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 9-банди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Режим ва кадрлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма деб аталади)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқи ва жавобгарлигини белгилайди.
1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
1.3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари бўйсунувида бўлади. Бош бошқарма тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари Давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарларига ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосарига бўйсунадилар.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
кадрларни танлаш ва жойи-жойига қўйиш тадбирларини уларнинг ахлоқий ҳамда ишчанлик фазилатларига, амалий иш тажрибаларига мувофиқ амалга ошириш;
касбий тайёргарлик ва ҳуқуқий онгнинг юқори даражасига эришиш мақсадида солиқ органлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш;
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари билан иш олиб боришни назарда тутувчи олдини олиш-профилактика тадбирлари тизими ташкил этиш;
давлат солиқ хизмати органларининг асосий функциялари ва вазифаларига мувофиқ солиқ органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш тизимини доимо такомиллаштириб бориш, солиқ органлари тизими таълим комплексларини ташкил этиш;
Давлат солиқ қўмитасининг ўқув тузилмаларини солиқ органларининг ва бошқа вазирликлар ҳамда идораларнинг етакчи мутахассисларидан иборат юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;
солиқ органлари тизимига қирувчи ўқув муассасалари учун илмий асосланган ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
кадрлар таркиби билан ишлаш учун маълумотларнинг норматив, ахборот компьютер базасини яратиш ва кадрларни шакллантириш, ўқитиш (тайёрлаш, қайта тайёрлаш) ишлари бўйича барқарор, изчил, узлуксиз жараённи таъминлаш;
солиқ органлари фаолияти хавфсизлиги шунингдек, уларнинг ходимларини хизмат мажбуриятларини бажараётганларида ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;
солиқ органлари айрим мансабдор шахсларининг солиқ тўловчиларга конунга хилоф равишда таъсир қилишлари механизмларини ўрганиш ва уларни аниқлаш;
солиқ органларида коррупция фактларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
давлат солиқ хизмати органларининг коррупциялашувига олиб келувчи ғайриқонуний ҳаракатларга барҳам бериш чора-тадбирларини амалга ошириш;
в) давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш бўйича:
давлат солиқ хизмати органларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш мақсадида профилактика ишларини олиб бориш;
давлат солиқ хизмати органларининг молия-хўжалик фаолияти ва уларнинг ўз функционал вазифаларини бажаришлари устидан назоратни амалга ошириш.
давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар, мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ва уларга махсус унвонлар бериш учун материаллар тайёрлайди;
давлат солиқ хизмати органларининг раҳбар кадрлари билан иш олиб боради, уларни тўғри танлашни ва жой-жойига қўйишни, ахлоқий ҳамда ишчанлик фазилатларини ўрганишни таъминлайди;
шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарларини алмаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, белгиланган тартибда раҳбарлик ишларига кўтариш учун кадрларнинг жорий ва истиқбол захирасини шакллантиради;
давлат солиқ хизмати органларини кадрлар билан тўлдириш ва ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширади, кадрларга бўлган эҳтиёжни режалаштиради, бўлинмаларни мутахассислар билан тўлдириш манбаларини белгилайди;
давлат солиқ хизмати органлари учун мутахассислар тайёрлашда солиқ коллежлари, олий ва ўрта махсус ўқув муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ўқув жараёнида солиқ хизмати раҳбарлар таркиби ва етакчи мутахассисларининг қатнашишларини таъминлайди;
давлат солиқ хизмати органларининг ўқув бўлинмаларига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилади, ходимларни ўқитишнинг маъно-моҳиятини, шакллари ва усулларини белгилайди;
давлат солиқ хизматида ахлоқий даражани ошириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади, ходимларни ватанпарварлик руҳида, ҳуқуқий, маънавий ва маърифий руҳда тарбиялаш ишларини олиб боради;
кадрлар қўнимсизлиги ва уларнинг алмашинувини камайтириш, мутахассисларнинг ишда жойлашиб келишини таъминлаш чора-тадбирларини олиб боради;
солиқ органлари айрим мансабдор шахсларининг солиқ тўловчиларга қонунга хилоф равишда таъсир қилишлари механизмларини ўрганади ва уларни аниқлайди;
солиқ органларида коррупция фактларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил қилади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
солиқ органларида коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, профилактика тадбирларини олиб боради;
тезкор ахборотнинг асослилигини текшириш бўйича тадбирлар ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органлари биноларига ёки давлат солиқ хизмати органлари томонидан текширув олиб борилаётган юридик ва жисмоний шахслар эгаллаб турган биноларга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб боради;
давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан ўз вазифаларининг совуққонлик билан бажарилиши ҳолларини аниқлаш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат тартибдаги текширишларни ташкил этади;
ахборотлар олишни таъминлайди, мазкур тизимда коррупцияга олиб келувчи воқеалар ёки солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборотлар устида ишлайди ва уларни таҳлил қилади;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, берилган ҳуқуқлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари хавфсизлигини, солиқ органлари ходимларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
солиқ органларининг чет элларга жўнаб кетаётган, шунингдек, хорижий давлатларнинг вакиллари билан ишлаётган ходимлари билан режим тадбирларини амалга оширади;
давлат сирлари сақланишини таъминлаш, махфийлик режимига риоя қилиш, хизмат ахборотини ва компьютер тармоқларини ҳимоя қилиш тадбирларини олиб боради;
давлат солиқ хизмати органлари тизимида объектнинг ички режимини мустаҳкамлаш тадбирларини олиб боради;
ишга тавсия қилинаётган шахсларни қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқади, коррупциялашган ва жиноятчи элементларнинг, ўзларининг ахлоқий ва ишчанлик сифатлари билан Давлат солиқ қўмитаси тизимида ишлашга нолойиқ шахсларнинг солиқ органларига кириб қолишларига барҳам бериш чора-тадбирларини кўради;
в) қуйи солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш бўйича:
қуйи солиқ органларининг молия-хўжалик фаолиятини, смета мақсадларидаги ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, сметаларнинг бажарилиши, маблағлардан ўз ўрнида фойдаланилиши, маблағларнинг тежаб-тергаб сарфланиши ва уларнинг сақланиши, молия интизомига риоя қилиниши ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ҳамда бюджет бўйича ҳисобот тузишнинг тўғрилиги масалаларини тафтиш қилади;
қуйи солиқ органларида ўтган тафтиш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар ва бузилишларни бартараф этишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек, давлатга етказилган моддий зарарни қайтариш чора-тадбирларни кўради;
қуйи солиқ органлари томонидан моддий ресурслар ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хўжасизлик, давлат маблағларини талон-торож қилиш, ўринсиз ва мақсадсиз сарфлаш, смета интизоми бузилишлари ҳолларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;
қуйи солиқ органларида дастлабки ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини ташкил этиш, ҳисобга олишни механизациялаш, бухгалтерия ҳисоботини юритишнинг тўғрилигини ҳамда ишончлилигини такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга оширади;
давлат солиқ хизмати органларида солиқ қонунчилиги ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.
4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
солиқ органларининг ҳам барча тизимига ҳам айрим таркибий бўлинмаларига, ҳудудий органларига дахлдор масалаларни Давлат солиқ қўмитаси раисига ва Ҳайъатга кўриб чиқиш учун тақдим этиш ва улар кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;
ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бошқарув иш услуби ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
давлат солиқ хизмати телекоммуникация воситаларига ва компьютер технологияларига уларни муҳофаза қилиш тадбирларини таъминлаш учун кириш ҳуқуқига эга бўлиш;
суиистеъмолликлар ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳоллари тўғрисидаги шикоятларни, хатларни, оммавий ахборот воситаларида берилган хабарларни текширишни амалга оширади;
солиқ органларининг мансабдор шахсларидан маълумотномалар, тушунтириш хатлари ва хизматга оид бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
бошқа идоралар, муассасалар ва ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг, хизмат фаолиятлари масалалари бўйича ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумотларни бузиб кўрсатишга солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашга, шунингдек, бюджет маблағларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларини сарфлашга алоқаси бўлган ҳар қандай ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;
(4.1-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
текширишлар ҳамда тафтишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш учун давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилардаги ҳужжатларни қонунда белгиланган тартибда олиб қўйиш;
тафтишлар ва текширишлар ўтказишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва камчиликлар бўйича давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларидан ва мутахассисларидан тушунтириш хатлари олиш.
4.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади.
5.1. Бош бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.1-бандининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 августдаги 168-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 323-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида хавфсизлик ва солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўлимлари, Кадрлар бўлимлари ва назорат-тафтиш ишлари махсус бўлимлари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.2. Бош бошқарма Давлат солиқ бошқармалари тегишли минтақавий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Бош бошқарма, минтақавий бўлинмалар фаолияти Давлат солиқ қўмитаси режаларига ва марказий аппаратда Давлат солиқ қўмитаси раисининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари ҳамда жойларда Давлат солиқ бошқармаси бошлиқларининг режим ва кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланадиган иш режаларига мувофиқ амалга оширилади.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.3. Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
6.4. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланиш, корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.
6.5. Бош бошқарма ўзининг функционал вазифаларини Давлат солиқ қўмитасининг бошқа таркибий бўлинмалари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорликда бажаради.
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош Назорат-тафтиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма деб аталади) фаолиятига тегишли бўлган вазифаларни, функцияларни, ҳуқуқ ва масъулиятни белгилайди.
1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарига бўйсунади. Бош бошқарма тузилмаси ва унинг штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
(1.3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 августдаги 168-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 323-модда)
Бош бошқарма Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларида ўз фаолиятида бевосита унга бўйсунадиган назорат-тафтиш бўлинмаларига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
1.5. Бош бошқарма ходимларини тайинлаш, лавозимга кўтариш ва бошқа лавозимга ўтказиш Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатлар асосида текшириш (тафтиш)ларни ҳамда Ҳукумат қарорлари билан назорат солиқ органларига юкланган масалалар бўйича назорат тартибидаги текширишларни белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлардан ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни (кейинги ўринларда солиқлар деб аталади) ҳисоблаб чиқаришда, ундиришда қонунийликка риоя қилиниши, тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш;
(2.1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларни комплекс текширишларнинг истиқболли режаларини тайёрлаш, текширишлар ўтказиладиган объектларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш;
ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларни ўтказиш жараёни ҳамда тартиби устидан назорат ўрнатиш, шунингдек, уларни ўтказишда (барча даражадаги солиқ органларига) амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан текширишлар материаллари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиниши ва молиявий санкциялар қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар якунлари бўйича бюджет олдидаги мажбуриятларнинг бажарилиши (қўшимча ҳисобланган суммалар, молиявий санкциялар, маъмурий жарималар ва шу кабиларнинг ундирилиши) устидан назорат ўрнатиш;
ҳужжатлар асосида, ва назорат тартибидаги текширишлар натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилишлари ва бошқа фактлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
фуқароларнинг солиқ қонунчилиги бузилишлари фактлари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.
солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва солиқ қонунчилиги соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширади;
Бош бошқарманинг ҳудудий назорат-тафтиш бўлинмаларининг, солиқ бошқармалари ва солиқ инспекцияларининг ҳужжатлари асосида ҳамда назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш ва ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, ишларни улар билан ҳамкорликда олиб боради;
белгиланган тартибда, Давлат солиқ қўмитаси иш режасига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, банклар бўлинмаларининг, шунингдек, мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъи назар, бошқа хўжалик юритувчи молия-хўжалик фаолиятини ҳужжатлар асосида комплекс ва назорат тартибидаги текширишларни ташкил этади ҳамда ўтказади, уларнинг натижалари бўйича тегишли ахборотлар ва маълумотномалар тайёрлайди;
мулкчилик шакли ва фаолият туридан қатъи назар, солиқ қонунчилигини қўпол равишда бузаётган ва солиқ органларида ҳисобда туришдан ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда ҳужжатлар асосида текширади;
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида содир этилган операцияларнинг қонунийлигини ва тўғрилигини, ҳужжатларнинг асллигини, улардаги ҳисоб-китобларнинг арифметик жиҳатдан тўғрилигини, ҳужжатларнинг ҳисобот ва бухгалтерия ҳужжатларининг белгиланган шаклларига мослигини аниқлаш учун назоратни амалга оширади;
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида амалга оширилган операцияларнинг амалда содир этилганлигини, ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг амалда олинганлигини ёки берилганлигини, ишлар, хизматларнинг амалда бажарилганлигини ёки кўрсатилганлигини текширади;
хўжалик юритувчи субъектларда пул маблағлари ва моддий бойликларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналарда моддий бойликларни корхоналар ҳудудига келтириш ва унинг ҳудудидан олиб кетишда рухсатнома тизими ишини ташкил этишнинг аҳволини текширади;
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар турли хатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текширади;
тафтиш қилинаётган ташкилотда мавжуд бўлган ёзувларни, ҳужжатлар ва маълумотларни пул маблағлари, моддий бойликлар ва ҳужжатлар олинган ёки берилган ташкилотлардаги тегишли ёзувлар, ҳужжатлар ва маълумотлар билан солиштириб чиққан ҳолда белгиланган тартибда муқобил текширишлар ўтказади;
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида тафтиш қилинаётган хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлган тўлов ҳужжатлари нусхаларини мазкур топшириқни бажарган банк муассасасида сақланаётган асл тўлов ҳужжатлари билан солиштириб чиқади;
ҳужжатлар асосида текширишлар давомида хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва тайёр буюмларни тортиб кўради ва ўлчайди, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ва тақдим этилган солиқ ҳисоб-китобларининг тўғрилигини аниқлаш учун хом ашё ва материаллар сарфи нормалари, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўғри ҳисобдан чиқарилишини, тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинишини маҳсулот чиқиши нормалари ҳамда моддий бойликларни сақлаш ва ташишдан табиий йўқотишлар нормалари тўғри белгиланишини аниқлаш учун хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришда назорат тариқасида ишлатиб кўради, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида текширади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва давлатга солиқ тўлашдан, савдо ва хизматлар кўрсатиш, акциз солиғи солинадиган алкоголли ҳамда тамаки маҳсулотларини сотиш ва маркалаш қоидаларига риоя қилишдан бўйин товлаётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлаш юзасидан назорат тариқасида текширишларни амалга оширади;
аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса аппаратларини қўллашга доир қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, назорат-касса аппаратларидан фойдаланган ҳолда олинган нақд пул маблағларининг тўлиқ кирим қилиниши устидан доимий ва амалий назоратни амалга оширади;
ишлаб чиқариш ва тегишлича даромад ҳажмларини яшириш, сотилган маҳсулот, кўрсатилган хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш, моддий харажатларни асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ёки сунъий равишда кўпайтириш ёхуд моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари сарфи нормативлари (лимитлари) ва амортизация ҳисобини нотўғри қўллаш механизмларини ўрганади ва аниқлайди;
юридик шахслар томонидан ҳисобга олинмаган (яъни, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар)ни сотиш механизмларини ўрганади ва аниқлайди;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ инспекцияларида ҳисобга туришдан бўйин товлаётган механизмларини аниқлайди;
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)га ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар олиб борилаётганда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради;
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)ни ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар натижалари билан таништиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 88-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигига риоя қилади;
Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Бош бошқарманинг назорат-тафтиш бўлинмалари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларида қатнашади;
таҳлилий ишларни олиб боради, ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишлар материалларини умумлаштиради ва аниқланган ўзига хос солиқ бузишлар бўйича уларни бартараф этиш ва бундан кейин уларга йўл қўймаслик юзасидан белгиланган тартибда таклифлар тайёрлайди;
Давлат солиқ қўмитасининг тегишли хизматлари билан биргаликда Бош бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича касбий ўқишларини ташкил этади;
назорат-тафтиш ишлари бўйича статистика маълумотларини йиғиш ва мукаммаллаштиришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этади;
ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларда иштирок этиш учун Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларининг бошқа ходимларини Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти билан келишган ҳолда жалб этади;
Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган ишлар номенклатурасига мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Бош бошқарма ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари томонидан қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам умумлаштириб боради ва уларни ҳар чоракда тайёрлайди.
4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
солиқ тўловчилардаги молия ҳужжатларини, шартномалар (контрактлар), бизнес-режалар, сметалар, даромадлар тўғрисидаги декларацияларни, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ субъектлардаги ҳужжатларни муқобил текшириш), текширишлар чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур тушунтириш хатлари, маълумотномалар ва маълумотлар олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
текширишларни ўтказиш вақтида юридик ва жисмоний шахслардан хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) фаолиятига тааллуқли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар олиш ва улардан нусхалар олиш;
(4.1.-бандининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
банк ва бошқа кредит-молия муассасаларидан хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг ҳисоб-китоб ва бошқа хил счётларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
божхона органларидан ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан импорт-экспорт операцияларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни ва хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) ҳақидаги бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
солиқ қонунчилиги бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)дан даромад (фойда) ва солиқ олишининг бошқа объектлари, шунингдек, ҳуқуқ бузишлар яширилганлигидан далолат борувчи ҳужжатларни, шунингдек, ҳуқуқни бузиш ашёларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;
зарур ҳолларда кассаларни ва касса хоналарини, омборларни, архивларни муҳрлаб қўйиш, қалбакиликлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланганда ҳужжатларни олиб қўйиш, текширилаётган хўжалик субъектлари раҳбарларидан асосий воситаларни, товар-моддий бойликларни, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;
товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим фабрикатлар намуналарини, шунингдек, ҳужжатларни текширишлар, тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказиш учун олиб қўйиш;
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар) (шу жумладан, алоҳида режимда ишлайдиган (корхоналар)нинг даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ва бошқа жойларини ва ўринларини, улар жойлашган жойдан қатъи назар, текшириш, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни хатлаш;
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)дан аниқланган қонун бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг улар ҳужжатлар асосида ва назорат тартибидаги текширишларни ўтказишга ёки текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларини даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ хоналар ва жойларга киришига тўсқинлик қилган, давлат солиқ органларига ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига текширишларни ўтказиш вақтида молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тақдим этмаган (ёки тақдим этишни рад этган) ҳолларда уларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга мурожаат қилиш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно);
(4.1.-бандининг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
қурилиш, монтаж, тузатиш ва бошқа ишларни назорат тариқасида ўлчаш учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
иқтисодий соҳалардаги жиноятчиликка қарши курашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий-техника воситалари ва усулларидан фойдаланиш;
аниқланган ҳуқуқ бузилишлар фактлари бўйича тушунтиришлар олиш учун солиқ хизмати органларига мансабдор шахслар, фуқароларни қонунда белгиланган тартибда таклиф қилиш;
давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация воситалари ва компьютер технологияларидан фойдаланиш;
солиқ органларининг барча тизими каби айрим таркибий бўлимларига, ҳудудий органларига ҳам тааллуқли бўлган масалаларни Давлат солиқ қўмитаси раиси ва ҳайъат кўриб чиқиши учун тақдим этиш ва улар кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;
Бош бошқарма ваколатига тегишли материалларни умумлаштириш, тегишли солиқ органларининг раҳбариятига уларнинг ташкилий амалий фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.
4.2. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади;
5.1. Бош бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;
ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва хўжалик юритувчи субъектлардаги солиқ солиш базасини камайтирганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;
5.3. Бош бошқарма ходимлари томонидан ўз хизмат ваколатларининг ошириб юборилиши, шунингдек, уларга юкланган функционал вазифаларнинг бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.
6.1. Бош бошқарма тузилмаси ва унинг штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади. Бош бошқарма қуйидагилардан ташкил топади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6.1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
6.3. Бош бошқарма ўз ишини Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик ва жорий иш режалари асосида олиб боради.
6.4. Бош бошқарма мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, кўп йиллик хизмати учун устамалар, бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.5. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимларига республика бюджети ҳисобига улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.
(6.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.6. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.
6.7. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз олдиларига қўйилган вазифаларни Давлат солиқ қўмитасининг бошқа бошқармалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳал этадилар.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида хизматга қабул қилиш тартибини ва мансабдор шахслар томонидан давлат хизматини ўташ шарт-шароитларини, уларнинг масъулиятини, шунингдек, уларга махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартибини белгилайди.
1. Мансабдор шахсларнинг уларнинг солиқ органларидаги хизмати билан боғлиқ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
раҳбарлик лавозимлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалар бошлиқлари, бошқармалар, бўлимлар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг, давлат солиқ инспекцияларининг, давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
инспекторлар таркиби лавозимлари — давлат солиқ хизмати барча даражалардаги органларининг солиқ хизмати инспекторлари.
3. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқ органларида штатдаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узоқ муддат ишлаганлигига мувофиқ равишда қуйидаги махсус унвонлар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадилар.
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу банднинг биринчи — учинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органи раҳбари томонидан тайинланадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
5. Солиқ органларида хизматга ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
6. Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисос бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган шахслардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари олий иқтисодиёт, молия ёки юридик маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Танлов синовлари ўтказиш ва хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлар таркиби олий иқтисодиёт маълумотига ҳамда солиқ органлари назорат хизматларида, Марказий аппарат ходимлари учун— камида 5 йил ва минтақавий бўлинмалар ходимлари учун— камида 3 йил, умумий иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассислардан бутланади.
меҳнат қонунчилигига мувофиқ илгари иш берувчи ташаббусига кўра солиқ органларидан бўшатилган (Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2 ва 5-бандлари бўйича бўшатилган ҳоллар бундан мустасно) шахслар солиқ органларига хизматга қабул қилинмайдилар.
Давлат солиқ органларида хизмат қилиш тўғрисидаги намунавий меҳнат шартномаси шакли Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Солиқ органларига хизматга қабул қилинаётган шахслар штатдаги лавозимга меҳнат шартномасига мувофиқ уч ой синов муддати билан тайинланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган шахслар бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
10. Солиқ органига хизматга қабул қилинган шахсга бутун хизмат даври учун шахсий табель тартиб рақами берилади.
солиқ органларининг мансабдор шахси вазифани асосий ёки турдош ихтисос бўйича олинган маълумотга мувофиқ ёхуд мавжуд иш тажрибасига мувофиқ бажариши керак. Бошқа ихтисос бўйича вазифаларни бажариш зарурати бўлганда улар қайта тайёрлаш ва тажриба орттиришдан ўтадилар;
мансабдор шахслар янада юқори раҳбарлик лавозимига тасдиқлангунгача ушбу лавозимни бажариб турувчи этиб тайинланишлари мумкин, бунда уларнинг вазифаларни бажариб туриш узлуксиз муддати уч ойдан ошмаслиги керак;
яқин қариндош бўлган ёки яқин қариндошлиги бўлган (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) солиқ органлари мансабдор шахсларининг, агар уларнинг хизмати бир-бирига бевосита бўйсуниш ёки назоратда бўлиш билан боғлиқ бўлса, айнан бир солиқ органида хизматни ўташига рухсат этилмайди.
12. Мансабдор шахсларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг амалий ишда намоён қилган касбий, ахлоқий ва ишчанлик сифатларига қараб амалга оширилади.
13. Ишчанлик ва ахлоқий сифатларини, касб бўйича хизматга лаёқатини баҳолаш ҳамда шахсий қобилияти ва иш тажрибасига мувофиқ оқилона жойлаштириш учун солиқ органларининг мансабдор шахслари ҳар уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади. Навбатдан ташқари аттестациялар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига биноан ўтказилади.
Солиқ органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш асослари ва тартиби Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Солиқ органларининг мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
14. Солиқ органларининг мансабдор шахслари Давлат солиқ қўмитаси ўқув юртларида ёки бошқа ўқув юртларида, курсларда, семинарларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда ва шарт-шароитларда тайёргарлик, қайта тайёргарлик ҳамда малака оширишдан ўтадилар.
Солиқ органларининг мансабдор шахсларини жисмоний тарбия-спорт бўйича тайёрлаш уларнинг хизмат жойларида ёки Давлат солиқ қўмитаси ўқув юртларида, Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
15. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин. Рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чоралари турлари, уларни қўллаш тартиби, шунингдек, солиқ органлари бошлиқларининг хизмат интизомини сақлаш бўйича ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Давлат солиқ қўмитаси томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Давлат солиқ хизмати органларининг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
16. Солиқ органларининг мансабдор шахсларини бошқа лавозимларга ўтказиш меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
формали кийим-бош кийиб юришга мажбурдирлар. Кийим-бош билан таъминлаш нормалари ва уларни кийиб юриш, фарқловчи белгиларни тақиб юриш муддатлари Республика солиқ органларида формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби тўғрисидаги Низом билан, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.
корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш (илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан шуғулланиш бундан мустасно);
қариндошлар, танишлар ва бошқа чет шахслар илтимосига кўра амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этмаслик;
моддий-техника ва ахборот билан таъминлаш, молия воситаларидан, давлатнинг бошқа мол-мулкидан, шунингдек, хизмат ахборотларидан лавозим вазифалари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
19. Солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан халқаро ва давлатлараро симпозиумларда, конференцияларда ҳамда иш (хизмат) тусидаги бошқа учрашувларда олинган 200 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ қимматбаҳо совғалар белгиланган тартибда бюджет даромадига ўтказилади, уларнинг мусобақаларда, ижодий ва касб бўйича танловларда олган шахсий совринлари бундан мустасно.
20. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари республика бюджети маблағлари ҳисобига давлат томонидан мажбурий суғурта қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Солиқ хизмати мансабдор шахсларига меҳнат таътиллари бериш тартиби меҳнат қонунчилиги билан белгиланади.
Мукофотлар, компенсациялар, моддий ёрдамлар бериш тартиби ва уларнинг манбалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари хизмат фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тан жароҳатлари олганда ёки ҳалок бўлганда бир йўла бериладиган нафақалар тўлаш тартиби ва миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.
22. Таркиб мансабдор шахсларининг ва улар оила аъзоларининг ҳаёти, саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини ушбу шахслар томонидан хизмат бурчини бажариши, муносабати билан жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан кафолатланади.
23. Солиқ органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида кўрсатган мардлиги ва жасорати, хизмат вазифаларини намунали адо этганлиги учун қонунчиликка мувофиқ давлат мукофотларига тақдим этилиши ва рағбатлантирилиши мумкин.
24. Солиқ органларининг мансабдор шахслари бошлиқларининг қасддан берилган ноқонуний тусдаги буйруқларини бажармаслик ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳолда улар юқори турувчи бошлиқлар буйруғини бажармаганлик сабабларидан юқори органларни хабардор қилишга мажбурдирлар.
25. Солиқ органларининг мансабдор шахслари мансабдор шахсларнинг уларга нисбатан интизомий танбеҳлар, лавозимдан четлатиш ёки бўшатиш тўғрисида қабул қилган қарорлари юзасидан юқори ташкилотларга ва судларга шикоят беришга ҳақлидирлар.
26. Хизмат вазифаларини ёки хизмат бурчини бажариш муносабати билан солиқ органларининг мансабдор шахси мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағларидан тўланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Солиқ органларининг мансабдор шахслари ушбу Низом ҳамда хизматни ўташ ва Кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига аниқ риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
28. Солиқ органларининг раҳбарлари ўзларига бўйсунувчи ходимларни хизмат учун хавфсиз, мақбул шарт-шароитлар билан таъминлашга, уларнинг солиқ хизмати тўғрисидаги қонунчиликда, бошқа ҳужжатларда ва ушбу Низомда назарда тутилган ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, уларга хизмат бўйича кўтарилиш ва маданий ҳордиқ учун имкониятлар яратишга мажбурдирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат солиқ хизмати органларининг малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларига, аттестациядан ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, тадрижий тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:
Штатдаги лавозим* | Махсус унвон |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси | Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари | Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари | Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси |
Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлари | Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси |
Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармадаги бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раиснинг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, солиқ қонунчилиги бўйича бош эксперт, раис ҳузуридаги котибият референти, навбатчи қисм бошлиғи | Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси |
Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, мустақил ёки бошқармадаги бўлим бошлиғининг ўринбосари, раис ёрдамчиси, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, бош давлат солиқ инспектори, бош суриштирувчи, тезкор ходим, шуъба мудирлари, бош иқтисодчи, бош мутахассис | Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси |
Мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари, етакчи мутахассис, фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис, катта давлат солиқ инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, катта суриштирувчи, етакчи бухгалтер, бош юрист-консультант, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, солиқ коллежларининг катта ўқитувчилари | Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси |
Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, навбатчи қисм навбатчисининг ёрдамчиси, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилари | Солиқ хизматининг I даражали инспектори |
Штатдаги лавозим* | Махсус унвон |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари | Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бошқарма бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари | Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси |
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шуъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, шаҳарлар, вилоятлар марказлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тезкор ходимлари, бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари | Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси |
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлим ва шуъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори, бош суриштирувчилар | Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мутахассислари, Солиқ академияси илмий кенгаши котиби, катта суриштирувчилар | Солиқ хизматининг I даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, суриштирувчилар | Солиқ хизматининг II даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ участка инспекторлари, етакчи мутахассислари | Солиқ хизматининг III даражали инспектори |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I тоифали мутахассислари | Солиқ хизматининг инспектори |
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси унвонлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг 1 даражали инспектори унвонлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан;
солиқ хизматининг II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори унвонлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Махсус унвонда хизмат қилиш муддати унвон бериш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб ҳисобланади. Мансабдор шахсларнинг пасайтирилган махсус унвонда бўлган вақти тикланган унвондаги хизмат муддатига қўшилмайди.
33. Раҳбарлик лавозимига янги қабул қилинган мансабдор шахсларга махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозими бўйича синов муддати тугагандан кейин берилади, инспектор махсус унвони бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
34. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига, янада юқорироқ унвон бериладиган лавозимга ўтказилганда ва тайинланганда, унга навбатдаги махсус унвонни, янги лавозимда бўлиш муддатидан қатъи назар, ва навбатда ва муддатларга риоя қилмасдан олиш ҳуқуқи берилади, лекин мазкур унвон унинг махсус унвонидан икки даражадан юқори бўлмаслиги керак.
35. Солиқ органларининг интизомини жазо олган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ёки қонунчиликни ёки хизмат интизомини бузганлик факти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётган мансабдор шахсларини навбатдаги махсус унвонларни беришга ёки рағбатлантиришга тавсия этиш интизомий жазо олиб ташлангунгача ёхуд жиноий иш озод қилувчи асослар бўйича тўхтатилгунгача ёки хизмат текшируви тугагунгача амалга оширилмайди,
36. Истисно тартибида, солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари навбатдаги махсус унвонларни муддатидан олдин ёки эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвонни қуйидаги мезонлар бўйича беришлари мумкин:
хизмат бурчини бажариш вақтида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва мардлиги учун — эгаллаб турилган махсус унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар;
хизмат вазифаларини виждонан бажаргани ва ишдаги юксак ютуқлари учун — махсус унвон бўйича белгиланган хизмат муддатининг камида ярми ўтгандан кейин.
Солиқ органларининг мансабдор шахсларига махсус унвон эгаллаб турилган штатдаги лавозим бўйича белгилангандан бир даража юқори унвон солиқ органларидаги хизматнинг бутун даври мобайнида фақат бир марта берилиши мумкин.
37. Солиқ органи раҳбари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач навбатдаги унвон бериш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдир.
Мансабдор шахсларни навбатдаги махсус унвон беришга тақдим этиш асоссиз равишда кечиктирилган тақдирда, солиқ органи раҳбари меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади,
38. Солиқ органларининг мансабдор шахсларига берилган махсус унвонлар уларда умрбод сақланиб қолади.
39. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда илгари берилган махсус унвонлар сақланади.
Бунда, агар эгаллаб турилган лавозим янада юқорироқ унвонни тақозо этса, у ҳолда ушбу унвон синов муддати тугагач берилади ва у илгариги махсус унвондан кўпи билан икки даража юқори бўлиши керак.
Агар эгаллаб турилган лавозим пастроқ махсус унвонни тақозо этса, у ҳолда хизматга қайтадан қабул қилинган шахсларда уларнинг илгари берилган махсус унвони сақланиб қолади.
40. Мансабдор шахсларга навбатдаги махсус унвон беришга тавсия этишни кечиктириш, махсус унвонни бир даражага пасайтириш Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан ўз ваколатлари доирасида, тегишли даражадаги бошқарма раҳбарлари тақдимномасига биноан, хизмат бурчини бузганлик, хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганлик учун амалга оширилади.
Солиқ органларининг махсус унвони пасайтирилган мансабдор шахслари илгариги махсус унвонига Давлат солиқ қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишли даражадаги бошқармалар раҳбарларининг тақдимномасига биноан тикланадилар.
Мансабдор шахсларнинг илгариги махсус унвонга тиклангунларигача уларга навбатдаги унвон берилишига ёки уларнинг махсус унвони такроран пасайтирилишига йўл қўйилмайди.
42. Солиқ органларининг махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларига ҳар ойда махсус унвони ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган) ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига нисбатан коэффициентлар билан (мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ) белгиланади.
Узоқ йиллар хизмат қилганлик учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Солиқ органларининг Солиқ академиясига ва солиқ коллежларига ишга ўтказилган мансабдор шахсларида уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлик учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Солиқ академиясида ва солиқ коллежларида ишлаган вақт, солиқ органларига хизматга қайтиб келинганда, махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
44. Солиқ органларининг мансабдор шахсларини хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади.
45. Жиноят содир этганлик учун суд томонидан жазоланган мансабдор шахслар, ҳукм қонуний кучга киргандан кейин солиқ органларидан бўшатиладилар.
46. Вафот этган, ҳалок бўлган ёки белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб эътироф этилган мансабдор шахслар солиқ органларининг ходимлар таркибидан чиқариладилар.
Махсус унвон номи | Лавозим маошига қўшимча ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида) |
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси | 0,65 |
Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси | 0,60 |
Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси | 0,55 |
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси | 0,5 |
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси | 0,45 |
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси | 0,40 |
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси | 0,35 |
Солиқ хизматининг I даражали инспектори | 0,30 |
Солиқ хизматининг II даражали инспектори | 0,25 |
Солиқ хизматининг III даражали инспектори | 0,20 |
Солиқ хизматининг инспектори | 0,15 |
Иш стажи | Лавозим маошига устама ҳақ миқдори (коэффициент ҳисобида) |
3 йилдан 5 йилгача | 0,05 |
5 йилдан 7 йилгача | 0,15 |
7 йилдан 10 йилгача | 0,20 |
10 йилдан 12 йилгача | 0,25 |
12 йилдан 15 йилгача | 0,30 |
15 йилдан 20 йилгача | 0,35 |
20 йилдан ортиқ | 0,40 |
Кейинги таҳрирга қаранг.