Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. ЖПК 528-моддасига мувофиқ, суд ҳукми апелляция шикояти (протести) бериш учун белгиланган муддат ўтгандан сўнг, апелляция шикояти (протести) берилган ҳолларда эса, иш юқори турувчи суд томонидан кўрилган куни қонуний кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берган шахс уни ЖПК 497-8-моддасига асосан чақириб олган ҳолларда, башарти бошқа шахслар томонидан берилган апелляция шикояти ёки прокурор протести бўлмаса, ҳукм ЖПК 528-моддаси қоидасига кўра, апелляция иш юритуви тугатилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган куни қонуний кучга кирган ҳисобланади.
Мустақил равишда шикоят берилмайдиган суд ажримлари дарҳол қонуний кучга киради ва ижрога қаратилади (ЖПК 530-моддаси иккинчи қисми). Уларнинг қонунийлиги ва асослилигига юқори инстанция суди томонидан ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича баҳо берилади.
4. Суд озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсга нисбатан ҳукм ижросини, фақат ЖПК 533-моддасида назарда тутилган асослардан бири мавжуд бўлганда, кечиктириши мумкин. Кечиктириш учун асос бўлган ҳолатлар барҳам топгандан ёки суд томонидан белгиланган кечиктириш муддати тугагандан сўнг ҳукм уни чиқарган суд томонидан ижрога қаратилиши шарт, амнистия акти қўлланилган ёки қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган янги қонун қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
5. ЖПК 533-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳукмнинг жарима солишга оид қисми ижросини олти ойгача кечиктириши мумкин.
7. Шартли ҳукм қилинганда тайинланган синов муддатини қисқартириш масаласи (ЖПК 543-моддаси) суд томонидан шартли ҳукм қилинган шахс хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномаси, шунингдек маҳкум ёки унинг ҳимоячиси ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоатчилик илтимосномаси бўйича кўриб чиқилади (ЖПК 532, 40-моддалари).
8. ЖК 72-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, суд синов муддати давомида шартли ҳукм қилинган шахс хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномаси бўйича шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан:
ЖК 72-моддаси олтинчи қисми мазмунига кўра, суд содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини, маҳкумнинг шахсига оид маълумотларни ва унинг синов муддати давридаги хулқ-атворини инобатга олиб, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномани рад этиши мумкин.
11. Агар амнистия акти ҳукм қонуний кучга киргунга қадар эълон қилинган бўлса, уни қўллаш масаласи ҳукм чиқарган суд томонидан ҳукмни ижро этишда юзага келган ноаниқлик сифатида (ЖПК 541-моддаси биринчи қисми), маҳкум томонидан унга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисида илтимоснома берилганлиги ёки берилмаганлигидан қатъий назар, кўриб чиқилиши лозим.
Агар амнистия акти ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, лекин у ижрога қаратилгунга қадар (ЖПК 528-моддасининг учинчи қисми) эълон қилинган бўлса, амнистия актини қўллаш масаласи амнистия актида белгиланган тартибда ҳал этилади.
12. Суд қарорларининг тўлиқ ва тушунарлилиги уларни самарали ижро этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши туфайли, ҳар бир ҳукм ЖПК 457-моддасига кўра ҳукм чиқариш чоғида суд ҳал этиши шарт бўлган барча масалаларга жавобларни ўзида акс эттириши лозим. Айблов ёки оқлов ҳукмининг қарор қисмида ЖПК 468, 470 ва 471-моддаларида назарда тутилган масалалар шундай тарзда ҳал қилиниши ва баён этилиши лозимки, токи ҳукм ижроси пайтида ҳеч қандай қийинчилик юзага келмасин.
13. Тушунтирилсинки, суд зарурат туғилганда, ҳукм чиқариш пайтида йўл қўйилган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ЖПК 542-моддаси тартибида ҳукм моҳиятини ўзгартирмаган ва маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда ҳал этишга ҳақли. Бундай масалаларга, жумладан қуйидагилар киради:
3) суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми ижросини таъминлаш учун (ЖПК 290-моддаси биринчи қисми) қўлланилган мол-мулкни хатлаш чорасини бекор қилиш тўғрисидаги, агар оқлов ҳукми чиқарилганда ёки даъво рад этилганда бу чоралар ҳукмда бекор қилинмаган бўлса;
14) алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш (ЖК 96-моддаси) тўғрисидаги, агар суд асослар мавжуд бўла туриб, ҳукм чиқариш пайтида ушбу масалани ҳал этмаган бўлса;
14. Суд томонидан ЖПК 542-моддаси тартибида қуйидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади:
ЖПК 541-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган масалалар — ҳукм чиқарган суд томонидан, яъни биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси (оқлов ҳукми чиқарилганда) суди томонидан;
ЖПК 541-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган масалалар — маҳкум жазони ўтаётган жойдаги (илтимоснома ёки тақдимнома судга келиб тушганидан сўнг маҳкум бошқа жазони ижро этиш колониясига ўтказилганда, у амалда жазони ўтаётган жойдаги) туман (шаҳар) суди томонидан;
ЖПК 541-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган масалалар — маҳкумнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) суди томонидан.
Ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ, ЖПК 541-моддасида назарда тутилган масалалар, иш апелляция, кассация, назорат инстанциясида кўрилганлигидан қатъий назар, юқорида кўрсатилган судлар томонидан ҳал этилади.
ЖПК 542-моддасига мувофиқ ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларига оид материалларни кўришда прокурор иштироки мажбурий ҳисобланади.
17. ЖПК 59-бобида суд томонидан ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ материалларни кўриб чиқиш муддатларини тартибга солувчи норма мавжуд эмаслиги туфайли, судлар ЖПК 585-моддаси биринчи қисми ва 590-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар аналогияси бўйича, материаллар судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай, уларни ҳал этишни таъминлашлари лозим.
18. ЖПК 22-моддаси учинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, ҳукмни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган суд ажримлари қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. ЖПК 59-бобида белгиланган тартибда суд, жумладан, жазони алмаштириш, енгиллаштириш, жазони ўташдан озод қилиш масалаларини ҳам ҳал этишини инобатга олган ҳолда суд ажрими, шунингдек жиноят-ҳуқуқий одиллик принципига ҳам жавоб бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази