Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг штат жадвали

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш РАЗРЯДЛАРИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ТУЗИЛМАСИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратининг ТУЗИЛМАСИ

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари тизимининг ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ТУЗИЛМАСИ

9-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

11-ИЛОВА
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

12-ИЛОВА
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

13-ИЛОВА
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

14-ИЛОВА
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

15-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

16-ИЛОВА
Туманлараро туман (шаҳар) иқтисодий судларининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

17-ИЛОВА
Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг юрисдикция ҲУДУДЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ШАРҲ

Ҳужжат 22.02.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Кенгаш раиси (доимий асосда)

1

Кенгаш раисининг ўринбосари — Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази директори (Кенгаш аъзоси — жамоатчилик асосида)

1

Кенгаш аъзолари (доимий асосда)

12

Кенгаш аъзолари (жамоатчилик асосида)

7

Жами Кенгаш аъзолари

21

Доимий асосда ишловчилар

I. Кенгаш раиси

1

II. Кенгаш котиби

1

III. Судьялар корпусини шакллантириш шўъбаси

3

шўъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси

1

Судьялар олий кенгаши судьяси

2

IV. Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шўъбаси

2

шўъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси

1

Судьялар олий кенгаши судьяси

1

V. Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси

4

инспекция раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси

1

Судьялар олий кенгаши судьяси

3

VI. Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси

2

шўъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси

1

Судьялар олий кенгаши судьяси

1

VII. Ижро аппарати

8

етакчи инспектор

5

биринчи бўлим мудири

1

архив мудири

1

девонхона мудири

1

VIII. Молия-хўжалик бўлими

6

бош ҳисобчи

1

бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчи

1

ҳудудни тозаловчи ишчи

1

қозонхона мутахассиси

1

фаррош

2

Жами ижро аппарати бўйича

27

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Судлар номи

Хизмат кўрсатувчи
туманлар, шаҳарлар

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё туман суди

Амударё тумани

Беруний туманлараро суди

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Элликқалъа тумани

Қўнғирот туманлараро суди

Қонликўл тумани

Қўнғирот тумани

Мўйноқ тумани

Шуманай тумани

Нукус туманлараро суди

Нукус шаҳар

Нукус тумани

Хўжайли тумани

Чимбой туманлараро суди

Қораўзак тумани

Кегейли тумани

Тахтакўпир тумани

Чимбой тумани

Андижон вилояти

Андижон туманлараро суди

Андижон шаҳар

Олтинкўл тумани

Андижон тумани

Асака туманлараро суди

Асака тумани

Марҳамат тумани

Бўз туманлараро суди

Бўз тумани

Улуғнор тумани

Шаҳрихон тумани

Избоскан туманлараро суди

Балиқчи тумани

Избоскан тумани

Пахтаобод тумани

Қўрғонтепа туманлараро суди

Хонобод шаҳар

Қўрғонтепа тумани

Хўжаобод туманлараро суди

Булоқбоши тумани

Жалақудуқ тумани

Хўжаобод тумани

Бухоро вилояти

Бухоро туманлараро суди

Бухоро шаҳар

Бухоро тумани

Ғиждувон туманлараро суди

Ғиждувон тумани

Шофиркон тумани

Когон туманлараро суди

Когон шаҳар

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

Қоракўл туманлараро суди

Олот тумани

Қоракўл тумани

Пешку туманлараро суди

Вобкент тумани

Пешку тумани

Ромитан туманлараро суди

Жондор тумани

Ромитан тумани

Жиззах вилояти

Ғаллаорол туманлараро суди

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани

Дўстлик туманлараро суди

Дўстлик тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Пахтакор тумани

Жиззах туманлараро суди

Жиззах шаҳар

Жиззах тумани

Зафаробод тумани

Зомин туманлараро суди

Зомин тумани

Зарбдор тумани

Янгиобод тумани

Фориш туман суди

Фориш тумани

Қашқадарё вилояти

Ғузор туманлараро суди

Деҳқонобод тумани

Ғузор тумани

Қарши туманлараро суди

Қарши шаҳар

Қарши тумани

Нишон тумани

Косон туманлараро суди

Косон тумани

Муборак тумани

Касби туманлараро суди

Касби тумани

Миришкор тумани

Чироқчи туман суди

Чироқчи тумани

Шаҳрисабз туманлараро суди

Китоб тумани

Шаҳрисабз тумани

Яккабоғ туманлараро суди

Қамаши тумани

Яккабоғ тумани

Навоий вилояти

Зарафшон туманлараро суди

Зарафшон шаҳар

Томди тумани

Кармана туманлараро суди

Навоий шаҳар

Кармана тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Навбаҳор туманлараро суди

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Учқудуқ туман суди

Учқудуқ тумани

Наманган вилояти

Наманган туманлараро суди

Наманган шаҳар

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Учқўрғон туманлараро суди

Норин тумани

Уйчи тумани

Учқўрғон тумани

Чуст туманлараро суди

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чуст тумани

Янгиқўрғон туманлараро суди

Косонсой тумани

Чортоқ тумани

Янгиқўрғон тумани

Самарқанд вилояти

Жомбой туманлараро суди

Булунғур тумани

Жомбой тумани

Иштихон туманлараро суди

Иштихон тумани

Қўшработ тумани

Каттақўрғон туманлараро суди

Каттақўрғон шаҳар

Каттақўрғон тумани

Нарпай тумани

Пахтачи тумани

Самарқанд шаҳар суди

Самарқанд шаҳар

Тайлоқ туманлараро суди

Самарқанд тумани

Тайлоқ тумани

Ургут тумани

Пайариқ туманлараро суди

Оқдарё тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом туман суди

Пастдарғом тумани

Нуробод туман суди

Нуробод тумани

Сурхондарё вилояти

Бойсун туман суди

Бойсун тумани

Денов туманлараро суди

Олтинсой тумани

Денов тумани

Шўрчи тумани

Қумқўрғон туманлараро суди

Жарқўрғон тумани

Қизириқ тумани

Қумқўрғон тумани

Сариосиё туманлараро суди

Сариосиё тумани

Узун тумани

Термиз туманлараро суди

Термиз шаҳар

Термиз тумани

Шеробод туманлараро суди

Ангор тумани

Музработ тумани

Шеробод тумани

Сирдарё вилояти

Оқолтин туманлараро суди

Оқолтин тумани

Сардоба тумани

Боёвут туманлараро суди

Ширин шаҳар

Боёвут тумани

Ховос тумани

Гулистон туманлараро суди

Гулистон шаҳар

Янгиер шаҳар

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

Сирдарё туманлараро суди

Сайхунобод тумани

Сирдарё тумани

Тошкент вилояти

Оҳангарон туманлараро суди

Олмалиқ шаҳар

Ангрен шаҳар

Оҳангарон тумани

Бекобод туманлараро суди

Бекобод шаҳар

Бекобод тумани

Зангиота туманлараро суди

Зангиота тумани

Янгийўл тумани

Қуйичирчиқ туманлараро суди

Оққўрғон тумани

Қуйичирчиқ тумани

Чиноз тумани

Ўртачирчиқ туманлараро суди

Бўка тумани

Пскент тумани

Ўртачирчиқ тумани

Чирчиқ туманлараро суди

Чирчиқ шаҳар

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Юқоричирчиқ туманлараро суди

Паркент тумани

Юқоричирчиқ тумани

Тошкент шаҳри

Тошкент туманлараро суди

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Сирғали тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани

Фарғона вилояти

Қўқон туманлараро суди

Қўқон шаҳар

Бувайда тумани

Данғара тумани

Учкўприк тумани

Марғилон туманлараро суди

Марғилон шаҳар

Ёзёвон тумани

Қўштепа тумани

Тошлоқ тумани

Риштон туманлараро суди

Олтиариқ тумани

Боғдод тумани

Риштон тумани

Сўх тумани

Ўзбекистон туманлараро суди

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Фурқат тумани

Фарғона туманлараро суди

Фарғона шаҳар

Қувасой шаҳар

Қува тумани

Фарғона тумани

Хоразм вилояти

Боғот туманлараро суди

Боғот тумани

Хазорасп тумани

Хива тумани

Янгиариқ тумани

Урганч туманлараро суди

Урганч шаҳар

Урганч тумани

Хонқа тумани

Янгибозор тумани

Шовот туманлараро суди

Гурлан тумани

Қўшкўпир тумани

Шовот тумани

Кейинги таҳрирга қаранг.

Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар орасида марказий ўринни эгаллайди.

Жумладан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши қайд этилган вазифаларни амалга оширишдаги муҳим қадам бўлиб, мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Фармонга мувофиқ, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, судьяларнинг мазкур жараёндаги иштирокини кенгайтириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш учун масъул бўлган органнинг мақоми ҳамда ваколатларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамияти органи сифатида суд ҳокимиятининг мустақиллиги ҳақидаги конституциявий принципга риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади. Судьялар олий кенгаши унинг таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан Сенат томонидан тасдиқланадиган Кенгаш раиси ва кўпчиликни ташкил этувчи судьялар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган 20 нафар аъзодан иборат бўлади. Судьялар олий кенгашининг 13 нафар аъзоси доимий, 8 нафар аъзоси эса жамоатчилик асосида ўз фаолиятини амалга оширади.

Судьялар олий кенгашига судьялик лавозимларига малакали мутахассислар орасидан очиқ ва шаффоф танлов асосида судьялар корпусини шакллантириш, судьялар дахлсизлиги бузилишини ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, номзодлар ва судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш вазифалари юклатилган.

Судьялар олий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларидан ташқари барча судьяларни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинлаш ва лавозимлардан озод этиш бўйича ваколатлар ўтказилмоқда.

Суд амалиётини тизимли таҳлил қилиб бориш, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази сифатида ўзгартирилмоқда.

Фармондаги яна бир аҳамиятли жиҳат — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилиши бўлди. Ушбу ислоҳот суд тизимини бошқаришдаги бир-бирини такрорловчи функцияларни бартараф этишга ҳамда ягона суд амалиётини шакллантиришга олиб келади.

Суд ҳокимияти икки олий органининг параллел фаолият юритиши қонун ҳужжатлари талабларини бир хилда қўлланишини таъминлай олмади, бир-бирига ўхшаш масалалар юзасидан турлича қарорлар қабул қилинишига олиб келди.

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган янги суд тизимининг шакллантирилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Илк маротаба давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилди.

Ҳозирги кунга қадар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқиш Фуқаролик ва Хўжалик процессуал кодексларига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди.

Эндиликда ушбу тоифадаги ишлар янги ташкил этилаётган маъмурий судлар томонидан кўрилади. Шу билан бирга, маъмурий ишларни кўриб чиқишнинг процессуал тартибини белгилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этишга қаратилган «Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида»ги ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди. Бунда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилмоқда.

Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш зарурати хўжалик судларининг фақат вилоят даражасида фаолият кўрсатганлиги билан боғлиқдир. Айрим туманлар суд биносидан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли тадбиркорлар даъво аризасини берган пайтдан низо судда кўриб чиқилгунига қадар вилоят марказига бир неча маротаба қатнашга мажбур бўлаётган эди. Бу эса уларнинг моддий харажат ва ортиқча вақт сарфлашларига сабаб бўлаётган эди.

Умуман олганда, ташкил этиладиган маъмурий ва иқтисодий судлар жойлашуви узоқ ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширади.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш масалаларини мустақил ҳал этиш мақсадида Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ташкил этилди ва унга судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлашни ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Ҳарбий судларнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ваҳоланки, ҳарбий судьяларнинг Мудофаа вазирлиги штатига киритилганлиги ушбу вазирлик ижро ҳокимияти органи ҳисобланиши туфайли суд ҳокимияти мустақиллигининг, унинг фаолиятини ташкил этишнинг асосий тамойилларига мувофиқ келмайди.

Фармонда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва суд кадрлари захирасини тайёрлаш учун судлар тузилмасига судья ёрдамчиси, судья катта ёрдамчиси лавозимларини киритиш назарда тутилди.

Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, суд тизими самарадорлиги ва фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳукумат томонидан ушбу йўналишдаги амалий чора-та�бирлар Дастури тасдиқланиши зарурлиги белгиланади.

Таъкидлаш жоизки, Фармонда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Хўжалик процессуал, Фуқаролик процессуал кодексларига, «Судлар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этади.

Умуман олганда, Фармонда одил судлов соҳасидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича тарихий ўзгаришлар назарда тутилган.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази