Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 20.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 2017 йилнинг 25 сентябридан бошлаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) 1-бандининг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 26-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) 75-бандидаги «ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўпламида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази