Т/р | Кафолат жамғармаси акциядорлари | Дастлабки устав капитали (млрд сўм) |
Жами | 100,0 | |
1. | Ўзбекистон банклар ассоциацияси | 5,0 |
2. | Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | 50,0* |
3. | Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси | 2,0** |
4. | Ўзбекистон Республикаси ТИФ миллий банки | 10,0 |
5. | АТБ «Асака» | 5,0 |
6. | АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» | 5,0 |
7. | АТИБ «Ипотека-банк» | 3,0 |
8. | «Кафолат» суғурта компанияси» АЖ | 3,0 |
9. | «Ўзагросуғурта» АЖ | 3,0 |
10. | «Ўзбекинвест» ЭИМСК | 2,0 |
11. | АТБ «Агробанк» | 2,0 |
12. | АТБ «Қишлоққурилиш банк» | 2,0 |
13. | АТБ «Капиталбанк» | 1,0 |
14. | АТБ «Алоқабанк» | 1,0 |
15. | АИТБ «Ипак йўли» | 1,0 |
16. | ХАБ «Трастбанк» | 1,0 |
17. | АТБ «Туронбанк» | 1,0 |
18. | АТБ «Invest Finance Bank» | 1 |
19. | ХАТБ «Orient Finans» | 0,5 |
20. | ХАТБ «Туркистон банк» | 0,5 |
21. | ХАТБ «Равнақбанк» | 0,5 |
22. | ХАТБ «Даврбанк» | 0,5 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.02.2017 йилдаги ПҚ-2768-сон
Кучга кириш санаси
20.02.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 24.10.2017
|
Ҳужжат 20.02.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПФ-5214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар олиш имкониятларини кенгайтириш йўли орқали кичик тадбиркорлик субъектларини жадал ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунинг асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кичик тадбиркорликнинг ролини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Банклар уюшмаси, шунингдек, тижорат банклар ва суғурта ташкилотларининг акциядорлик жамияти шаклидаги кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) республика ҳудудларида филиалларини очган ҳолда, ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган тижорат банклари кредитларининг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаб бериш;
тижорат банкларидан кредитлар олиш шартлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш;
юқори технологияли ва инновациявий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва кенгайтиришда кичик тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;
таъминот берилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек, тижорат банклари томонидан берилган кредитларни ўз вақтида қайтариш ва таъминот сифатида тақдим этилган Кафолат жамғармасининг мажбуриятини қоплашни назорат қилиш;
Кафолат жамғармасининг ресурс базасини кенгайтиришга халқаро молия институтлари, хорижий фондлар ва банкларнинг маблағларини жалб этиш.
3. Кафолат жамғармаси акциядорларининг иловага мувофиқ таркиби ҳамда унинг бошланғич устав капитали миқдорига розилик берилсин.
Белгилансинки, жамият акциядорларининг умумий йиғилишида сайланган Кафолат жамғармасининг раиси лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кафолат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига ишонч хати қайтариш ва қоплаш асосида тижорат банклари томонидан кредит бериладиган муддатга тақдим этилади;
кредит шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш мақсадида, Кафолат жамғармаси, кредит берувчи банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган кафиллик шартномаси асосида Кафолат жамғармаси томонидан ишонч хати тақдим этилади;
тижорат банкларининг кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган кредитлари бўйича Кафолат жамғармасининг таъминоти, гаров билан қопланмаган қисмида, кредит суммаси умумий миқдорининг 50 фоизидан ва эквиваленти 100 000 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаслиги керак;
Кафолат жамғармаси томонидан тақдим этиладиган таъминотнинг максимал умумий миқдори — Кафолат жамғармаси маблағларининг 5 карра миқдоридан ортиқ бўлмаслиги лозим.
5. Кафолат жамғармаси барча турдаги солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар унинг ресурс ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда қуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Кафолат жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори;
янги замонавий технологик ускуналарни харид қилиш ва бошқа мақсадларда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисми бўйича Кичик тадбиркорлик субъектларига таъминот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи