Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Маъмурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, ўз давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатик ва консуллик муассасаларига эга бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан алоқа боғлаш ҳуқуқига эга.
Вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизаси ўтказилганидан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларига ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган ўзга шахсларга топширилади.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази