Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга ёрдам берувчи халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктларини келишиб олиш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2007 йил 18 октябрда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 6 ва 10-моддаларига амал қилган ҳолда,
Ушбу Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 12-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Тошкент шаҳрида 2015 йил 8 октябрда ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2007 йил 18 октябрда имзоланган Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомага
ИЛОВА
ИЛОВА
№ т/р | Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пунктларининг номлари | Ўзбекистон Республикасида жойлашган ўрни | Туркманистоннинг ўтказиш пунктларининг номлари | Туркманистонда жойлашган ўрни | Ўтказиш пунктларининг мақоми | Иш режими |
10. | Шовот — | Хоразм вилояти Шовот тумани (449-разъезд) | Дашогуз — | Дашогуз шаҳри Дашогуз станцияси | Халқаро | Кечаю кундуз |
11. | Найманкўл — | Қорақалпоғистон Республикаси Ҳўжайли тумани | Галкыныш — | Дашогуз вилояти Конеургенч этрапи Тахиаташ станцияси | Халқаро | Кечаю кундуз |
12. | Джумуртау — | Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани | Губадаг — | Дашогуз вилояти Губадаг этрапи Губадаг станцияси | Халқаро | Кечаю кундуз |