Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни ташкил этиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Бюджетдан ташқари Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом ва унинг ташкилий тузилмаси 2, 3-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тегишли равишда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан чет эл ҳамда мамлакатимиз компьютер ва ахборот компаниялари билан биргаликда Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази 2005 йил 1 январгача унинг асосий фаолияти бўйича солиқларнинг барча турларини, йиғимларни тўлашдан ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан истисно тариқасида озод қилинсин, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳамда Республика йўл жамғармасига ажратмалар бундан мустасно.
Белгилансинки, бунда бўшаётган маблағлар Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бўшаётган маблағларнинг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
1. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда «Жамғарма» деб юритилади) алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, банк ҳисоб рақамларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга эгадир.
Жамғарманинг маблағлари мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан тушувчи маблағларнинг 50 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоқа соҳасида норматив ҳужжатлар талаблари, давлат тармоқ стандартлари, кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар алоқа соҳасида фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларга солинган жарима жазолари маблағларининг 50 фоизи, монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун солинадиган иқтисодий жазолар ва жарималар бундан мустасно.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар узатиш тармоқларини ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурлар;
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда республиканинг бутун ҳудудида миллий ва халқаро ахборот тармоқларидан юқори тезликда фойдаланиш;
алоқа, компьютер ва тармоқли технологиялар, дастурий маҳсулотлар ва маълумотларнинг электрон базалари соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган ўқитиш тизими;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги аппарати, шунингдек унинг тизимига кирувчи даромадларнинг мустақил манбаига эга бўлмаган телекоммуникация тизимларини тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш давлат органлари фаолияти;
танлов асосида танланадиган алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини реконструкция қилиш, ривожлантириш ва компьютерлаштириш лойиҳалари;
эфирга рухсат берилмаган чиқишларнинг ва давлат тузилмалари радио воситаларига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш мақсадида радио частота спектридан фойдаланиш устидан давлат назорати учун махсус назорат-ўлчов техникаси сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш;
сифатли ахборот-коммуникация технологиялари ва мамлакатимизнинг дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;
қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатувчи алоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхоналарига вақтинчалик молиявий ёрдам бериш;
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқлари ва чекка аҳоли пунктларининг телекоммуникация инфратузилмасини мақсадли қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;
операторлар ва провайдерлар томонидан кўрсатиладиган универсал алоқа хизматларини ривожлантиришни маблағ билан таъминлаш;
5-банднинг 14-хатбошисига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига каранг.
телекоммуникация асбоб-ускуналари етказиб бериш бўйича тузилган контрактлар бўйича «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг қарзларини қисман қайтаришни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш.
6. Жамғарма маблағлари ўз фаолиятини республика ҳудудида тегишли лицензиялар асосида амалга оширувчи, асосий фаолияти бўйича хизматлар ҳажми тушум бутун ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этувчи, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, фақат юридик шахсларга, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ўқув, илмий-тадқиқот муассасаларига ҳамда тартибга солиш, бошқариш органларига ажратилиши мумкин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг махсус комиссияси танловидан ва «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки экспертизасидан ўтган алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ривожлантириш лойиҳалари учун Жамғарма томонидан бериладиган қарзлар;
Жамғарманинг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банкидаги кредит линияси орқали кредитлар шаклида ажратилади.
8. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Алоқабанк»нинг экспертизасидан ўтган алоқа воситалари ва тармоқларини, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологияларини, радиоэшиттириш ва телевидениени ривожлантиришнинг аниқ лойиҳаларига ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағлари шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги кичик бизнес субъектларига Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Жамғарманинг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банкидаги кредит линияси орқали кредитлар шаклида ажратилиши мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган манбалардан тушувчи маблағларни ўзининг банк ҳисоб рақамларида жамлаш;
маблағларни алоқа корхоналари сармоясига инвестиция қилиш йўли билан улардан фойдаланиш, алоқа корхоналарига Жамғарманинг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки ва унинг филиалларидаги кредит линияси орқали кредитлар бериш;
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки қонун бузилиши аниқланган тақдирда ажратилган маблағларни чақириб олиш;
вақтинча бўш маблағларни қисқа муддатли ликвидли молиявий воситалар (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва ҳоказолар)га жойлаштириш.
10. Жамғарма маблағларини жойлаштиришга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Жамғарма бюджети доирасида Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда амалга оширилади.
11. Жамғарма Жамғарманинг маблағларини алоқа воситалари ва тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологиялари, радиоэшиттириш ва телевидениенинг аниқ лойиҳаларига ажратиш учун шартлар, талаблар ва қоидаларни белгилашга ҳақлидир.
12. Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, шунингдек қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эга эмас.
ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа хизматларининг барча турларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашишга;
ҳар йилнинг 1 декабридан кечикмай чораклар, тушум манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича навбатдаги йилга прогноз бюджетни тузишга ҳамда уни Жамғарма Кенгаши тасдиқлаши учун киритишга;
ҳар бир календарь чоракдан кейин йигирма кун мобайнида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тугаган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишга;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тугаган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида ёйма ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати раҳбарларининг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари Жамғарма Кенгашининг раиси ҳисобланади.
15. Жамғарма Кенгаши маблағлардан, шу жумладан фойдадан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди, бюджетни кўриб чиқади, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Жамғарма директорининг ҳисоботини эшитади.
16. Жамғарма Кенгаши мажлиси бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
17. Жамғарманинг жорий фаолиятига ва Жамғарма Кенгаши қарорлари бажарилишига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон алоқа ва ахборот агентлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ҳамда лавозимга Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган директор бошчилигидаги дирекция томонидан амалга оширилади.
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
давлат органлари, муассасалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штат рўйхатини, Жамғарма маблағлари ҳисобига Жамғарма аппарати таъминотига харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузурида радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни самарали бажариш, радиочастоталардан фойдаланиш ва уларнинг йўналиши масалалари бўйича республика манфаатларини халқаро ташкилотларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Комиссия Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектрларидан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқаси уюшмасининг норматив ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
4. Комиссия юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлаш, радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва радио алоқаси миллий регламентини шакллантириш;
радиочастотани режалаштириш, уларнинг вазифаси ва улардан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотларда вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатлар қабул қилади;
частота беришни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларига берилган частоталарни Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатдан ўтказади;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатлари ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Халқаро электр алоқаси уюшмаси, Алоқа минтақавий ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда улар органларининг радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича конференциялари ва йиғилишлари тайёрланишини ташкил этади ва уларда қатнашади ҳамда улар қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
миллий йўлдош тизимлари учун радиочастоталар полосасини, туриш нуқталарини тақсимлашни ва улардан фойдаланишни режалаштиради, шунингдек хорижий мамлакатларнинг сунъий Ер йўлдошлари орқали ишловчи йўлдош алоқанинг ер усти станцияларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан халқаро ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган масалаларни ҳамда республиканинг халқаро электр алоқаси конвенциясига ва бошқа халқаро ҳужжатларга тегишли мажбуриятларини келишади;
радиоэлектрон воситаларни частотали-ҳудудий тарқатиш нормалари ва индустриал радио тўсиқларнинг йўл қўйиладиган кўрсаткичлари нормалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларни тасдиқлайди;
радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини белгиловчи талаблар юзасидан радиоэлектрон воситаларга стандартлар ва техник шартлар лойиҳаларини, радиочастоталардан, фарқлаш сигналларидан фойдаланишни, радиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартибини келишади;
илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари мавзулари, давлат стандартларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва хулосалар беради;
частоталарни тақсимлашнинг миллий жадвалини ва республика радио алоқаси регламентини ишлаб чиқади ва нашр этади;
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги буюртманомаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади;
электромагнит мосликни белгиловчи техник тавсифлар юзасидан юқори частотали қурилмалар, электр қурилмалар, машиналар, аппаратлар, приборларга стандартларни, техник шартларни, шунингдек индустриал тўсиқларга умумдавлат стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;
радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлайди ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ишлаб чиқилаётган (замонавийлаштирилаётган), ишлаб чиқарилаётган ва чет элдан харид қилинаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастоталар полосасини ажратади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланиш ва радиоэлектрон воситаларининг электромагнит мослигини таъминлаш тартибини белгилаш;
радиоэлектрон воситалар учун давлат стандартлари, техник шартлар, нормалар, фойдаланиш қоидалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастота спектридан вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича фойдаланишни тўхтатиб ёки чеклаб қўйиш;
радиочастота органларининг қарорлари Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган тақдирда уларни бекор қилиш;
радиочастота органларининг радиочастота спектрини самарали тақсимлаш ва фойдаланишга оид фаолиятини тартибга солиш;
давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслардан Комиссия ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни сўраб олиш.
Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ҳамда радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқа хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари Комиссия таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идоралар вакиллари Комиссия таркибига тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифлари бўйича киритиладилар.
Комиссиянинг шахсий таркиби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 255-модда)
10. Комиссия аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари Комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органлари раҳбарлари уларнинг Комиссия таркибида ишлаши учун шарт-шароит яратиб берадилар.
11. Комиссиянинг мувофиқлаштириш, материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича жорий тезкор фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузурида Комиссия раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган Комиссиянинг ижро этувчи дирекцияси ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ижро этувчи дирекция фаолияти радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
13. Комиссия раиси ижро этувчи дирекция тузилмасини, штатлар рўйхатини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқа хизмати ҳақидаги Низом I бўлими 11-бандининг иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлими 2 ва 3-бандларидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссияси тўғрисида» 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон, 27-модда) 3-банднинг иккинчи хатбоши ҳамда 4-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга илованинг еттинчи хатбошидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 12 октябрдаги 502-сон қарори 4 ва 5-бандларидаги «Алоқа вазирлигининг» ва «Алоқа вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» ва «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури тўғрисида» 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорида:
5 ва 9-бандлардаги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси», «Алоқа вазирлигига», «Алоқа вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
1-илова 2-бобининг охирги хатбошидаги «Тошкент алоқа электротехника институти» сўзлари «Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «ИНТЕЛСАТ» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисида» 1997 йил 24 февралдаги 105-сон қарорининг 2-бандидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998йил 1 июлдаги 274-сон қарори номида ва матнида ҳамда қарорга иловаларда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига кўрсатмалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, радиотеледастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
иккинчи хатбошидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси», «Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 5, 9 ва 10-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин, «Фан ва техника давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин, «Фан ва техника давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорида:
а) 1-банддаги ва 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш дастури тўғрисида» 1999 йил 22 апрелдаги 193-сон қарорига илова 1.3-кичик бандининг биринчи хатбошидаги ва 3-жадвал номидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги, 6-бандининг биринчи хатбошидаги, 7-бандидаги, 9-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ва 10-бандидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илова номидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда):
а) 1-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги», «телекоммуникациялар ва почта алоқаси» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 30-бандлардаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банддаги «Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомга 2 ва 3-иловалардаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001й., 10-сон, 60-модда) Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
4-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун олинган ва радиочастота спектридан фойдаланишни давлат томонидан бошқариш ҳамда мониторинг олиб бориш харажатларини қоплашга йўналтирилган маблағлар даромад ҳисобланмайди ва тегишли равишда уларга солиқ солинмайди».
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент телеминорасининг узатувчи телевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 ноябрдаги 440-сон қароридаги Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига кўрсатмалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.