19.05.2004 йилдаги 237-сон
Ҳужжат 09.07.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни таркибига кирган 2-иловага мувофиқ корхоналар акциялари давлат пакетлари ва активларининг 2004 йилда, белгиланган тартибда хусусийлаштирилишини таъминласин.
Белгилансинки, илгари «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни таркибига кирган 3-иловага мувофиқ корхоналар Навоий кон-металлургия комбинати билан ўзаро ҳамкорликни хўжалик шартномалари асосида амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорига 4-илованинг 29-бандидаги «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни Ўрта Осиё саноат технологияси лойиҳа-қидирув илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Ўзбекистон геотехнология лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот институти (УзГЕОТЕХЛИТИ)» сўзлари билан алмаштирилсин.
кириш қисмидаги «ва Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банддаги «ва Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» сўзлари чиқариб ташлансин;
8, 10 ва 12-бандлардаги «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни» ва «Қизилқумнодирметаллолтин» концернида» сўзлари тегишли равишда «Навоий кон-металлургия комбинати» ва «Навоий кон-металлургия комбинатида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига 1-илованинг «Ўзтрансгаз» АКнинг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар» устунидан «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 6-иловадаги «Толстов Е.А. — «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «лавозимига кўра — Навоий кон-металлургия комбинати бош муҳандиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 5-иловадаги «Ғуломов С.Қ. — «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни раисининг ўринбосари» сўзлари «Ғуломов С.Қ. — Навоий кон-металлургия комбинатининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 августдаги 175-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.