Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Электрон тижоратни амалга ошириш ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар

II. Асосий тушунчалар

III. Электрон тижорат субъектлари

IV. Электрон савдо майдончасини ташкил этиш

V. Шартнома тузиш тартиби

VI. Электрон ҳужжат ва электрон хабар

VII. Электрон тижоратда тўловларни етказиш ва амалга ошириш

VIII. Шартнома шартларини бажаришни рад этиш тартиби

IX. Электрон тижоратда экспортни амалга ошириш хусусиятлари

X. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Электрон тижорат шаклида товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган АЛОҲИДА НОРМАЛАР

3-ИЛОВА
Электрон тижорат шаклида товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Электрон тижоратда шартномалар тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш

III. Электрон тижоратни амалга оширишда электрон ҳужжатларни ва бошқа электрон ахборотни сақлаш тартиби

IV. Тузиладиган шартномалар бўйича электрон ҳужжатларни, хабарларни ва бошқа электрон ахборотни сақлашда электрон тижорат иштирокчилари ва ахборот воситачиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

V. Якунловчи қоидалар

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, электрон тижорат субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда электрон тижорат субъектлари томонидан битимлар содир этилиши тартибини, электрон тижоратда қўлланиладиган электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
1. Ушбу Қоидалар «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электрон тижорат шаклида товарларни сотишни (ишларни бажаришни, хизматлар кўрсатишни) тартибга солади.
Электрон тижорат шаклида товарларни сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) ушбу Қоидаларга 1-иловада кўрсатилган товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга йўналтирилган алоҳида нормалар қўлланилади.
5. Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон тижорат объектлари ҳисобланади, ушбу Қоидаларга 2-иловага* мувофиқ рўйхатга биноан айланмадан олиб қўйилган ёки айланмадаги чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.
* Қоидаларга 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
6. Электрон тижорат ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ схемага биноан ахборот тизимида офертани (таклифни) жойлаштириш ва офертага акцепт олиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
51. Электрон тижоратда товарни қайтариш «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Фуқаролик кодексига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
1. Ушбу Низом «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида» ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ шартномалар тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ва электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартибини белгилайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази