Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ҳамда тартибга солиш, тарих ва маданият ёдгорликларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Маданий ёдгорликлар илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тузилмасини ва бош бошқарма тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ҳозирги вақтда давлат муҳофазасида бўлган маданий мерос объектларини 2003 йил 1 апрелгача хатловдан ўтказсин ҳамда уларни белгиланган тартибда Маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритсин;
Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ихтиёрига бериладиган ташкилотлар ва объектлар рўйхати юзасидан 2003 йил 1 майгача таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Бадиий академия билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида археологик қазиш ва қидириш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
2. Маданий мерос объектлари давлат кадастри (кейинги ўринларда «Давлат кадастри» деб аталади) ўзида маданий мерос объектларининг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгилаб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимини ифодалайди.
республиканинг бутун ҳудудида маданий мероснинг барча объектларини Давлат кадастри билан қамраб олиш;
4. Давлат кадастрини юритиш маданий мерос объектларига мулкчилик ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни, маданий мерос объектларини миқдорий ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни, кадастр ахборотини туркумлаштириш, сақлаш ва янгилашни, маданий мерос объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни тузишни, Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборотни тақдим этишни, фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлашни ўз ичига олади.
5. Ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ёдгорликлар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар Давлат кадастри объектлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекциялари (кейинги ўринларда «минтақавий инспекциялар» деб аталади) томонидан юритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастр материалларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маданий мерос объектлари, мулкчилик объектлари ва субъектлари, маданий мерос объектларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва улар ижараси, улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини ҳамда улардан фойдаланиш режимини юритади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маданий мерос объектлари рўйхатини тузади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданий мерос объектлари бўйича кадастр дафтарини юритади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданий мерос объектларининг жойлашиши схемасини тузади.
10. Давлат кадастрида республика ҳудудидаги барча маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
Ҳисобга олиш ва баҳолаш ахбороти биргаликда маданий мерос объектлари бўйича кадастр ахборотини ташкил этади, ушбу ахборот алифболи-рақамли (матнли, жадваллар, ведомостлар) ва чизиқли (режалар, схемалар, кесимлар ва ўлчамлар) шаклларда қоғозда, магнит ва бошқа манбаларда тақдим этилади.
мулкдор, эгаси, фойдаланувчи ёки ижарага олувчи –юридик ёки жисмоний шахснинг номини ва унинг манзилини;
бинога, иншоотга, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
муҳофаза зоналари ва қурилишни тартибга солиш зоналари чегараларини (тасдиқловчи ҳужжатга асосланган ҳолдаги режа, қисқача тавсиф) ўз ичига олади.
археология ёдгорликлари учун: сана қўйиш, қидириш ва қазиш ишлари ким томонидан ва қачон бажарилганлиги, топилган материалларнинг сақланиш жойи;
тарих ёдгорликлари учун: пайдо бўлиш тарихи, объект ёдгорлик аҳамиятига эга эканлиги билан боғлиқ воқеалар ва шахсларнинг қисқача тавсифи;
архитектура ва монументал санъат ёдгорликлари учун: муаллиф, қурувчи, буюртмачи, қурилган санаси тарихий маълумотлар ҳисобланади.
архитектура ёдгорликлари учун: санаси, режалаштирилиши, композицион-макон тузилмаси ва конструкцияларнинг ўзига хослиги, фасад ва интерьерлар безаги хусусияти, ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, амалий санъат мавжудлиги, қурилиш материали, асосий ўлчамлари;
монументал санъат ёдгорликлари учун: муаллифи ва санаси, композицион ечими хусусиятлари, матнлар, материал, техника, ҳажми;
маданий мерос объектининг ижтимоий, илмий-тарихий ва бадиий аҳамиятига умумий баҳо беришдан иборат бўлади.
14. Маданий мероснинг кўчмас объектларига ҳуқуқлар ер участкалари (шу жумладан муҳофаза зоналари)нинг натурада белгиланган ва мустаҳкамланган чегаралари мавжуд бўлган тақдирда бинолар ва иншоотларнинг давлат ер кадастри ва давлат кадастрини олиб борувчи органларда кадастр рўйхатидан ўтказилади. Ер участкаси чегараларининг бурилиш нуқталари қозиқли белгилари йўқолган тақдирда улар ўша жойда ер участкаси чегараларининг бурилиш нуқталари ўрнатилган ҳолда дала геодезия ўлчамлари ўтказилган ёки тегишли кўламдаги фотография маълумотидан фойдаланилган ҳолда ер участкалари ажратиш материаллари бўйича тикланади.
18. Муҳофаза тизими муҳофаза тоифасини (республика аҳамиятига, маҳаллий аҳамиятга эгалиги), муҳофаза учун қабул қилиниши тўғрисидаги ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақамини ўз ичига олади.
19. Маданий мерос объектларини баҳолаш, шу жумладан қийматини баҳолаш улардан самарали фойдаланишни белгилаш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, суғурта, ижара тўлови ставкалари, уларни таъмирлаш, консервация қилиш харажатларини қоплаш, жорий тузатишни олиб бориш учун ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Маданий мерос объектлари қийматини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган методика бўйича амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат кадастри кадастр ахборотининг узлуксиз янгиланишини таъминловчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Давлат кадастрининг асосий турини юритишда маданий мерос объектлари барча турларининг бирламчи ҳисоби амалга оширилади, уларнинг сони кўрсатилади ва натурада ер участкалари чегаралари белгиланади (ер участкаларини рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида).
Жорий турда кадастрга кадастрнинг асосий тури ўтказилгандан кейин маданий мерос объекти бўйича рўй берган барча ўзгартиришлар киритилади.
Маданий мерос объекти кадастр иши кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган паспорт, ҳужжатлар, материаллар ва кадастр суратга олиш ҳужжатлари, техник хатлаш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва қидирувлар, кадастр объектининг сифат ва қиймат баҳосидан иборат бўлади.
Маданий мерос объектининг кадастр харитаси (режаси) кадастр объектларининг жойлашган жойини, уларнинг чегараларини, муҳофаза зоналарини, баҳолаш, миқдорий ва сифат тавсифларини акс эттирувчи чизиқли ҳужжат ҳисобланади ҳамда қоғозда, магнит ва бошқа манбаларда тузилади.
Кадастр дафтари маданий мероснинг кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланади ҳамда унда уларнинг жуғрофий жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий ва сифат тавсифлари ва баҳолаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
давлат мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан — жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг;
юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган маданий мерос объектларига нисбатан – юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифларни тегишли равишда объектларнинг эгалари ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда минтақавий инспекциялар ҳам киритишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларни Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифлари минтақавий инспекцияларга тақдим этилади. Минтақавий инспекциялар объектни олдиндан ўрганади, зарур кадастр ҳужжатлари тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Минтақавий инспекциялар томонидан тайёрланган материаллар Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси объектларни Давлат кадастрига киритиш бўйича тақдим этилган материалларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Илмий-методик кенгашининг кўриб чиқиши учун киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига маданий мероснинг аниқланган объектини Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклиф киритади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Маданий мерос объектини Давлат кадастрига киритиш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат кадастрига киритилган маданий мероснинг ҳар бир объектига буйруқ қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида маданий мерос объекти паспорти расмийлаштирилади. Паспортда мақсади маданий мерос мазкур объектини муҳофаза қилиш ҳисобланадиган маълумотлар ва унинг асосий маълумотлари бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий мерос объекти паспортининг шакли «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Маданий мерос объектининг паспорти расмийлаштирилган кунидан бошлаб беш кундан кечикмай тегишли минтақавий инспекцияга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Минтақавий инспекциялар беш кун мобайнида тегишли равишда маданий мерос объекти эгасини (юридик ёки жисмоний шахсни) ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органини маданий мерос объектининг Давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади ва уларга маданий мерос объекти паспортини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Маданий мерос объектларини Давлат кадастридан чиқариш минтақавий инспекциялар, объектларнинг эгалари (юридик ва жисмоний шахслар), жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг таклифлари бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги таклифлари тегишли минтақавий инспекцияга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Минтақавий инспекциялар тушган таклифларни ўрганадилар ва уларни ўз таклифлари билан биргаликда Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 27-30-бандларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Маданият ва спорт ишлари вазирининг маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи асосида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Давлат кадастрида ёзувни қайд этади. Буйруқнинг нусхаси тегишли минтақавий инспекцияга юборилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Минтақавий инспекциялар маданий мерос объектини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини олгач объект эгасини ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органини ёзма равишда хабардор қилади. Маданий мерос объекти паспорти унинг Давлат кадастридан чиқарилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин ўн кун муддатда минтақавий инспекцияга қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Минтақавий инспекциялар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектларининг ҳолати устидан назоратни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектига нисбатан кадастр ахбороти ўзгарган тақдирда маданий мерос объектларининг эгалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда бу ҳақда тегишли минтақавий инспекцияга маълум қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Минтақавий инспекциялар жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда беш йилда бир марта маданий мерос объектларининг ҳолатини текширадилар ва қайд этадилар. Текшириш натижалари бўйича, зарурат бўлса, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига маданий мероснинг мазкур объектларини сақлаш бўйича жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқишга доир таклифлар киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳар йили Давлат кадастри ахборотини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрларининг ягона тизимига тақдим этиш шакли Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан келишилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Давлат кадастри ахбороти давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ тўлаш эвазига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Давлат кадастрини юритишни ташкил этиш бўйича йўриқнома «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари
давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Минтақавий давлат инспекциялари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар таклифлари асосида ёхуд улар билан келишган ҳолда маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар, маданий мерос объектлари тўғрисидаги зарур маълумотларни тўплайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига юборилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Минтақавий давлат инспекциялари томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Илмий-методик кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Илмий-методик кенгаш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига объектни Давлат кадастрига киритиш тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига объектни Давлат кадастрига киритиш тўғрисида таклиф киритади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги объектни Давлат кадастрига киритиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи асосида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси объектни Давлат кадастрига киритади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси объектни Давлат кадастрига киритгандан сўнг «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Буйруқ чиқарилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектига Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси томонидан маданий мерос паспорти расмийлаштирилади. Маданий мерос паспорти паспорт расмийлаштирилгандан кейин беш кундан кечиктирмай тегишли минтақавий инспекцияга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Минтақавий инспекциялар беш кун мобайнида тегишли равишда маданий мерос объекти эгасини (юридик ёки жисмоний шахсни) ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органини маданий мерос объекти Давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади ва уларга маданий мерос объекти паспортини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Минтақавий давлат инспекциялари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектининг ҳолати назорат қилинишини таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Жисмоний жиҳатдан йўқолиб кетган ёки маданий мерос объекти сифатида қадрини йўқотган маданий мерос объектларига нисбатан минтақавий давлат инспекциялари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар таклифлари асосида ёхуд тегишли объектларнинг ҳолатини ўрганиш натижаларига кўра уларни Давлат кадастридан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига юборилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Минтақавий давлат инспекциялари томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Илмий-методик кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Илмий-методик кенгаш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига объектни Давлат кадастридан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулоса тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига объектни Давлат кадастридан чиқариш тўғрисида таклиф киритади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги объектни Давлат кадастридан чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи асосида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Давлат кадастрига тегишли ёзувни киритади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Давлат кадастрига тегишли ёзувни киритгандан сўнг «Ўзгеодезкадастр» давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимига ўзгартириш киритиш учун тегишли ахборот беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси маданий мерос паспортини бекор қилади ва тегишли минтақавий инспекцияга маданий мерос объекти Давлат кадастридан чиқарилганлиги тўғрисида ахборот юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Минтақавий давлат инспекциялари маданий мерос объекти эгасини (юридик ёки жисмоний шахсни) ёхуд жойлардаги давлат ҳокимияти органини маданий мерос объекти Давлат кадастридан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Маданий мерос объекти паспорти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига юбориш учун минтақавий давлат инспекциясига қайтариб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
маданий мерос объектлари муҳофаза зонаси лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек амалга ошириш мўлжалланаётган ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг маданий мерос объектларини сақлаш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
хўжалик мақсадларида ўзлаштириладиган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари мавжуд бўлса;
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асословчи материаллар;
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;
шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда;
маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг амалга оширилишини асословчи ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш томонидан мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Илмий-методик кенгаш таркибига (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) давлат органлари, илмий институтлар ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, маданий мерос объектларини ўрганиш, сақлаш ва улардан замонавий фойдаланиш соҳасидаги айрим олимлар ва мутахассислар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш раис, раис ўринбосарлари, Кенгаш аъзолари ва котибидан иборат бўлади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгашнинг Иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Кенгаш фаолиятининг моддий-техника таъминоти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тегишли маданий мерос объекти бўйича материалларни Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади. Материаллар Кенгаш котиби томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиладиган материаллар таркиби ва мазмуни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Кенгаш котиби олинган материалларни Кенгаш раисига тақдим этади, раис уларни Кенгашнинг тегишли йўналишлар бўйича секцияларига юборади.
10. Кенгаш секцияларида тарихий-маданий экспертиза мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, маданий мерос объекти бўйича тақдим этилган материаллар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Зарурият бўлганда маданий мерос объектининг тарихий-маданий экспертизаси объект жойлашган жойда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Тарихий-маданий экспертизани ўтказишда Кенгаш мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақлидир. Бунинг учун Кенгаш секциялари тегишли асослашлар билан Кенгаш раисига мурожаат қилади, раис ушбу масалани кўриб чиқиш учун Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш раисининг тақдимномаси асосида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси белгиланган тартибда экспертлар билан шартномалар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Кенгаш секциялари эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун Кенгаш раисига тақдим этилади, раис тарихий-маданий экспертиза натижаларини тасдиқлаш учун Кенгаш мажлисини чақиради.
14. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш барча аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
16. Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этиш, мажлис протоколини расмийлаштириш Кенгаш котиби томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Кенгаш қарори мажлис протоколи билан расмийлаштирилади. Кенгаш протоколи раислик қилувчи ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Мажлис протоколи, тарихий-маданий экспертиза хулосаси, шунингдек Кенгаш аъзоларининг алоҳида фикри Кенгаш котиби томонидан Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш муддати материалларнинг йўналишига, мураккаблигига ва ҳажмига қараб ўттиз кундан ошмаслиги керак.
19. Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун махсус йиғим тўланади. Махсус йиғимдан тушган маблағлар Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳисоб рақамида жамланади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маданий мерос объектлари тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун махсус йиғим миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланади
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Илмий-методик кенгаш котибига тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун тақдим этилган материалларни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Раис материалларни эксперт хулосаси олиш учун Кенгашнинг йўналишлар бўйича секцияларига кўриб чиқиш учун беради. Секцияларда тақдим этилган материалларни ҳар томонлама кўриб чиқиш ишлари ташкил этилади. Эксперт ишланмалари асосида секциялар эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда Кенгаш раисига кўриб чиқиш учун тақдим этилади, раис материалларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда уларни Илмий-методик кенгашга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3а. Чет экспертларни жалб этиш зарурияти пайдо бўлган тақдирда секциялар раҳбарлари тегишли асослар билан Кенгаш котибига мурожаат қиладилар, котиб ушбу масалани Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси билан келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3б. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси жалб қилинаётган экспертлар билан шартномалар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Кенгаш раиси тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тасдиқлаш учун Илмий-методик кенгаш мажлисини чақиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш котиби мажлис ўтказилишини ташкил этади, мажлис протоколини, шунингдек Кенгаш қарорини расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Илмий-методик кенгаш қарори ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси Кенгаш котиби томонидан Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни янада яхшилаш чора-тадбирлари ҳамда ёдгорликлар ва монументларнинг лойиҳаларини тузиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида» 1968 йил 30 августдаги 415-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1968 й., 6-сон, 52-модда)нинг 1, 6-бандлари, 7-банднинг «а» ва «в» кичик бандлари.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Архитектура ва археология ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳисобга олиш ва консервация қилишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1973 йил 9 августдаги 339-сон қарорининг 1,7,9 ва 11-бандлари.
3. Ўзбекистон КП Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1979 йил 24 февралдаги 149-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши, 4-банди, 11-бандининг «г» кичик банди, 12-15 ва 17-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 1-илова.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигининг Маданият ва тасвирий санъат ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, улардан фойдаланиш, янги ёдгорликлар ва монументларни қуриш, таъмирлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1979 йил 30 августдаги 612-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 8-сон, 33-модда).
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 16 сентябрдаги 865-сон қарори» юзасидан 1982 йил 1 октябрдаги 663-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 10-сон, 36-модда).
6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш жамиятининг Устави тўғрисида» 1986 йил 19 декабрдаги 598-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 12-сон, 50-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 267-модда)